Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 02.11.1994 йилдаги 532-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.11.1994 йилдаги 532-сон
Date of entry into force
02.11.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада дон маҳсулотлари ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва уларни сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1995 йилдан бошлаб дон маҳсулотлари бозор фондларига эгалик қилиш функцияси «Ўзбексавдо» давлат уюшмасидан «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси тузилмасида дон маҳсулотларининг бозор ва бозордан ташқари фондларини шакллантириш ва тақсимлаш, шунингдек, уларни истеъмол қилиш ва сарфлашнинг белгиланган нормаларига мувофиқ ҳисобга олиш ва ҳисоботи бўйича 3 кишидан иборат таркибий бўлинма ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 31-сон, 358-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР аҳолисига кундалик эҳтиёж товарларини белгилашган нормага мувофиқ бериш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида» 1991 йил 1 апрелдаги 80-сон қарорининг 1 бандидан «ун, ёpмa» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 14 сентябрдаги 374-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 17-сон, 127-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси қуйидаги прогноз маълумотларни «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига ҳар йили тақдим этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика аҳолисининг вилоятлар ва шаҳарлар бўйича кейинги йил бошигача ҳамда охиригача бўлган, шунингдек, йиллик ўрта ҳисобдаги сони тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус истеъмолчилар бўйича дон маҳсулотлари ресурсларининг сарфланиши ҳажмлари тўғрисида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7,8,9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 14 сентябрдаги 374-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 17-сон, 127-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 2 ноябрдаги,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
532-сон