Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. Қуйидагилар:
(а) 2025 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сербия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим;
(б) 2025 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сербия Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Сербия томонига тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 март,
ПҚ-113-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 07/26/113/0275-сон)