Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019 17.11.1994 йилдаги 557-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.11.1994 йилдаги 557-сон
Date of entry into force
17.11.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РАДИОНАВИГАЦИЯ СОҲАСИДАГИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ташкилотлари ва идораларининг радионавигация тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлатлараро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шунингдек, республикада интеграциялашган радионавигация майдонларини яратиш, хўжалик ва ҳарбий истеъмолчиларни навигация ахбороти билан таъминлаш ишини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Радионавигация тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлатлараро ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштириш, республикада интеграцияланган радионавигация майдонларини яратиш ҳамда барча истеъмолчиларнинг навигация ахборотига бўлган эҳтиёжини қондиришга оид вазифалар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида» 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси таркибига (3-банд) Энергетика ва электрлаштириш вазирининг ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси, Фан ва техника Давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси раисларининг ўринбосарлари, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси раиси, «Ўзбеккосмос» давлат агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимларига кўра ва кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг тавсиясига биноан киритилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раиси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпания бош директори (Рафиқов) комиссия аъзоларидан радионавигация бўйича доимий ишловчи қўмита ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Радионавигация бўйича доимий ишловчи қўмитанинг халқаро, идоралараро ва миллий ташкилотлардаги фаолиятига, халқаро конференциялар ҳам комиссияларда республика вакилларини ташкил этишга алоқадор харажатлари манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг улушлари ҳисобига қопланиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р.Р.Юнусов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 17 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
557-сон