25.11.2025 йилдаги 1484-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 25.11.2025 йилдаги 1484-V-сон
Date of entry into force
25.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-217-сонли ҳамда 2025 йил 24 ноябрдаги «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-229-сонли фармонларида мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш ва барқарорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавосига салбий омиллар таъсирларини камайтириш юзасидан бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, пойтахтимизда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш зарурлиги назарда тутилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органларидан ушбу соҳалардаги қонунчиликни бугунги кун талаблари асосида янада такомиллаштиришни ҳамда белгиланган вазифаларнинг ижроси устидан таъсирчан парламент ва депутат назорати амалга оширилишини тақозо этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида депутатлар корпусининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича «йўл харитаси» (бундан буён матнда «Йўл харитаси» деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари «Йўл харитаси»да назарда тутилган назорат-таҳлил тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими «Йўл харитаси»нинг ижроси юзасидан доимий мониторинг ўрнатиб, ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг раҳбариятига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати «Йўл харитаси» доирасида амалга оширилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 25 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1484-V-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 25 ноябрдаги 1484-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Устувор вазифалар

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддати

Масъуллар

И. Ташкилий-амалий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»даги ПФ-217-сонли ҳамда 2025 йил 24 ноябрдаги «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-229-сонли фармонларидан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган ташкилий-амалий тадбирлар.

1. Ўзбекистон Президентининг фармонларида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятига ҳамда улардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари мажлисларини ўтказиш.

24 ноябрь

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари,

Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси,

Қонунчилик палатасининг Девони

2. Президент ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда улардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирларни Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлисида муҳокама қилиш.

24 ноябрь

3. Президент ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда улардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирларни Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиш.

4. Ушбу тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

25 ноябрь

2.

«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

Давра суҳбатида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, аҳолининг қулай муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида соҳага оид қонунларни такомиллаштиришга, қонунлар ижроси устидан парламент ва депутат назоратини кучайтиришга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратиш.

25 ноябрь

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

3.

Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш.

1. Депутатларнинг сайлов округларида сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш ва мамлакатимизда атроф-муҳитга салбий омиллар таъсирларини қисқартириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳамда кўрилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш. Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли ҳамда 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-229-сонли фармонларидан келиб чиқиб, экологик ҳолатни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларнинг боришига;

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси тозалигини таъминлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия томонидан бажарилаётган ишларга ҳамда ушбу комиссияга юклатилган вазифалар ва берилган ваколатлар доирасида қабул қилинаётган қарорларга;

экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилишга қўйиладиган талабларни қатъийлаштириш, ҳудудларда кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ҳамда ҳаво сифатини назорат қилишнинг замонавий тизимини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади.

2. Жойларда экологик барқарорликни таъминлаш, кўкаламзорлаштириш ва ҳаво сифатини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳамда ушбу йўналишдаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиш.

3. Мазкур йўналишда таъсирчан парламент ва депутат назоратини амалга ошириш.

ноябрь-декабрь

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

4.

Мамлакатимизда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг ҳамда фуқароларнинг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилиши назарда тутилган қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Таклифларда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:

майдони 200 м2 ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари носоз ишлаганлиги ёки мавжуд бўлмаганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарималар миқдорларини юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан 5 бараварга ва жисмоний шахсларга нисбатан 3 бараварга ошириш;

майдони 200 м2 ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда ёқилғи моддалар, материал ва чиқиндилар (шина, битум, мазут, ишлатилган автомобил мойи, плёнка, резина, жун толаси ва бошқалар) ёқилгани аниқланганда иситиш қозонхонасини давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни жорий этиш;

юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Яшил хайрия жамғармасига ажратиладиган ихтиёрий хайрия тарзидаги маблағларини ҳамда яшил боғларни барпо қилиш ва уларни парваришлаш тадбирлари учун йўналтирилган харажатларини фойда солиғидан озод қилиш ва ҳоказо.

10 декабрь

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари,

Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси,

Парламент тадқиқотлари институти

5.

