24.12.2025 йилдаги ПФ-257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.12.2025 йилдаги ПФ-257-сон
Date of entry into force
24.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФАРМОНИ

2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь — чоршанба;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2026 йилда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь — жума, 28 май — пайшанба, 29 май — жума, 31 август — душанба;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь — шанба, 30 май — шанба, 31 декабрь — пайшанба.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 8 март — Хотин-қизлар куни байрами 2026 йилда якшанба — дам олиш кунига ва 21 март — Наврўз байрами ҳамда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрамлари беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026 йил 9 март, 23 март ва 11 май — душанба кунларига кўчирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026 йилда 12 декабрь — шанба кунидан 31 декабрь — пайшанба кунига кўчирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда республика аҳолисининг мароқли дам олиши учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Туризм қўмитаси ва Маданий мерос агентлиги туризм намойиши объектлари (маданий мерос объектлари, музейлар) ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилиши ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда санаторийлар ва соғломлаштириш муассасалари учун чегирмалар бериш ҳамда акциялар ўтказиш тавсия этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ички транспорт қатновлари учун чегирмалар бериш ва акциялар ўтказиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) меҳнат жамоалари ўртасида ушбу Фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) узайтирилган байрам кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мароқли дам олишини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотларининг ишини фаоллаштириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда байрам кунлари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги ПҚ-452-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, ушбу Фармон 2027 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-257-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 06/25/257/1206-сон)