13.03.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3171-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 13.03.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3171-1
Date of entry into force
14.03.2026
Ҳужжат 14.03.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3171-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2020 йил 18 мартдаги ПҚ-4643-сон «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги ва 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сон «Ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 июлдаги 52ҚҚ, 86-сон қарори (рўйхат рақами 3171, 2019 йил 1 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2019 й., 10/19/3171/3384-сон) билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 6 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-ҚҚ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 3 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01-05/ҚҚ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Низом ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган (бундан буён матнда ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб юритилади) деб топиш тартибини белгилайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари, Ташкилий департамент бошлиғи, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи, Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари — Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи, Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ва Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Кадрлар бош бошқармаси» деган сўзлар «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Кадрлар бош бошқармасининг» деган сўзлар «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 11-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг» деган сўзлар «Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Кадрлар бош бошқармасининг» деган сўзлар «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 17-банддаги «Кадрлар бош бошқармасида» деган сўзлар «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«35. Терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) чоғида ҳалок бўлган (олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган) ходимлар фарзандларининг давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълим муассасасидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 375-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан ташкил этилган комиссияга» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)