24.11.2025 йилдаги 21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.11.2025 йилдаги 21-сон
Date of entry into force
24.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар олий қадрият бўлиб, уларни ҳимоя қилиш судларнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланишини инобатга олган ҳолда ушбу тоифадаги низоларни ҳал қилишда вужудга келадиган масалаларни тушунтириш, қонун нормаларини тўғри қўлланилишини ва ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар Конституциянинг 26, 27 ва 31-моддалари, Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 99 ва 100-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунининг (бундан буён матнда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 6 ва 34-моддалари ва бошқа қонун ҳужжатларида мустаҳкамланган ҳуқуқлар бузилиши билан боғлиқ ишларни кўришда ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек, нотўғри маълумотларнинг тузатилиши, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқи (унутилиш ҳуқуқи) ва бошқа шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳақли эканлигидан келиб чиқишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар деганда шахснинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаёти ва соғлиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий дахлсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий ҳаёт дахлсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий ва оилавий сир сақлаш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
исм (ном)га бўлган ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасвирга бўлган ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқи, шу жумладан интеллектуал фаолият соҳасидаги ҳуқуқлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаъни ва қадр-қиммати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчанлик обрўси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа шахсий номулкий ҳуқуқлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилганидан бошлаб ёки қонунга мувофиқ шахсга тегишли бўлган бошқа номоддий неъматлар тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳуқуқларнинг бузилиши мулкий оқибатларга олиб келишидан қатъи назар, суд орқали ҳимоя қилиниши мумкин ва уларни чеклаш фақат қонунларда белгиланган ҳолатлардагина йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шахснинг шахсий номулкий ҳуқуқларидан бирининг бузилиши уларни ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд орқали ҳимоя қилишнинг шакли ва усули бузилган ҳуқуқнинг хусусияти, аралашув усули, шунингдек ишни кўришда аниқланган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бузилган ҳуқуқни тан олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аралашувнинг қонунга хилофлигини тан олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларни, жумладан шахснинг розилигисиз ахборот, тасвирлар, шахсга доир маълумотлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланиш, уларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, бериш, тарқатиш, узатишни тақиқлаш, шунингдек эгасизлантириш ва йўқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аралашувни тўхтатишга мажбур қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раддия бериш мажбуриятини юклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни бузувчи ахборотларни ўчириш, йўқ қилиш ёки блоклаш, ахборотнинг нотўғри эканлигини эълон қилиш мажбуриятини юклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий зарар ва маънавий зиён учун товон ундириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган бузилган ҳуқуқни тиклашни таъминловчи бошқа чоралар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тушунтирилсинки, шахсий номулкий ва бошқа номоддий неъматларга оид ҳуқуқларнинг бузилиши (шахсий ҳаёт тўғрисидаги ва шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ёки ноқонуний тарзда тўплаш, шахснинг розилигисиз унинг тасвирини тарқатиш ёки тарқатиш билан қўрқитиш, исмдан ғайриқонуний фойдаланиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш, тарқатиш ёки узатиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ ишларни кўришда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳуқуқнинг бузилганлиги факти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун билан ҳимоя қилинадиган шахсий номулкий ҳуқуқларга аралашув факти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу ҳаракатларга шахснинг розилиги мавжуд эмаслиги (агар амалдаги қонунчиликда бундай розилик талаб этилса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни бузган шахснинг хатти-ҳаракатлари ва келиб чиққан салбий оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш борлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу оқибатларнинг хусусияти ва оғирлик даражаси (маънавий ва руҳий азоб-уқубатлар, ижтимоий ёки касбий обрўнинг йўқотилиши, шахсий ва оилавий ҳаётга аралашиш ва ҳоказо);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айбдор шахс томонидан ахборотдан фойдаланиш мақсади (тижорат, сиёсий ёки шахсий манфаат ва ҳоказо);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳимояси чоралари қўлланилиши учун асослар мавжудлиги аниқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур тоифадаги ишларни кўришда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида талаб қўйилган тақдирда, бузилган ҳуқуқнинг хусусияти, шахснинг айби шакли ва даражаси, шунингдек бошқа муҳим ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда етказилган маънавий азоб-уқубатларнинг хусусияти ҳам аниқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шахсий номулкий ҳуқуқларига тажовуз қилинган ёки ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, обрўсизлантирувчи маълумотлар тарқатилган шахс бундай маълумотларни тарқатган шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 1261 (оилавий (маиший) зўравонлик), 139 (туҳмат), 140 (ҳақорат қилиш), 141 (фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш), 1411 (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 1412 (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш), 1413 (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш), 143 (хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш)-моддаларига кўра жиноий, ёхуд Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40 (туҳмат), 41 (ҳақорат қилиш), 592 (оилавий (маиший) зўравонлик), 2022 (ёлғон ахборот тарқатиш)-моддаларига кўра маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, жиноят ишини қўзғатиш рад этилганлиги, жиноят иши тугатилганлиги ёхуд оқлов ҳукми чиқарилганлиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишни қўзғатиш рад этилганлиги ёки қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилганлиги шахсий номулкий ҳуқуқларни фуқаролик тартибида ҳимоя қилиш тўғрисида даъво қўзғатиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахснинг бундай ариза билан мурожаат қилмаганлиги ёхуд жавобгарнинг ҳаракатларида жиноят таркиби ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган-аниқланмаганлигидан қатъи назар, судлар ФКнинг 99, 100-моддалари билан қўриқланадиган шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида, аниқланган иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Судларга тушунтирилсинки, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 121-моддасига кўра, оммавий ахборот воситаларида, веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда, блогларда ва бошқа ахборот интернет-ресурсларида бундай маълумотлар эълон қилиниши натижасида шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа номоддий неъматлари бузилган юридик ва жисмоний шахслар бундай ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, шу жумладан раддия эълон қилиш ёки тегишли тартибда жавоб қайтаришни талаб этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Газета, телерадио, видео, кинохроника дастурлари ва оммавий ахборотни тарқатишнинг бошқа электрон шакллари таҳририяти томонидан олинган раддия ёки жавоб айнан ўша дастур ёки туркумда, келган кунидан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, бошқа даврий нашрларда эса навбатдаги сонда эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий жойлаштирилган ахборотни ўз ичига олган интернет-ресурслар (веб-сайтлар, сайт саҳифалари, блоглар, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар ва бошқа рақамли платформалар)нинг эгалари нотўғри маълумотларни дарҳол ўчириб ташлаши ҳамда дастлабки ахборот жойлаштирилган жойда ва шаклда раддия ёки жавоб жойлаштирилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситаси раддияни, жавобни эълон қилишдан бўйин товласа ёхуд уларни эълон қилиш учун белгилаб қўйилган муддатни бузса, юридик ёки жисмоний шахс даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахснинг раддия бериш ҳақида ресурс эгаларига мурожаат қилмаганлиги унинг бундай талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Судларнинг эътибори, шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво аризада бир вақтнинг ўзида бири иккинчисидан келиб чиққан фақат номулкий хусусиятга эга бўлган талаблар (масалан, бузилган ҳуқуқни тан олиш, раддия эълон қилиш, ахборотни ўчириш, узр сўраш ва ҳ.к.) мавжуд бўлса, давлат божи фақат асосий талаб бўйича номулкий хусусиятдаги аризалар учун белгиланган ставкалардан келиб чиқиб, ундирилишига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб билан бир вақтда моддий зарар ёхуд маънавий зиён учун товон ундириш тўғрисидаги талаб қўйилган бўлса, давлат божи умумий асосларда — мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган мустақил талаблар учун алоҳида белгиланган ставкалар бўйича ундирилади, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун билан белгиланган давлат божи тўловидан озод қилиш ҳолатлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳаёт ва соғлиққа бўлган ҳуқуқ Конституция, фуқаролик, жиноий ва маъмурий қонунчилик, шунингдек, халқаро шартномалар билан ҳимояланадиган асосий ва мутлақ шахсий номулкий ҳуқуқлар сирасига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳуқуқларнинг бузилиши фаол ғайриқонуний ҳаракатлар (зўравонлик, ўз жонига қасд қилишга ундаш, тан жароҳати етказиш ва ҳк.) шаклида ҳам, соғлиққа зарар етказилишига олиб келган ғайриқонуний ҳаракатсизлик (масалан, тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиш) шаклида