Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.07.1994 йилдаги 347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.07.1994 йилдаги 347-сон
Date of entry into force
06.07.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КАРТОШКА ЕТИШТИРИШНИНГ ГОЛЛАНДИЯ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИй ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, картошкачиликни ривожлантиришнинг аҳволи республика аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш вазифаларига жавоб бермайди. Ҳар йили республика ташқарисидан кўп миқдорда озиқ-овқат картошкаси ва уруғлик картошка харид қилиш учун кўп миқдорда молиявий, шу жумладан, валюта маблағларини сарфлаш давом этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга илғор жамоаларда ва фермер хўжаликларда картошка етиштириш тажрибаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ўзимизда етиштирилган картошка билан таъминлаш учун барча шарт-шароитлар мавжуддир. Бу Голландия селекциясининг навли уруғларидан ва Голландия технологияси бўйича картошка етиштиришнинг комплекс модулларидан фойдаланиш бўйича эксперимент натижалари билан тасдиқланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида баён қилинганларга мувофиқ ва картошка етиштиришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси бир ой муддатда республиканинг ўзимизда етиштирилган озиқ-овқат картошкаси ва уруғлик картошкага бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш учун 2000 йилгача бўлган даврда картошка етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсинлар ҳамда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан келишган ҳолда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар ва бунда қуйидагиларни назарда тутсинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
картошка экиш учун ажратиладиган ер майдонларининг маҳсулдорлигини ошириш, уруғлик материални, шу жумладан, Голландиядан харид қилинадиган уруғлик материални кўпайтириш ва ундан мақсадли фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
картошка етиштириш, уни йиғиштириб олиш, навларга ажратиш ва калибровка қилишни комплекс механизациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат картошкасини ва уруғлик картошкани сақлаш базасини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва кимёвий воситаларини, минерал ўғитларни қўллашни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизнинг ўзининг элита навли картошкасини етиштириш мақсадида селекция-уруғчилик базасини яратиш, ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1992-1993 йилларда «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни томонидан картошка етиштиришни комплекс технологиясининг 16 модули сотиб олинганлиги ҳамда улар Андижон (4), Наманган (3), Самарқанд (2), Тошкент (4), Фарғона (3) вилоятлари хўжаликларида жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни 16 та янги комплекс модуллар сотиб олсин ва 1994 йилда илгари харид қилинган 16 модулни экиш материали, кимёвий препаратлар ва эҳтиёт қисмлар билан бутласин, 1-иловага* мувофиқ уларнинг республика хўжаликларига ўз вақтида берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги графиклар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
картошка етиштириш комплекс технологиясининг 16 та янги модули олиниши ва илгари харид қилинган 16 модулнинг экиш материали, кимёвий препаратлар ва эҳтиёт қисмлар билан бутланиши 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
картошканинг навли уруғларини олиш ва экиш 3-иловага* мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «АЕС» фирмасининг кўрсатиб ўтилган модулларни харид қилишни маблағ билан таъминлашга оид қуйидаги таклифларига розилик билдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт қийматининг 2091 минг АҚШ доллари миқдоридаги 10 фоизи аванс тариқасида Республика валюта жамғармасидан тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт қийматининг 18823 минг АҚШ доллари миқдоридаги 90 фоизи банкнинг 1543,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги йиллик фойдаси 8,2 фоиз бўлган кредит ставкаси ундирилган ҳолда 1995 йил охиригача қайтариб бериш шарти билан «АЕС» фирмаси кредити ҳисобидан маблағ билан таъминланади. Контракт қийматининг 9411 минг АҚШ доллари миқдоридаги 45 фоизига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг биринчи классли Европа банки томонидан тасдиқланган кафолати берилади. 9412 минг АҚШ доллари миқдоридаги қолган 45 фоизга ва 1543,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги банкнинг кредит ставкасини қоплашга (ҳаммаси бўлиб 10955,4 минг АҚШ доллари) Ҳукумат кафолати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 кун муддатда «АЕС» фирмаси билан кредит битими тузсин ва кўрсатиб ўтилган кредитга республика вилоятлари хўжаликлари ихтиёрида қолдириладиган пахта толасини сотишдан олинган валюта тушуми ҳисобидан хизмат кўрсатишни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни «Ўзмевасабзавотим-пэкс» ташқи савдо фирмасининг «АЕС» фирмаси билан комплекс модуллар харид қилишга тузган контрактини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни билан келишган ҳолда кредитга хизмат кўрсатиш ва уни тўлаш учун 4-иловага* мувофиқ модуллар юбориладиган вилоятлар хўжаликлари ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ҳисобидан пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилиш прогнозига 1994 йилда — 2,04 минг тонна пахта толасини, 1995 йил прогнозига — 1994 йил ҳосилидан 14,74 минг тонна ва 1995 йил ҳосилидан 4,34 минг тонна пахта толасини қўшимча равишда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни «АЕС» (Голландия) фирмаси кредитига хизмат кўрсатиш ва уни тўлаш учун ажратиладиган пахта толаси ҳажмлари миллий валютада тўланишини ҳамда аванс тўлови миқдоридаги суммани Республика валюта жамғармасига қайтарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни 5 кун муддатда картошканинг навли уруғлигини етиштириш бўйича Голландия фермасини ташкил этиш учун 300 га ерни узоқ муддатли ижарага олишга «АЕС» фирмаси билан Оҳангарон туманидаги «Ўзбекистон» жамоа хўжалиги ўртасида тузилган шартномани белгиланган тартибда расмийлаштирсинлар. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни Голландия фирмаси томонидан етиштирилган картошканинг навли уруғини 5-иловага* мувофиқ ҳар йили сотиб олишга «АЕС» фирмаси билан контракт тузсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Картошканинг харид қилинган уруғлиги Голландия технологияси бўйича картошка етиштиришнинг комплекс модулини жорий этаётган хўжаликларга кейинчалик кўпайтириш учун берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «ЕАС» фирмаси билан биргаликда шу йил июль ойида қишлоқ хўжалиги органлари ва корхоналарнинг раҳбарларини, олимларни таклиф этган ҳолда картошка ва сабзавот экинлари етиштиришнинг Голландия технологиясини жорий этиш масалалари бўйича семинар ўтказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги Голландиядан харид қилинадиган картошканинг Навли уруғлари ва комплекс модуллар сақланиши, улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Оммавий ахборот воситалари илғор хўжаликларнинг Голландия технологияси бўйича картошка етиштиришга доир ютуқларини кенг ёритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Голландиядан картошканинг навли уруғлигини ва комплекс модулларни келтириш натижалари тўғрисида 1994 йил 25 июлгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етиштирилган картошка ҳосили натижалари тўғрисида — 1994 йил 1 декабргача ахборот берсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 майдаги 248-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 6 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
347-сон