Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.08.1994 йилдаги 409-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.08.1994 йилдаги 409-сон
Date of entry into force
12.08.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 16.04.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СЕРТИФИКАТЛАШТИРИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАХСУЛОТЛАР РЎЙХАТИНИ, СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШНИ ЎТКАЗИШ, ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАСДИҚЛАШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КЕЛТИРИШ ВА УЛАРНИ УНИНГ ТАШҚАРИСИГА ЧИҚАРИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни мажбурий сертификатлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартиби 2-иловага мувофиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик ва маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) истеъмолчиларига зарар етказганлик учун жарима санкцияларини қўллаш тартиби ҳақидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўздавстандарт» маркази, ТИАВ, Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар 1995 йил 1 январдан бошлаб маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш минтақавий марказларига ёрдам кўрсатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 12 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
409-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номи‎ Ташқи иқтисодий фаолият
‎ товар нормативларининг коди ‎
Гўшт ва калла-поча, ичак-човоқлар, балиқ ва қисқичбақасимонлар, моллюскалар ва бошқа сувда яшовчи умуртқасизлар, сут ва сут маҳсулотлари, паррандалар тухуми, табиий асал, бошқа жойда номи келтирилмаган чорва молларидан тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари‎ 0201-0210, 0301-0307 99 900 0401-0410 00 000 ‎
Сабзавотлар ва баъзи бир еса бўладиган илдизмевалар ва ёнғоқлар: цитрус ёки полиз экинларининг пўсти ва қобиғи, қаҳва, чой ва зираворлар, буғдой нони, ундан тайёрланадиган маҳсулотлар, солод, крахмал, инсулин, буғдой клейковинаси‎ 0701-0714, 0801-0814, 0901-0910 99 990 (0903 дан ташқари), 1001-1008 90 900, 1101 00 000-1109 00 000 ‎
Мол ва ўсимлик ёғлари ва мойлари ҳамда уларнинг парчаланишидан олинадиган маҳсулотлар, тайёрланган озуқа мойлари; мол ва ўсимлик мумлари‎ 1501 00-1522 00 990 ‎
Гўшт, балиқ ёки қисқичбақасимон моллюскалардан ёки бошқа сувда яшовчи умуртқасизлардан, шакар ва шакардан тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари, какао ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, бошоқли дон маҳсулотлари, ун, крахмал ва сут; унли қандолатчилик маҳсулотлари, мева, ёнғоқ ёки ўсимликларни, сабзавотни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар, бошқа ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ва спиртсиз ичимликлар ва сирка, муз ва қордан бошқа, тамаки ва унинг ўрнини босувчи саноат тамакилари‎ 1601 00-1605 90 900, 1701-1704 90 990, 1801 00000-1806 90 900, 1901-1905 90 900 2001-2009 90 900 2101-2106 90 900 2201-2209 00 900 2401-2403 99 900 ‎
Туз, олтингугурт, тупроқ; ва тош, сувоқчилик материаллари, оҳак ва цемент ‎ 2501 00-2530 90 000 ‎
Минерал ёқилғи, нефть ва уларни ҳайдашдан олинган маҳсулотлар, битуминоз моддалар, минерал мум‎ 2701-2716 00 000 ‎
Ўғит, эфир мойлари, парфюмерия, косметика ва пардоз-андоз воситалари, совун, сиртқи актив органик моддалар, ювиш воситалари, мойлаш материаллари, сунъий ва тайёр мумлар, тозалаш ва силлиқлаш учун таркиблар, шам ва шунга ўхшаш маҳсулотлар, ёпиштириш учун пасталар, пластелин, тишни даволовчи мум ва тишни даволаш мақсадларида ишлатиладиган гипсли таркиблар, портловчи моддалар, пиротехника маҳсулотлари, гугурт, фото ва кинотоварлар ‎ 3101 00 000 3105 90 990, 3301-3307 90 000 3401-3407 00 000 3601 00-3601 00 000 3605 00 000, 3701-3707 906 900 ‎
Инсектицидлар, родентицидлар, гербицидлар, ўсимликларнинг ўсиб кетишига қарши воситалар, ўсишини тартибга солувчилар ва чакана савдо учун ўралган ёки тайёр препаратлар ва маҳсулотлар сифатида келтирилган дезинфекцияловчи ва шуларга ўхшаш воситалар (масалан, олтингугурт билан ишланган тасма, шамлар, пиликлар, пашшага қарши ёпишқоқ қоғоз)‎ 3808—3808 90 000‎
Пластмассалар ва улардан ишланган буюмлар‎ 3912-3926 90 900‎
Каучук ва резина буюмлари‎ 4011 10 000 4015 90 000 ‎
Ёғоч қиринди плиталари ва ёғоч ёки бошқа ўсимликларнинг ёғочсимон қисмларидан тайёрланган қатрон (смола) ёки бошқа органик бир-бирига боғловчи воситалар билан тўйинтирилган ёки тўйинтирилмаган шунга ўхшаш плиталар‎ 4410-4411‎
Елимланган фанера, фанерланган ёғоч панеллар ва ёғоч қатламларидан ясалган шунга ўхшаш материаллар‎ 4412-4412 99 900‎
Ҳожатхона қоғози, салфеткалар, сочиқ, дастурхон ва бошқа уй-рўзғор, санитария-гигиена мақсадлари учун ишлатиладиган қоғоз турлари, пахта ва целлюлоза полотнолар, коғоздан ишланган идиш (тара)‎ 4803 00 4818-4823-4823 60‎
Газлама ва тўқимачилик буюмлари (болалар ассортименти)‎ 6101-6117 90 000‎
Пойабзал, бош кийимлар (болалар ассортименти)‎ 6401-6405‎
Тошдан, гипсдан, цемент, асбест, слюда ва шуларга ўхшаш материаллардан ишланган буюмлар‎ 6804, 6808, 6810-6811‎
Сопол буюмлар‎ 6904, 6906 00 000, 6908-6911‎
Шиша ва ундан ишланган буюмлар‎ 7008 00, 7010, 7013‎
Қора металлардан ишланган буюмлар‎ 7311, 7321, 7323‎
Мис ва ундан ишланган буюмлар‎ 7418‎
Алюминий ва ундан ишланган буюмлар‎ 7615‎
Ядро реакторлари, қозонлар, асбоб-ускуналар ва техник мосламалар ҳамда уларнинг қисмлари‎ 8413-8471‎
Электр машиналари ва асбоб-ускуналари, уларнинг қисмлари; овоз ёзувчи ва овоз чиқарувчи аппаратуралар; телевизион тасвирни ва овозни ёзиб олувчи аппаратуралар; уларнинг қисмлари ва анжомлари‎ 8501-8548 00 000‎
Темир йўл ва трамвайдан ташқари ерда юрувчи транспорт воситалари, уларнинг қисмлари ва асбоб-ускуналари‎ 8701-8704, 8708, 8711, 8712, 8715, 8716‎
Оптика, кинематография ва фотография; ўлчов, текширув, тиббий ва хирургия приборлари ва аппаратлари; соатлар, мусиқа асбоблари, уларнинг қисмлари ва анжомлари‎ 9018-9030‎
Товуш частотасининг электр генераторли ёки товушни электр кучайтиргичли, электр мусиқали асбоблар (масалан, органлар, гитаралар, аккордеонлар)‎ 9201-9209 90 900‎
Қуроллар ва ўқ-дор¸лар, уларнинг қисмлари ва анжомлари‎ 9303-9306‎
Мебель‎ 9401-9403‎
Болаларнинг учиши учун ғилдиракли ўйинчоқлар (масалан, уч ғилдиракли велосипедлар, самокатлар, педалли автомобиллар), қўғирчоқлар учун аравачалар, одам тасвиридаги қўғирчоқлар, бошқа ўйинчоқлар, кичиклаштирилган ва ўйин учун мўлжалланган моделлар, телевизион қабулдан фойдаланган ҳолда видео ўйинлар, автоматик кегельбан ускуналаридан ташқари, танга ёки жетон ёрдамида ҳаракатга келадиган ўйинлар‎ 9501 00-9504 30 (9504 9504 30 900 дан ташқари) ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш
тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Тартиб «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосланиб ишлаб чиқилган, у хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тартиб сертификатлаштирилиши шарт бўлган, маҳсулотнинг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ ташқи савдонинг олди-сотди ёки алмашиш (бартер) объекти бўлган товарларга татбиқ этилади, Ўзбекистон Республикасига товар келтирувчи ва уларни унинг ташқарисига олиб чиқиб кетувчи юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, товарларнинг хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширувчи ташкилотларга мўлжалланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатлаштиришни ўтказиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Товарлар хавфсизлигини тасдиқлаш уларни сертификатлаштириш йўли билан ёки сертификатларни тан олиш ёхуд республикадан ташқарида товар ишлаб чиқарувчига товар учун берилган бошқа мувофиқлик гувоҳномалари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Товарларни сертификатлаштириш истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини, атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашга ва мол-мулкка етказилган зарарнинг олдини олишга йўналтирилган қонун ҳужжатлари ва стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сертификатлаштириш ва Ўзбекистон Республикасида хорижий сертификатларни тан олиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизими — «Ўздавстандарт» маркази томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Товар хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб белгиланган тартибда ваколатга эга бўлган орган томонидан берилган товарларни сертификатлаштириш натижалари бўйича илова қилинган шаклдаги мувофиқлик сертификати (бундан кейин сертификат дейилади) ёки сертификация берган орган раҳбарининг ҳақиқий (асл) муҳри ва имзоси билан ёки нотариал идораси томонидан тасдиқланган сертификат нусхаси (ксеронусха) ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси коди кўрсатилган сертификатлаштирилиши шарт бўлган товарлар рўйхатини «Ўздавстандарт» маркази Давлат божхона қўмитасига тақдим этади ва ҳар йили уни аниқлайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган товарларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлилигининг зарурлиги ва бу мувофиқликни сертификатлаштириш йўли билан тасдиқлаш шартнома ва битимларда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сертификат берилган товар, шунингдек, унинг жойлаштирилиши ва илова қилинган ҳужжатлари РСТ 5.1 — 92 да назарда тутилган Мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарни, унинг жойлаштирилишини ва илова қилинган ҳужжатни Мувофиқлик белгиси билан тамғалаш зарурлиги аниқ маҳсулотнинг сертификатлаштириш схемасига боғлиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатлаштиришнинг мавжуд саккизта схемасидан биттасини танлаб олиш «Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизими. Сертификатлаштириш схемаси танлови» нинг 51 — 015 — 93 амал қилиш ҳужжатига мувофиқ бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлик белгисини қўйиш жойи ва мавжудлиги сертификатда кўрсатилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларни келтириш (олиб чиқиб кетиш) тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сертификатлаштирилиши шарт бўлган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш учун «Ўздавстандарт» маркази берган ёки тан олган ёхуд «Ўздавстандарт» маркази ваколат берган орган томонидан берилган сертификат асос бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Сертификат (ёки унинг нусхаси) товар етказиб берувчи ёки товарни қабул қилиб олувчи томонидан божхона органига кўрсатилади ва божхона чегарасидан товар ўтказилгунга қадар текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Сертификат қуйидагилар мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имзонинг ва сертификатни (4-бандга мувофиқ) берган сертификатлаштириш органи муҳрининг асли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатлаштириш Миллий тизимининг Давлат рўйхатидаги сертификатни рўйхатга олиш рақами ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сертификатлаштирилган товарга божхона юк декларациясини тўлдиришда товар етказиб берувчи 44-устунда сертификатни берган сертификат органининг қисқача номини, сертификат тартиб рақамини ва берилган санани, шунингдек, агар муддати белгиланган бўлса, унинг амал қилиш муддатини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотнинг сертификатлаштирилганлиги ҳақидаги маълумотлар бўлмаса, у Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизими томонидан белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Синовлар ўтказиш учун товар етказиб берувчи {жўнатувчи) ёки қабул қилувчи божхона органида сақланаётган товар намуналарини олишга ҳақлидир. Намуналар талаб қилинадиган синовларни ўтказиш учун зарур бўлган миқдорда олинади. Намуналарни олиб қўйиш божхона назорати остида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ўздавстандарт» марказининг ҳудудий органи товарни қабул қилувчига унинг хоҳишига кўра сертификатлаштиришни ташкил қилишда, хорижий сертификатни тан олишда ва Миллий мувофиқлик белгисини қўйишда керакли хизматларни кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда ёки хорижий сертификат тан олинганда қабул қилувчи (товар етказиб берувчи) товарни ўтказмаган божхонага сертификатни кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ушбу Тартиб бузилган ҳолда Ўзбекистон Республикасига келтириладиган ҳамда олиб чиқиб кетиладиган товарлар ўтказилмайди. Бундай товарлар божхона қонун ҳужжатлари билан белгиланган қоидаларга мувофиқ сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган сақлаш муддати тугаши билан талаб қилиб олинмаган товарлар Ўзбекистон Республикаси мулкига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Маҳсулот намуналарини синовлар ўтказиш учун республика ташқарисига олиб чиқиб кетишда (республика ҳудудида синовлар ўтказиш имконияти бўлмаганда), товар етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи), синовлар ўтказиш жойи ва намуналар сони кўрсатилган ҳолда, синовларни ўтказиш ҳақидаги «Ўздавстандарт» маркази тасдиқлаган қарорни кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширилгандан сўнг ушлаб қолинган товарларни ўтказиш ҳақидаги қарор божхона томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.