ҳам намоён бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар жавобгарнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) билан шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган салбий оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Судлар шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда шахсий дахлсизлик ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқларини бир-биридан фарқлашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, шахснинг дахлсизликка бўлган ҳуқуқи унинг эркинликда бўлиши, қонунга асосланмаган ҳолда озодлиги чекланиши мумкин эмаслиги билан ифодаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи шахснинг туғилиши билан унда мавжуд бўладиган асосий ҳуқуқлардан бири бўлиб, унинг ўзига тегишли бўлган маълумотлар, шахсий ва оилавий сирлари, ёзишмалари ва ўзига тегишли бўлган бошқа ахборотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқи мавжудлигини англатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ишларни кўришда, судлар тарқатилган ахборотнинг хусусияти, шахснинг розилиги, аралашув факти, сабабий боғланишни мавжудлиги, юзага келган оқибатлар ҳамда тарқатиш шакли ва усулини аниқлашлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судларнинг эътибори хусусий ва оилавий сирга бўлган ҳуқуқ хусусий ва оилавий муносабатлар ҳақидаги махфий маълумотларни, жумладан никоҳ, фарзандлар, фарзандликка олиш, тиббий, ижтимоий, маиший ва фуқаро ҳаётининг шахсий соҳасини ташкил этувчи бошқа ҳолатлар тўғрисидаги ахборотларни ҳимоя қилишни ўз ичига олиши, ушбу ҳуқуққа аралашув фақат қонун асосида ёки шахснинг ихтиёрий равишда берган розилиги билангина йўл қўйилишига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахснинг розилигисиз ёки бундай розилик берилган мақсадлар доирасидан ташқари кўрсатилган маълумотларни ноқонуний йиғиш, тарқатиш, эълон қилиш ёки улардан фойдаланиш шахсий номулкий ҳуқуқларни бузиш ҳисобланиши, бундай маълумотларни ошкор этилиши шаън, қадр-қиммат, обрў ва бошқа шахсий ҳуқуқларга зарар етказиш деб баҳоланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, исм (ном)га бўлган ҳуқуқ уни эркин танлаш, фойдаланиш, ўзгартириш, уни бузиб кўрсатилиши ва учинчи шахслар томонидан ноқонуний ишлатилишидан ҳимоя қилишни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Исм шахсни индивидуаллаштириш элементи ҳисобланиб, зарарнинг мавжудлигидан қатъи назар шахсий номулкий ҳуқуқ сифатида ҳимояланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Исмни ўзлаштириш, алмаштириш, қасддан бузиб кўрсатиш, шахснинг розилигисиз унинг обрўсига, қадр-қимматига ёки ҳуқуқий шахсиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар номулкий ҳуқуқни бузиш деб ҳисобланади. Судлар исмдан ижодий асарларда, нашрларда, рақамли профилларда ва жамоатчилик билан мулоқотда фойдаланилганлиги шахснинг ҳуқуқларига дахл қилган-қилмаганлигини аниқлашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳуқуқлар ҳуқуқни бузганлик фактини тан олиш, исмдан фойдаланишни тўхтатиш мажбуриятини юклаш, унинг тўғри шаклини тиклаш, кейинги тажовузларни тақиқлаш, моддий зарар ва маънавий зиённи қоплаш орқали тикланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сохта исмдан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни кўришда, агар бу исм шахсни даъвогар билан бир киши деб ҳисоблаш имконини берса ва унинг обрўсига путур етказса, нафақат исмга бўлган ҳуқуқ, балки шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсига бўлган ҳуқуқлар ҳам ҳимоя қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Судлар шахснинг ташқи кўринишининг ҳар қандай шаклда қайд этилиши (жумладан, фотосурат, видеоёзув, портрет, расм, рақамли модель, график ёки сунъий яратилган тасвир) шахсий номулкий ҳуқуқ сифатида ҳимоя қилинишини, қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардан ташқари шахс тасвирини яратиш, ундан фойдаланиш, уни кўпайтириш ёки тарқатишга фақат унинг розилиги мавжуд бўлганда рухсат этилишини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахснинг розилигисиз тасвирни қайд этиш ёки тарқатиш, тасвирни бузиб кўрсатиш ёки уни камситувчи, обрўсизлантирувчи ёхуд чалғитувчи контекстда жойлаштириш, тасвирдан тижорат мақсадларида рухсатсиз фойдаланиш, шахснинг асл кўринишини бузишга олиб келадиган тасвирни рақамли қайта ишлаш (жумладан, deepfake, видеоматериалларга киритиш, сохта «скриншот»лар яратиш ва ҳоказо), интернетда хабардор қилмасдан ёки розилик олмасдан чекланмаган кириш ҳуқуқи билан оммалаштириш тасвирга бўлган ҳуқуқни бузиш деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда, мазкур қарорнинг 4-бандида санаб ўтилган ҳолатлардан ташқари, тасвирни қайд этиш, ундан фойдаланиш ёки уни тарқатиш факти, рақамли қайта ишлаш, сунъий интеллект технологиялари ёрдамида яратилган видеотасвирларда шахсни аниқлаш имконияти (жумладан ташқи, овоз, биометрик белгилар йиғиндиси бўйича), мазкур шахсга тасодифий ўхшашлик ҳолатлари, тасвирнинг ҳақиқий эмаслигини билдирувчи далиллар мавжудлигини аниқлашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахснинг тасвирга бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳаракатларни ғайриқонуний деб топиш, рақамли муҳитда тасвирни ўчириш ёки блоклаш, визуал материалдан фойдаланишни ўчириш, блоклаш ёки техник чеклаш мажбуриятини юклаш (жумладан, рақамли платформалар маъмурларига мурожаат қилиш орқали), тасвирдан кейинчалик фойдаланишни тақиқлаш, моддий зарар ва маънавий зиённи қоплаш, ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш шаклларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасвирдан фойдаланиш салбий контекст билан боғлиқ бўлган ҳолларда (масалан, таҳқирловчи нашрда, пародияда, сохталаштирилган матн қўшилганда ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар билан бирга ишлатилганда), нафақат тасвирга бўлган ҳуқуқ, балки шахснинг шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўси, шунингдек, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ҳуқуқи ҳам ҳимоя қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Судлар шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқи шахсни тўғридан-тўғри ёки билвосита аниқлаш имконини берадиган ахборотни муҳофаза қилишга қаратилган шахсий номулкий ҳуқуқ эканлигидан келиб чиқишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш (жумладан, уларни тўплаш, сақлаш, фойдаланиш, тарқатиш, ўзгартириш ва узатиш) фақат маълумотлар субъектининг хабардорлиги ва ихтиёрий, аниқ розилиги билан ёки бошқа қонуний асосда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, бундай розилик унинг олинганлиги фактини тасдиқлаш имконини берадиган ҳар қандай шаклда бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Қонуннинг 25-моддасида назарда тутилган шахсга доир махсус маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг ёзма шаклдаги, шу жумладан электрон ҳужжат тарзидаги розилиги талаб этилишига судларнинг эътибори қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотлар субъекти муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган, вояга етмаган ёки вафот этган ҳолларда, розилик унинг қонуний вакили ёки меросхўрлари томонидан ёзма, шу жумладан электрон шаклда берилади. Маълумотлар субъекти исталган вақтда ўз розилигини у қандай шаклда берилган бўлса, ўша шаклда ёки ёзма равишда, шу жумладан электрон ҳужжат кўринишида қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли розиликнинг мавжуд эмаслиги, ишлов беришнинг белгиланган мақсадларидан четга чиқиш ёки қонунийлик ва етарлилик тамойилларига риоя қилмаслик шахсий ҳуқуқларнинг бузилиши деб тан олинади ва фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга доир маълумотларга ишлов берилиши натижасида бузилган ҳуқуқлар маълумотларга ишлов бериш бўйича ҳаракатларни қонунга хилоф деб топиш, шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тўхтатиш мажбуриятини юклаш, уларни ўчириш ёки блоклаш, моддий зарар ва маънавий зиённи қоплаш, шунингдек бузилган ҳуқуқни тиклашга қаратилган бошқа усуллар билан тикланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қонунга хилоф деб топилганда, суд операторга маълумотларни тўлиқ ўчириш ва уларнинг захира нусхаларини ҳам йўқ қилиш мажбуриятини юклаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Судлар муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари (муаллифлик ҳуқуқи, номга бўлган ҳуқуқ, асарнинг дахлсизлиги ҳуқуқи, эълон қилиш ҳуқуқи ва бошқалар) бошқа шахсга ўтказилмаслигидан, муддатсиз амал қилинишидан ва мулкий манфаатларидан қатъи назар ҳимоя қилинишидан келиб чиқиши лозим. Бундай ҳуқуқлар интеллектуал меҳнат натижаси яратилган пайтдан бошлаб вужудга келади ва ҳам миллий, ҳам халқаро қонунчилик билан ҳимоя қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муаллифликни ўзлаштириб олиш, асарни рухсатсиз эълон қилиш, унинг мазмуни ёки шаклини бузиб кўрсатиш, шунингдек субъектнинг ижодий ўзига хослигига бошқача тарзда аралашишга қаратилган ҳаракатлар муаллифлик ҳуқуқини бузиш деб тан олиниб, у ҳуқуқни эътироф этиш, ҳуқуқ бузилишини тақиқлаш, оқибатларни бартараф этиш, моддий зарар ва маънавий зиённи қоплаш ва қонунда назарда тутилган бошқа усуллар билан тикланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар бундай тоифадаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг тушунтиришларини ҳам қўллашлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Судлар шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги талабларни ФКнинг 99-моддасида санаб ўтилган, фуқаро ҳақидаги маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳолда бузилган бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаблардан фарқлашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу маълумотнинг дахлсизлиги Конституция ва қонунлар билан муҳофаза қилинади ва уни тарқатиш, ҳатто бу маълумот ҳақиқатга тўғри келса ҳам, бироқ, даъвогарнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказса, у маънавий зарар талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Судлар шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўси бегоналаштириб бўлмайдиган шахсий номоддий бойликлар бўлиб, мулкий зарар мавжудлигидан қатъи назар, қонун билан ҳимояланишини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳуқуқлар тарқатилган маълумотларни ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсига путур етказадиган деб тан олиш, раддия бериш мажбуриятини юклаш, ахборотни ўчириш ва (ёки) уни кейинчалик тарқатишни тақиқлаш, моддий зарар ва маънавий зиённи қоплаш орқали тикланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Фуқаро ФКнинг 100-моддасига мувофиқ, ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли. Бу қоида юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаронинг ёки юридик шахснинг қонун нормаларини бузганлиги, шахсий, ижтимоий ёки сиёсий ҳаётда нотўғри хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ишлаб чиқариш-хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда виждонсизлик қилганлиги, ишчанлик этикаси ёки иш муомаласи одатларини бузганлиги ҳақида нотўғри тарқатилган маълумотлар, шунингдек, фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматига ёки фуқаронинг ёхуд юридик шахснинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар обрўсизлантирувчи маълумотлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс ёки шахслар гуруҳининг қадр-қимматини жинс, ирқ, миллат, тил, дин, эътиқод, соғлиғи ҳолати ёки бошқа белгилари бўйича камситадиган фикрлар ёки баёнотлар камситувчи маълумотлар бўлиб, улар шахсий номулкий ҳуқуқларнинг бузилиши сифатида ҳуқуқий баҳоланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тушунтирилсинки, ФК 100-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, шахснинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган деб ҳисоблаш учун бундай маълумотларни биргина учинчи шахсга етказиш ёки ундан фойдаланиш имконини яратиш етарли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар бундай маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
матбуотда эълон қилиш, радио ва телевидениеда узатиш, кинохроника, оммавий чиқишлар, хизмат тавсифлари, мансабдор шахсларга мурожаатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғида жойлаштириш (веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, блоглар, форумлар, изоҳлар, мессенжерлар, каналлар, гуруҳлардаги саҳифалар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон хатлар ва хабарларни бир ёки бир нечта шахсга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудио- ва видео материалларни видеохостинглар, стриминг платформаларида тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғзаки равишда маълумотни бир ёки бир нечта шахсга етказиш орқали тарқатилиши мумкинлигини назарда тутишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотларни фақат улар тааллуқли бўлган фуқаро ёки юридик шахс вакилининг ўзига етказиш тарқатиш деб ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Суд ҳужжатлари, суриштирув органлари, дастлабки тергов органлари қарорлари, хизмат текшируви хулосалари ва бошқа процессуал ёки расмий ҳужжатлардаги маълумотларни рад этиш тўғрисидаги талаблар, агар уларни низолашиш учун қонунда махсус тартиб белгиланган бўлса, ФК 100-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилмайди. (масалан, хизмат текшируви хулосасида келтирилган маълумотлар фақат Меҳнат кодексида назарда тутилган тартибда низолашиш мумкин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъвони кўришда, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, обрўсизлантирувчи маълумотлар қонунда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилган ахборот ресурсида Интернет тармоғида жойлаштирилган бўлса, оммавий ахборот воситаларига тааллуқли бўлган қонунчилик ҳужжатлари қўлланилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда қуйидаги ҳолатларни ҳар томонлама аниқлаши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раддия берилиши даъво қилинаётган маълумотнинг тарқатилган-тарқатилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бу маълумотлар юридик ёки жисмоний шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказган-етказмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бу маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келиш-келмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тушунтирилсинки, даъвогар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талаб билан бирга жавобгарнинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли етказилган моддий зарарни ёки маънавий зиённи қоплаш ҳақида ҳам талаб қўйилган бўлса, суд бу талабни ФКнинг 985 ва 1021-моддаларига мувофиқ ҳал этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий зарарни қоплашга фақат тегишли ҳуқуқ бузилганлиги аниқланган ва ушбу ҳаракат ғайриқонуний деб топилган, даъвогарга моддий зарар етказилган ёки у олиши мумкин бўлган фойдани олмай қолганлиги жавобгарнинг ҳаракатлари билан юзага келган оқибатлар ўртасида сабабий боғлиқлиги исботланган тақдирдагина йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. ФК 1021-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар зарар қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд маънавий зарарнинг миқдорини белгилашда ФКнинг 1022-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 7-сонли қарори тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда, фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини камситган, обрўсизлантирган материалнинг мазмуни ва моҳияти, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган оммавий ахборот воситаси ёки муайян шахснинг айб даражаси, аудиториянинг оз-кўплиги, даъвогарнинг жамиятда тутган ўрни, эркин фикр билдириш мувозанатининг бузилганлиги ва бошқа эътиборга молик ҳолатларни ҳисобга олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, моддий зарар ва маънавий зиён учун товон суммаси даъвогар кўрсатган бошқа шахслар фойдасига эмас, балки бевосита даъвогар фойдасига ундирилиши лозимлигини инобатга олиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. ФКнинг 163-моддасига асосан шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) иккинчи бўлимининг 2-кичик бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 26-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига мувофиқ даъво тартибида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ахборотни тарқатган шахсни аниқлашни имкони бўлмаса (аноним хатлар шаклида тарқатилганда, Интернет тармоғида ёки бошқа ахборот-коммуникация тизимларида жойлаштирилганда, агар тарқатиш манбасини аниқлаш имконсиз бўлса, шунингдек, ахборот тарқатувчи шахс вафот этган ҳолларда) ҳуқуқи бузилган шахснинг тарқатилган ахборот ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар эканлиги фактини аниқлаш ҳақидаги аризасига асосан алоҳида иш юритиш тартибида (ФПКнинг 27-28-боблари) ҳам кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ариза билан қуйидагилар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа номоддий неъматлари бузилган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахснинг қонуний вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этган шахснинг шаъни, исми, тасвирига бўлган ҳуқуқини, шунингдек, бошқа номоддий бойликларини ҳимоя қилиш ҳақидаги ишлар бўйича унинг меросхўрлари (ФК 1113-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига кирмаслиги боис, моддий зарар ва маънавий зиённи ундириш ҳақидаги даъво талаблар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокурор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг манфаатида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Судларга тушунтирилсинки, шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъволар бўйича тегишли ахборотни тарқатиш усулидан қатъи назар (жумладан, босма нашрлар, радио, телевидение, веб-сайтлар, веб-сайт саҳифалари, блоглар, ижтимоий тармоқлардаги профиллар, мессенжерлар ва бошқа ахборот-коммуникация воситалари) бадном қилувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг муаллифлари, шунингдек, уларни тарқатган шахслар жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ОАВда маълумотлар тарқатилган ёки аниқ муаллифи кўрсатилмаган таҳририй ёхуд аноним материал эълон қилинган тақдирда, оммавий ахборот воситаси таҳририяти (эгаси) ҳам тегишли жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бадном қилувчи маълумотлар веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, блоглар ёки бошқа интернет-ресурслар орқали тарқатилган ва муайян муаллифи кўрсатилган бўлса, ушбу муаллиф, муаллифи кўрсатилмаган ёки ахборот ресурс, саҳифа ёки канал номидан жойлаштирилган бўлса, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 121-моддасига мувофиқ эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириш, унинг ишончлилигини таъминлаш ва нотўғри материалларни дарҳол олиб ташлаш мажбурияти юкланган тегишли ахборот ресурси эгаси ёки бошқарувчиси (шу жумладан, блогер) тегишли жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар маълумотлар ходим томонидан ташкилот номидан хизмат вазифаларини бажариш ёки касбий фаолият билан боғлиқ ҳолда тарқатилган бўлса, ФКнинг 989-моддасига мувофиқ, ушбу ходим қайси юридик шахснинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилган бўлса, ўша юридик шахс тегишли жавобгар деб топилади, бу ҳолда ходим мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ёки суд қарори билан шерик жавобгар сифатида ишда иштирок этишга жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даъвогар маълумотларни биргаликда тарқатган бир нечта шахсларнинг бирига нисбатан даъво қўзғатишга ҳақли бўлиб, бундай ҳолларда суд бошқа шахсларни ишда шерик жавобгар сифатида иштирок этишга жалб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисида даъво ариза топширилганда, ФПКнинг 189-моддасида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, аризада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогарнинг фикрича бузилган аниқ шахсий номулкий ҳуқуқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимояланадиган соҳага аралашувга олиб келган жавобгарнинг ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) нимадан иборатлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низолашилаётган маълумотлар мазмуни, уларнинг ифодаланиш шакли (матн, тасвир, аудио- ёки видеоёзув ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоли ахборотни тарқатиш усули, канали ва муҳити, жумладан аниқ интернет-ресурслар, босма нашрлар, эфир узатишлари ва бошқа воситалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ бузилишининг юзага келган оқибатлари (маънавий азоб-уқубатлар, обрў-эътиборнинг йўқолиши, шахсий ёки оилавий ҳаётга аралашув, бошқа салбий таъсирлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни рад этиш, ўчириш ёки блоклаш, кейинчалик тарқатишни тақиқлаш, моддий зарар ва маънавий зиённи қоплаш ва бошқа ҳимоя чораларини ўз ичига олган талаблар кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Судлар шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича исботлаш предмети ва далиллар таркибини аниқлашда, ФПКнинг 72-моддасига мувофиқ ҳар бир тараф ўз талаблари ёки эътирозларини асослаш учун таянаётган ҳолатларни исботлаши шартлигини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан биргаликда, тарқатилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлаш мажбурияти ФКнинг 100-моддасига кўра жавобгар зиммасига юклатилганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. ФПКнинг 71-моддасига мувофиқ, мазкур тоифадаги ишлар бўйича тарафларнинг важларини асослаётган ҳар қандай фактик маълумотлар далил ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ишларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
видео ва аудиоёзувлар, шу жумладан электрон шаклдаги файллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғи, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва бошқа платформалардаги нашрлар мазмунини акс эттирувчи скриншот ва бошқа рақамли тасвирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
веб-сайтлар, блоглар, ижтимоий тармоқ саҳифалари, форумлар ва бошқа рақамли ахборот манбаларидан олинган контентлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар тарқатилганлиги, уларнинг мазмуни ва учинчи шахслар томонидан қабул қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳлар кўрсатмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус билим талаб этувчи ҳолатларда тилшунослик, ахборот технологиялари, рақамли изларни аниқлаш, биометрия ва бошқа соҳалардаги мутахассис тушунтиришлари ёки экспертиза хулосалари мақбул далиллар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 702-моддасига кўра, нотариус гувоҳларнинг кўрсатмаларини ёзиб олиш, ёзма, ашёвий ва рақамли далилларни кўздан кечириш ва тасдиқлаш, экспертиза тайинлаш, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги фактларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, судлар ФПК 75-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, нотариус томонидан тасдиқланган ҳолатлар, агар нотариал ҳаракат белгиланган тартибда амалга оширилган ва унинг ҳақиқийлиги ФПКнинг 235 ва 236-моддаларида назарда тутилган тартибда рад этилмаган бўлса, исботлашни талаб этмаслигига эътибор қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Оммавий ахборот воситаларида тарқатилган баҳоловчи фикр ёки мулоҳаза ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига таъсир қилади деб ҳисоблаган шахс ФК 100-моддасининг олтинчи қисми ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, ўзига берилган жавоб, шарҳ, луқма ҳуқуқидан фойдаланиб, ўша оммавий ахборот воситасида тарқатилган фикрларнинг асоссизлигини исботлаш учун уларни бошқача баҳолашни талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар субъектив фикр даъвогарнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсини камситувчи шаклда ифодаланган бўлса, у шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларини ҳимоя қилишга ҳамда ҳақорат қилиш натижасида етказилган маънавий зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Судлар шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларнинг бузилиши билан боғлиқ ишларни кўришда, агар ҳуқуқ бузилиши ахборот-коммуникация технологиялари орқали содир этилган бўлса, рақамли муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, қуйидаги ҳолатлар эътиборга олиниши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интернетда ахборот тарқатиш аноним тарзда ёки тарқатувчининг шахсини яшириш учун техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкинлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баъзи ҳолларда тарқатиш манбаи рақамли излар, жумладан IP-манзил, домен номи, вақт белгилари, интернет-провайдерлар, хостинг-компаниялар, домен номлари маъмурлари ва бошқа техник воситачиларда сақланадиган маълумотлар орқали аниқланиши мумкинлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли муҳитда маълумотларни кенг аудиторияга етиб бориши, кэш ва қидирув тизимларида сақланиши ва кўпайтирилиши оқибатида етказилган зарарнинг даражаси юқори эканлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Судлар шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича тарафлар ФПКнинг 166-моддаси тартибида келишув битимини ёки медиатив келишувни тузишлари мумкинлигини инобатга олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд келишув битимини тасдиқлашда унинг шартлари учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари, жамоат манфаатларига зарар етказмаслигини аниқлаши, келишув шартларини холисона баҳолаши, унинг қонунийлик талабларига мувофиқлигини текшириши шарт (ФПКнинг 169-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Даъвогарнинг низоли ахборотни тарқатган шахс ҳақидаги ёки уни жойлаштириш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган далилларни мустақил равишда олиш имкони бўлмаса, суд ФПК 72-моддасининг учинчи қисмига асосан бундай далилларни тўплашда кўмаклашиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу мақсадда интернет хизматлари провайдерлари, домен номлари рўйхатга олувчилари, сайт маъмурлари ва техник маълумотларга эга бўлган бошқа субъектларга сўровнома ёки суд топшириғи юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. ФПКнинг 105, 106-моддаларига кўра, агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд ҳужжати ижросини қийинлаштирса ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, суд тарафнинг илтимосномаси ёки ўз ташаббусига биноан иш мазмунан ҳал этилгунга қадар даъвони таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳақидаги ишларда, ФПКнинг 106-моддасида кўрсатилган даъвони таъминлаш чораларидан ташқари, рақамли муҳит шароитида бундай чораларга қуйидагилар кириши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоли маълумотларни ҳар қандай шаклда (шу жумладан Интернет тармоғи ва бошқа ахборот каналлари орқали) тарқатишни вақтинча тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогарнинг ҳуқуқларини бузувчи маълумотларни ўз ичига олган веб-саҳифа, аккаунт ёки бошқа рақамли ресурсга киришни тўсиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ёки тарқатишни тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъво қилинаётган тасвир, аудио, видеоёзув, матн ёки бошқа объектни ўз ичига олган моддий ташувчиларни муҳрлаш, олиб қўйиш ёки уларга киришни бошқача тарзда чеклаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Судлар шахсий ҳаёт, шахсга оид маълумотлар, оилавий, тиббий ёки қонун билан ҳимояланадиган бошқа сирларга тааллуқли ишларни кўриб чиқишда, ФПКнинг 12-моддасига асосланиб, суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш масаласини муҳокама қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Даъво қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳақиқатга тўғри келмайдиган деб топилган маълумотларга раддия бериш усулини кўрсатиши шарт. Раддия айнан шу нотўғри маълумотни эълон қилган оммавий ахборот воситасида эълон қилиниши лозим. Суд ҳал қилув қарорида бериладиган раддия матнини баён қилади ва у эълон қилинадиган муддатни кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ташкилот томонидан берилган ҳужжатда ифодаланган бўлса, суд ҳал қилув қарорида бундай ҳужжатни алмаштириш мажбуриятини ўша ташкилотга юклаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳар бир ишнинг аниқ ҳолатларидан келиб чиқиб, жавобгарга кўпчилик олдида кечирим сўраш, тарқатилган маълумотларнинг нотўғри эканлигини йиғилишда эълон қилиш, даъвогарни бадном қилувчи маълумот хабар қилинган ташкилотга раддия бериш мажбуриятини юклатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. ФКнинг 100-моддаси тартибидаги низо кўриб чиқилаётган вақтда ҳақиқатга тўғри келмайдиган, шахсни обрўсизлантирувчи маълумотларни тарқатган оммавий ахборот воситасининг фаолияти тўхтатилган ёхуд тугатилган бўлса, суд жавобгар оммавий ахборот воситаси таҳрири, таъсисчи ёки эгаси ҳамда ахборотнинг муаллифига ўз ҳисобидан раддия бериш ёки даъвогарнинг жавобини бошқа оммавий ахборот воситасида эълон қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суднинг ҳал қилув қарори суд белгилаган муддатда бажарилмаган тақдирда, айбдор шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1981-моддасининг иккинчи қисми ҳамда Жиноят кодексининг 232-моддасида назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга нисбатан қонунда белгиланган жазо чораларининг қўлланилиши уни суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган ҳаракатларни бажариш вазифасидан озод этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Судларнинг эътибори ушбу низоларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб ҳал қилиш зарурлигига ва ишларни кўришда сансоларликка йўл қўймасликка қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш рақамли муҳитда ундирувчи учун кўп зарар келтириши ёки унинг ижро этилиши мумкин бўлмай қолишини инобатга олиб, суд томонидан ҳал қилув қарорининг дарҳол ижрога қаратилишига йўл қўйилиши мумкин (ФПК 267-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Судлар қонун билан ман этилган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш мақсадида, бадном қилувчи маълумотлар тарқатилганлиги сабабларини синчковлик билан аниқлашлари, бажарилиши устидан тегишли назорат ўрнатган ҳолда хусусий ажрим чиқаришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилишга доир ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва мазкур тоифадаги ишлар кўрилишида суд хатоларининг олдини олиш юзасидан чоралар кўриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 19 июндаги «Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида»ги 5-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси У. ХОЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 24 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-сон