29.12.2025 йилдаги ПФ-263-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 29.12.2025 йилдаги ПФ-263-сон
Date of entry into force
30.12.2025
Ҳужжат 30.12.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФАРМОНИ

Саноат лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини изчил давом эттириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ҳудудида саноатни ривожлантириш, саноат лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини изчил давом эттириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва қўшимча захираларни яратиш ҳамда Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Асосий мақсад
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб саноат тармоқларида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳага замонавий технологияларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, саноат ипотекаси тизими орқали молиялаштириш учун Саноатни ривожлантириш жамғармасининг 185 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча маблағларини шакллантириш белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Саноатни ривожлантириш жамғармасига қўшимча молиявий ресурслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Саноатни ривожлантириш жамғармасининг қўшимча маблағларини шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари мутаносиблигини таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан очилган кредит линияларини мақбуллаштириш орқали 185 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни саноат лойиҳаларини молиялаштириш учун 2026 йилда Саноатни ривожлантириш жамғармасига қайта тақсимлашга рухсат берилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мазкур молиявий ресурслар доирасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 декабрдаги «Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги ПҚ-397-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилиши инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилсин ҳамда ҳар чоракда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини муҳокама қилиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан саноат тармоқлари учун ажратилган кредит линияларидан самарали фойдаланиш ҳолатини доимий таҳлил қилган ҳолда, зарур ҳолларда, уларни мақбуллаштириш ва мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан Саноатни ривожлантириш жамғармаси орқали лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 29 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-263-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 декабрдаги ПФ-263-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 майдаги «Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-72-сон Фармони 14-банди биринчи хатбошисидаги «30 миллион АҚШ доллари» сўзлари «15 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-102-сон Фармони 1-банди «а» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «50 миллион АҚШ доллари» сўзлари «10 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-104-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 5-банди «а» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «100 миллион АҚШ доллари» сўзлари «20 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 4-иловасининг 2-позицияси «Амалга ошириш механизми» устунидаги «100 миллион АҚШ доллари» сўзлари «20 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-13-сон Фармонининг 6-банди иккинчи хатбошисидаги «Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 50 миллион АҚШ доллари» сўзлари «Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 30 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги «Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-89-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошисидаги «60 миллион АҚШ доллари» сўзлари «30 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/263/1239-сон)