11.11.2025 йилдаги ПФ-210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.11.2025 йилдаги ПФ-210-сон
Date of entry into force
12.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида ўзаро манфаатли савдо-инвестициявий ва тижорат алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ушбу йўналишда ишларни самарали ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 — 6 ноябрь кунлари АҚШга ташрифи давомида «С5+1» саммити доирасида Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Америка томони билан келишган ҳолда АҚШ Президенти вакили ҳамраислигида Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этиш бўйича келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига Ўзбекистон томонидан Кенгаш таркибини, унинг регламентини ва фаолияти тартиб-таомилларини тасдиқлаш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш устувор ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) стратегик бизнес ташаббуслар, йирик инвестиция ва савдо лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва келишилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар амалга оширилишини доимий мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистонга қўшимча инвестицияларни жалб этиш учун махсус инвестиция фондини яратиш, йирик инвесторлар сифатида Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC)ни ва Ўзбекистон томонидан ҳам инвесторларни белгилаш, шунингдек, муҳим инфратузилмавий ва стратегик лойиҳаларни молиялаштириш ва хатарларни тақсимлаш учун йирик молия институтларини (ЕТТБ, ХМК, ОТБ) жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тариф ставкаларини ўзаро пасайтириш масалалари бўйича музокараларни давом эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари бўлган компаниялар маҳсулотлари ва хизматларини тизимли равишда илгари суриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) мамлакатнинг инвестиция портфелини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта захирасининг бир қисмини ва бошқа активларини диверсификациялаш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташқи сиёсий ва давлат ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида 2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили (кейинги ўринларда — маслаҳатчи-элчи) лавозими киритилсин. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) маслаҳатчи-элчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш, шунингдек, фаолияти регламентини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) маслаҳатчи-элчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ҳисобдор ва Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари фаолиятини икки томонлама муносабатларни ривожлантириш қисмида қўллаб-қувватлашга масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маслаҳатчи-элчи зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон ва АҚШда йирик ва стратегик инвестиция ва савдо лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича тўғридан-тўғри ташаббус кўрсатиш ва муҳокама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон томонидан Кенгаш ишини комплекс мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестиция-савдо блокини мустаҳкамлаш ва ишбилармонлик ҳамкорлигини кенгайтириш, Кенгашнинг масала ва лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш, шунингдек, маслаҳатчи-элчиси фаолиятига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда уч ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси ходимлари штат бирлигини кўпайтириш тўғрисида таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) бир ой муддатда АҚШ ҳудудида қўшимча консулликлар очиш масаласини ишлаб чиқсин, бунда географик қамровни таъминлаш учун контингентга АҚШ тармоқларининг асосий хаблари билан ишловчи ходимлар ва мутахассисларни киритсин ҳамда ватандошлар йирик диаспоралари энг кўп тўпланган ҳудудларни (Филадельфия, Чикаго, Орландо ва Сиэтл шаҳарлари) ҳисобга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. АҚШнинг барча штатларида яшаб келаётган ўзбек диаспоралари билан самарали ҳамкорлик моделини ишлаб чиқиш ва муваффақиятли амалга ошириш — АҚШ ҳудудида янгидан ташкил этилаётган консулликларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб хорижий корхоналарнинг устав фондини шакллантириш (ёки капиталда иштирок этиш) учун АҚШдаги инвестиция фаолияти бўйича резидентлар операциялари — Ўзбекистон Республикасидаги банкларда резидентлар ҳисобларидан пул маблағларини ўтказиш, АҚШдаги филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш чекловларсиз, резидентлар ҳисобларидаги маблағлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур банд талабларидан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда даромадни ошириш мақсадида Кенгашга энг фойдали ва юқори ликвидли, шу жумладан, АҚШда жойлашган активларга йўналтириш учун мамлакатнинг инвестиция активлари ва валюта захиралари тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) икки ҳафта муддатда Америка томони билан биргаликда доимий офиси АҚШда бўлган Кенгашнинг ижро органи ходимлари доимий штатини, шу жумладан, АҚШ мутахассисларидан иборат таркибда шакллантириш масаласини ўрганиб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) йигирма кун муддатда Ўзбекистон томонидан Кенгашнинг регламенти ва фаолияти тартиб-таомилларини тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Ўзбекистон томонидан Кенгаш таркибини, шу жумладан, унга Америка ишбилармонлик ва инвестиция ҳамжамияти нуфузли вакилларини жалб қилган ҳолда тасдиқлашга киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Америка томони билан Инвестицияларни ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим бўйича музокаралар бошласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 11 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-210-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 06/25/210/1031-сон)