«Атроф-муҳит мониторинги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Қонун лойиҳаси юзасидан халқаро тажрибани ўрганиш.

2. Миллий норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш.

3. Қонун лойиҳаси бўйича таклифларни тайёрлаш ҳамда ўрнатилган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

5. Таклифларни Қонунчилик палатаси Кенгашига киритиш.

25 декабрь

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

6.

Атмосфера ҳавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар ва очиқ сув ҳавзаларига оқизиладиган оқова сувлардан келтирилган моддий зарарни аниқлаш бўйича услубий қўлланма лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

2. Услубий қўлланма лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳани манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

25 декабрь

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси

7.

Ҳудудлар кесимида атроф-муҳит бўйича замонавий экологик индикаторлар лойиҳаси юзасидан таклифлар тайёрлаш.

1. Соҳага доир халқаро тажрибани ўрганиш.

2. Ўрганилган хорижий тажриба асосида замонавий экологик индикаторлар лойиҳаси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Таклифларни манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

29 декабрь

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси

II. Парламент назорати тадбирлари

8.

Экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳит ифлосланишига йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш.

1. Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни ўтказиш ҳамда унда Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятовнинг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси» ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги депутатларнинг саволларига жавобини эшитиш.

10 декабрь

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси,

Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

2. Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш.

29 декабрь

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

3. Жойларда атмосфера ҳавоси ифлосланишига қарши курашиш бўйича ўтказиладиган кенг кўламли назорат тадбирларида фаол иштирок этиш.

Заруратга кўра

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари

9.

Экологик барқарорликни таъминлаш, атмосфера ҳавосининг тозалигини сақлаш юзасидан сайлов округларида сайловчилар томонидан кўтарилган масалаларни ҳамда жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда парламент сўрови ва депутат сўрови институтларидан самарали фойдаланиш.

1. Экологик вазиятни янада яхшилаш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида жойларда аниқланган муаммолар юзасидан тегишли давлат органлари мансабдор шахсларига парламент сўровларини юбориш.

2. Сайлов округларида кўтарилган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш олиш мақсадида тегишли давлат органлари мансабдор шахсларига депутат сўровларини юбориш.

доимий равишда

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари,

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

3. Юборилган сўровлар ва улар натижасида эришилган ижобий ўзгаришлар ҳақида сайловчиларни мунтазам хабардор қилиб бориш.

ҳар ойда

10.

Экологик жиҳатдан қулай яшаш муҳитини шакллантириш, экологик вазиятни яхшилаш борасида ҳудудлардаги мавжуд ҳолатни ўрганиш ва тизимли муаммоларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш.

1. Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги фаолиятлари давомида жойларда экологик муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни ўрганиш ишларига маҳаллий Кенгашлар депутатларини партиявийлигидан келиб чиққан ҳолда жалб қилиш.

ҳар ойда

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

2. Ҳудудларда аниқланган масалаларни ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатларига ҳар томонлама кўмаклашиш.

Бунда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилиши аниқланган ҳолларнинг маҳаллий Кенгашларнинг аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияларида кўриб чиқилишини ташкил этиш.

доимий равишда

III. Депутатлар корпуси томонидан амалга ошириладиган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш

11.

Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ушбу жараёнда парламентнинг иштироки хусусида сайловчилар ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиб бориш.

1. Қонунчилик палатаси томонидан мамлакатимизда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, экологик вазиятни барқарорлаштириш йўналишида амалга ошириладиган ишларни марказий оммавий ахборот воситаларида, хусусан республика босма нашрларида, теле ва радиоканалларида кенг ёритилишини таъминлаш.

2. Депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти давомида жойларда экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга ошириладиган тарғибот-ташвиқот тадбирларини Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали ёритиш чораларини кўриш.

3. Ушбу йўналишда ташкил этиладиган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда улардан интервьюлар олинишини ташкиллаштириш.

Алоҳида медиа-режа асосида

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати,

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари