04.04.2026 йилдаги ПФ-54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 04.04.2026 йилдаги ПФ-54-сон
Date of entry into force
07.04.2026
Ҳужжат 07.04.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда янги ишланмалар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш тизимини жорий қилиш ҳамда илм-фанни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тармоқ — корхона — олий таълим ташкилоти — илмий ташкилот» занжири асосида илмий ҳажмдор, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, олий таълим ва илмий ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш, мамлакатнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларида ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар олий таълим ва илмий ташкилотларнинг янги ишланмалари асосида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) олий таълим ва илмий ташкилотлар инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) илмий тадқиқот натижаларининг технологик трансфери ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, олий таълим ва илмий ташкилотларнинг тадбиркорлик муҳитига мослашувчанлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) олий таълим ва илмий ташкилотлар муассислигида илмий ҳажмдор ва инновацион маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) олий таълим ва илмий ташкилотларнинг янги ишланмаларни тижоратлаштириш натижасида олинадиган даромадларини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. «Спин-офф» корхоналарини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) олий таълим ва илмий муассасалар (кейинги ўринларда — муассислар) муассислигида хўжалик жамияти шаклида янги ишланмаларга асосланган «спин-офф» корхоналарини (кейинги ўринларда — корхоналар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 майдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) корхоналар фаолиятини йўлга қўйишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) корхоналар устав фондининг камида 25 фоизи муассисларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) корхоналар устав фондидаги давлат улушини бошқариш функцияси ишончнома асосида муассисларга берилади ва 5 йил муддат давомида (кейинги ўринларда — инвестиция даври) давлат улушини хусусийлаштириш ман этилади (Агентликнинг тегишли хулосаси олинган ҳоллар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уларнинг устав фондидаги давлат улуши миқдорини ўзгартиришда Давлат активларини бошқариш агентлиги қарорини қабул қилиш ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) корхоналарнинг устав фондини муассисларнинг улушидан ташқари венчур фондлар, чет эллик ёки маҳаллий инвесторлар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантиришга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) корхоналар муассисларнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилганда, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда венчур молиялаштиришга тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) корхоналар фаолият даврида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) корхоналарнинг меҳнат жамоаси таркибида муассиснинг профессор-ўқитувчилари (илмий ходимлари) ёки талаба, изланувчилари ҳам фаолият кўрсатиши талаб этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) корхонага инвесторлар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлар (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича ваколатли давлат органининг хулосаси талаб этилмайди (давлат-хусусий шериклик ва ишончли бошқарувга бериш бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) корхоналарнинг соф фойдасини давлат улуши бўйича дивидендга йўналтирмасдан, ваколатли органлар рухсатисиз корхонанинг устав фондидаги давлат улушини ошириш орқали реинвестиция қилишга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) корхоналар истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар сифатида тугатилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) инвестиция даври якунида корхоналардаги давлат улуши бозор қийматида корхоналарнинг бошқа иштирокчиларига сотиб олиш учун таклиф этилади, улар томонидан рад этилган тақдирда ушбу қийматда оммавий савдоларга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) корхоналардаги давлат улуши Агентликнинг улушни сотиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқловчи хулосасига мувофиқ инвестиция даври якунига қадар сотилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) корхоналардаги давлат улушини сотишдан тушган маблағлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг сотиш ва савдога чиқариш харажатларини чегирган ҳолда тўлиқ муассисларнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 майдан бошлаб корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагиларга рухсат берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) муассисларга ўзининг бўш турган бино ва иншоотларини инвестиция даврида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида корхоналарга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) корхонага муассисларнинг бўш турган ер участкаларида мазкур ер участкаларини корхонага 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ижарага бериш орқали енгил конструкцияли, чуқурлаштирилган пойдеворларга ва ер ости иншоотларига эга бўлмаган, бузиб олиб кўчириш имконияти мавжуд бўлган объектларни қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) муассисларга инвестиция даври мобайнида ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан корхоналарни муайян муддатда қайтариш шарти билан молиявий қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мазкур банд «а» кичик бандининг «i» ва «ii» хатбошиларида назарда тутилган ҳуқуқлардан корхоналарнинг асосий фаолият йўналишидан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. «Спин-офф» корхоналарига имтиёз ва преференциялар бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Янги ишланмаларга асосланган «спин-офф» корхоналари реестри (кейинги ўринларда — Реестр)ни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Реестрга киритилган ҳамда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) белгиланган тартибда патентланган илмий тадқиқотлар натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) йўлга қўйган корхоналарга ҳамда уларнинг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармонида кўзда тутилган имтиёз ва преференциялар (ижтимоий солиқдан ташқари) татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) патентсиз илмий тадқиқот натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) йўлга қўйган корхоналар 2026 йил 1 майдан 2029 йил 1 майгача бўлган давр учун фойда солиғини белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) вазирлик ва идоралар, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда улар муассислигидаги корхоналарнинг янги ишланмага мувофиқ ишлаб чиқарилган ҳамда Реестрда қайд этилган товар ёки хизматларини сотиб олиш бўйича савдо харидлари Ишлаб чиқарувчилар экотизими портали орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) корхоналар фаолиятининг натижалари, шу жумладан, улар томонидан амалга ошириладиган илмий изланиш, инновацион, тижоратлаштириш лойиҳалари ва тўғридан-тўғри жалб қилинадиган инвестициялари ушбу корхонани ташкил этган муассисларнинг асосий самарадорлик кўрсаткичлари сифатида тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Илм-фанни қўллаб-қувватлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тажриба-синов ишлари харажатларини қоплаш, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очишда имтиёз берилган шахслар доирасини кенгайтириш мақсадида 2026 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги тартиблар жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) олимлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат илмий дастурлари доирасида бажарилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижасида яратилган ишланмалар бўйича тажриба-синов ишлари учун кетадиган харажатларнинг бир қисмини Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тажриба-синов ишлари илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари доирасида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун олти ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда бериш тартибини 30 ёшдан ошган шахсларга ҳам татбиқ этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузурида корхоналар ташкил этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) янги ишланмаларга асосланган корхоналарни Реестрга киритиш ва чиқариш ҳамда Реестрни юритиш тартибини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда Реестр Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юритилади ва корхоналар қуйидаги барча мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берган ҳолларда Реестрга киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) корхоналар устав фондининг камида 25 фоизи олий таълим ва/ёки илмий ташкилотларга тегишли бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) корхоналар томонидан илмий тадқиқотга асосланган маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича асослантирилган режанинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) корхоналар томонидан ишлаб чиқиладиган товар муассис бўлган олий таълим ва/ёки илмий ташкилотларнинг ишланмасига асосланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағларнинг камида 40 фоизини илмий асбоб-ускуналар, хомашёлар ҳамда бошқа зарур материалларни харид қилиш ва моддий-техника базасини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа харажатларга йўналтириш бўйича талабни эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда пасайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари И.Т. Сираджев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 4 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-54-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-5068-сон Фармонининг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» технопарки резидентларини Тошкент шаҳри, Наманган вилояти Чуст тумани ва Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида жойлаштиришнинг илмий, технологик ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу ҳудудлар чегарасида экстерриториаллик асосида жойлаштириш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-165-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «инновацион фаолият субъектлари» сўзлари «инновацион фаол тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «тадбиркорлик» сўзи «фаолият, шу жумладан, IT-паркларда амалга оширилаётган стартап лойиҳалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «марказлар» сўзи «фаолият инфратузилма субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «384» рақами «288» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «56» рақами «77» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

