12.09.2025 йилдаги ПФ-172-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 12.09.2025 йилдаги ПФ-172-сон
Date of entry into force
12.09.2025
Ҳужжат 12.09.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан оқилона, самарали ва узлуксиз фойдаланиш, бўш турган ер участкаларининг ўз вақтида ҳисобга олиниши ва реализация қилинишини ташкил қилиш, ер майдонларини қайта ижарага бериш тартибини соддалаштириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар ва вазифалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва реализация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга бўлган ҳуқуқларни тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш турган ер майдонларини қисқа муддатда ижарага бериш, корхоналарнинг иқтисодий ҳолатидан қатъи назар, барча турдаги қишлоқ хўжалиги ерларига мос экин экиш, норматив ҳосилдорликдан кам бўлмаган маҳсулот етиштириш ва ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш — ер участкаларининг ижарачилари (эгалари, фойдаланувчилари), ижарага берувчилари, агросаноат мажмуаси таркибидаги давлат органлари ва ташкилотлари учун биринчи навбатдаги устувор вазифа эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бўш турган ерларни ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Барча туман ва шаҳар ҳокимлари қуйидагилар учун масъул ва шахсан жавобгар этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тегишли туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган барча турдаги бўш турган ер участкалари ўн кун муддатда ўз қарорига асосан давлат ер кадастрида бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинган ҳар бир ҳолатда ушбу ер ўн кун муддатда ўз қарорига асосан бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) бўш турган ер участкаларини улар давлат ер кадастрида ҳисобга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ер фонди тоифасини ўзгартириш, йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш режалаштирилгани сабабли дарҳол реализация қилинмайдиган ер майдонлари ҳақида ушбу ер участкасини ҳисобга олиш тўғрисидаги ўз қарорида асослантирилган сабабларни кўрсатиб ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) бўш турган ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига, ер бериш тартибини бузган ҳолда ажратилишига, бошқа шахслар томонидан ердан хўжасизларча фойдаланилишига ёки унинг яроқсиз ҳолга туширилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) бўш турган ер участкаларини ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорларини расмий эълон қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотишдан туман (шаҳар) бюджетига тушган маблағлар туман (шаҳар) бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобланиши белгилаб қўйилсин. Бунда ушбу маблағлар қатъий равишда ҳудудий инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли туманда (шаҳарда) қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш тадбирларини молиялаштириш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ер участкаларини қисман қайта ижарага бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиларига ўзига ижарага берилган ер участкаларининг бир қисмига нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилсин, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ижарачининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ер кодексининг 461-моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ер участкаларини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ер участкаларини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига нисбатан фақат ижара ҳуқуқини тан олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ер кодексининг 46-моддасига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча турдаги ерларга нисбатан ижара ҳуқуқидан бошқа ҳар қандай шаклдаги ҳуқуқ тан олинмайди ва давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Бунда ушбу қоида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) давлат органлари, муассасалари ва корхоналарининг ижара ҳуқуқидан бошқа турдаги ҳуқуқ билан давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларига ҳамда ер фондининг бошқа тоифалари таркибидаги қишлоқ хўжалиги ерларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2021 йил 1 августга қадар якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқи билан деҳқон хўжалиги ва томорқа хўжалигини юритиш учун ҳамда боғдорчилик ва узумчилик ширкатларига ажратилган ерларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Қуролли Кучлар, чегара, ички ишлар ва бошқа қўшинларнинг ҳарбий қисмлари, ҳарбий ўқув юртлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг доимий фаолияти учун Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга беришга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилсин. Бунда ушбу ерлар мудофаа эҳтиёжлари учун мўлжалланган ерлар таркибида тегишлича қишлоқ хўжалиги ерлари, шу жумладан, суғориладиган ерлар сифатида аввалги ҳолатида ҳисобга олинади. Ушбу ерларда ер фонди тоифасини ўзгартирмасдан капитал қурилиш объектлари қуришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер эгаларига ва фойдаланувчиларига ўзининг ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини 2027 йил 1 январга қадар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилган ҳолларда ижара муддати ижара шартномаси тузилган санадан бошлаб қуйидагича этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун — 30 йил;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун — 25 йил.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ўн кун муддатда бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳисобга олиш юзасидан қарорлар Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасига ҳисобга олиш учун юборилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Кадастр агентлиги билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳисобга олиниши ва улар тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «E-ijara» ахборот тизимига юборилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ўрнатилган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда ер участкаларини қисман қайта ижарага беришда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматини ишга туширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, биринчи навбатда, икки ой ичида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ерлардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини белгилаш ишларини самарали ташкил этсин ва якунласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ҳар ой якунида ушбу бандга ҳамда мазкур Фармоннинг 9-бандига асосан қабул қилинган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари ва амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Кадастр агентлиги ва Ўзагроинспекция билан биргаликда икки ой муддатда ер участкасини ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилгани муносабати билан ерга оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Фармон ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 12 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-172-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ-172-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармонининг 3-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«махсус иқтисодий зоналарда инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун, шунингдек, маҳаллий ва чет эллик инвесторлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаларини ижарага беришда ушбу ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқининг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан коэффициентларда белгиланадиган миқдордаги маблағни ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлаш шарти билан. Бунда ер участкасининг қиймати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бевосита ёки бўлиб-бўлиб тўланиши ёхуд ижарага олувчи томонидан ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармони билан тасдиқланган Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 5-позициясида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «Амалга ошириш механизми» устунининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3-босқич — тижорат ташкилотларига тегишли объектлар (ҳар чоракда камида 20 мингта);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-босқич — якка тартибдаги турар жойлар ва бошқа объектлар (ҳар чоракда камида 150 мингта);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-босқич — кўп квартирали уйлардаги квартиралар (2025 йилдан бошлаб ҳар чоракда камида 100 мингта)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «Ижро муддати» устунида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) «2023 йил декабрь» ва «2024 йил декабрь» сўзлари тегишинча «2027 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2027 йил декабрь».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-15-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2-банднинг «в» ва «г» кичик бандлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 4-банднинг биринчи хатбошиси «фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда» сўзларидан кейин «тўлиқ ёки қисман» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 5-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «2024 йил 31 декабрга қадар» сўзлари «2027 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-36-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 1-илованинг 1.2.3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2-илованинг 21-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон Фармони билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат активларини хусусийлаштириш ва давлат мулкини ижарага бериш йўналишларидаги имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чораларининг «II. Ер участкаларини реализация қилишда» бўлими 2-банди «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги «, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 февралдаги «Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-44-сон қарорига 9-илованинг 83-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 7-банднинг биринчи хатбошидаги «давлат рўйхатидан ўтказилган» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 19-банднинг учинчи хатбошисидаги «лот қийматининг дастлабки 15 фоизини» сўзлари «лот қийматини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Низомга 1-илова 1-босқичининг «Муддат» устунидаги «Ер участкаси давлат захирасига олиниб, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин» сўзлари «Ер участкаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олингандан кейин» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)