Йиллар бўйича кўрсаткичлар

2023

2024

2025

2026

1.

Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш

ўрин

86

82

81

79

77

2.

Инновацион фаолият инфратузилма субъектлари (технологик парклар, технологиялар трансфери марказлари, инновацион кластерлар, венчур фондлар, инновация марказлари, бизнес-инкубаторлар ва акселератор) сони

дона

25

45

55

65

75

3.

Инновацион фаол тадбиркорлик субъектлари сони (саноат ишлаб чиқариш ташкилотларининг умумий сонида)

дона

613

930

1 215

1 500

2 250

4.

Илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион (spin-off) корхоналар сони

дона

0

14

22

28

36

5.

Ташқи бозорларга умумий экспортда юқори технологияли маҳсулотлар экспортининг улуши

%

2,1

3

4

5

6

6.

Ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштирилган илмий ишланмалар сони

дона

150

250

275

300

325

7.

Хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларга инвестициялари ҳажми

млн сўм

2 804

3 500

4 750

6 000

8 250

8.

Ишланма ва тадқиқотларга ажратилган хорижий грантлар

млрд сўм

0

35

83

141

224

9.

Инновацион фаолият, шу жумладан IT-паркларда амалга оширилаётган стартап лойиҳалар натижасида яратилган иш ўринлари сони

дона

6000

9000

13500

18000

25000

10.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар улушида тадқиқот ва ишланмаларга ажратилган харажатлар (фоизда)

фоиз

0,1

0,2

0,3

0,4

0,5

11.

Яратилган янги технологиялар сони

дона

69

89

186

284

288

12.

Интеллектуал мулкдан келадиган тушумлар (жами экспортдаги улуши)

фоиз

0

0,02

0,03

0,04

0,05

13.

Рўйхатга олинган йиллик патентлар сони

дона

30

39

82

131

184

14.

Илмий тадқиқотчилар сони

нафар

15 000

16 500

18 000

19 600

21 500

15.

Ходимлари орасида илмий тадқиқотчилар бўлган корхоналар (жами йирик тижорат корхоналарга нисбатан фоизда)

фоиз

13

14

15

16

17

16.

Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони (жами битирувчиларга нисбатан фоизда)

фоиз

35,5

36,9

38,5

40,1

41,8

17.

Илмий техник нашрлардаги (Web of Science маълумотлар базасида) мақолалар сони

дона

900

1 000

1 150

1 300

1 500

 

 

 

 

 

 

 

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг ҳудудлар кесимидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Кўрсаткичлар

Инновацион фаолият инфратузилма субъектлари сони

Технологик инновациялар билан шуғулланувчи маҳаллий саноат корхоналарининг сони

Ҳудудда яратилган янги технологиялар сони

Ҳудудда рўйхатга олинган йиллик патентлар сони

Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илмий, инновацион ва технологик лойиҳалар сони

Маҳаллий хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотига инвестиция ҳажми

Стартаплар сони

Ишланма ва тадқиқотларга ажратилган хорижий грантлар

бирлик

бирлик

бирлик

дона

дона

млн сўм

бирлик

млрд сўм

Ҳудудлар

Йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси

2023

4

6

7

2

3

780,8

10

8,5

2024

5

14

12

5

6

1 630,8

27

20

2025

5

22

15

9

10

2 540,8

52

35

2026

6

32

16

14

14

3 490,8

91

55

Андижон вилояти

2023

4

10

9

8

2

850

13

5

2024

4

22

14

16

5

1 780

33

11,5

2025

5

34

24

26

9

2 740

61

19,5

2026

6

49

24

37

15

3 730

103

30,5

Бухоро вилояти

2023

2

8

7

3

2

240,5

11

1,3

2024

2

17

11

7

4

551

29

3,5

2025

3

27

15

10

6

876

49

6,6

2026

3

39

15

14

9

1 226

79

10,6

Жиззах вилояти

2023

3

6

6

2

3

400

6

1,4

2024

4

12

9

4

2

820

17

3,6

2025

5

19

14

6

3

1 270

32

6,6

2026

6

27

15

9

3

1 760

50

11,9

Қашқадарё вилояти

2023

3

7

6

2

2

200

7

0,8

2024

4

14

8

5

5

480

25

2

2025

5

22

10

8

8

780

50

3,5

2026

5

32

10

11

12

1 130

87

5,9

Навоий вилояти

2023

4

9

10

5

6

355

20

0,8

2024

4

19

14

10

14

775

45

2

2025

5

29

17

16

22

1 255

75

3,5

2026

7

40

17

22

31

1 775

108

5,9

Наманган вилояти

2023

3

7

7

3

2

350

15

0,8

2024

4

14

15

6

4

730

35

2

2025

5

22

25

10

7

1 160

60

3,5

2026

5

31

25

14

10

1 640

92

5,7

Самарқанд вилояти

2023

3

6

5

3

2

200

15

0,8

2024

3

13

6

5

6

460

44

2

2025

3

21

9

7

9

750

79

3,5

2026

4

29

10

10

12

1 100

119

5,9

Сирдарё вилояти

2023

3

7

3

1

1

180

7

2

2024

5

13

8

3

3

440

23

4,5

2025

5

21

12

5

5

740

48

7,5

2026

5

29

12

7

7

1 090

86

11,5

Сурхондарё вилояти

2023

2

8

4

1

2

210

7

0,8

2024

3

16

8

3

4

260

21

2

2025

4

25

12

5

7

300

41

3,5

2026

4

34

12

7

10

350

72

5,9

Тошкент вилояти

2023

4

8

4

2

2

300

15

0,8

2024

4

17

9

4

4

640

38

2

2025

5

27

14

7

6

1 060

69

3,5

2026

6

39

14

10

9

1 560

109

5,9

Фарғона вилояти

2023

2

5

6

2

2

280

9

0,8

2024

3

11

12

4

4

600

27

2

2025

4

17

33

6

7

950

55

3,5

2026

4

23

33

8

10

1 370

96

5,9

Хоразм вилояти

2023

3

4

3

1

1

180

30

0,7

2024

4

4

6

1

1

250

40

1,1

2025

4

5

10

2

2

280

49

1,5

2026

5

5

10

2

2

300

60

2,4

Тошкент шаҳри

2023

5

30

12

4

8

1 500

55

11

2024

6

75

54

9

17

3 300

121

24,3

2025

7

130

74

14

28

5 400

196

39,8

2026

9

190

75

19

39

7 550

285

61,2

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ-199-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 — 2028 йилларда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича миллий дастурнинг 16-позицияси «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «(4 млрд сўм)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-61-сон Фармонининг 4-банди биринчи хатбошисидаги «ёшларга» сўзи «шахсларга» сўзи билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПФ-90-сон Фармони билан тасдиқланган Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш, ушбу йўналишда устувор чора-тадбирларни белгилаш ва соҳани ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»нинг 36-позицияси «Амалга ошириш механизми» устуни 1-бандида «таянч магистратура ва докторантура учун камида 40 та, мустақил изланувчилар учун 7 та квоталарни 2025 йилда шакллантириш» сўзлари «магистратура ва докторантура учун камида 40 та квота ажратиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4996-сон қарорининг 2-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 майдаги ПҚ-237-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети фаолиятини йўлга қўйиш бўйича «йўл харитаси»нинг 8-позицияси «Ижро учун масъуллар» устунидан «Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги ПҚ-260-сон қарори билан тасдиқланган 2023 — 2026 йилларда узумчилик ва виночилик саноатини комплекс ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»нинг 7-позициясида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «Тадбир номи» устунидаги «Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан узумнинг» сўзлари «Узумнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «Масъуллар» устунидан «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги «Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-405-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисидан «тўлов-контракт шартномаси асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарорига 1-илованинг 19-позицияси «Амалга ошириш механизми» устунида 1, 2 ва 3-бандлардаги «лойиҳасини амалга ошириш» сўзлари «лойиҳалар танловини эълон қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)