Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.01.2004 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.01.2004 йилдаги 4-сон
Date of entry into force
07.01.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 07.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚарорИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БОЖ-ТАРИФ БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, импорт операцияларини бож-тариф билан тартибга солишни такомиллаштириш, бож пошлиналарини унификация қилиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни янада замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизнинг рақобатга бардошли маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Импорт бож пошлиналари ставкалари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Улар 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун четдан келтирилаётган, шунингдек вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ташқи савдо компаниялари (бирлашмалари), «Ўзинтеримпэкс», «Ўзмарказимпэкс», «Ўзсаноатмашимпэкс», «Марказсаноатэкспорт» давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниялари ҳамда лизинг компаниялари томонидан четдан келтирилаётган, шу жумладан қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкциялар ишлаб чиқариш учун келтирилаётган 2-иловага* мувофиқ машиналар, дастгоҳлар ва технология жиҳозларига импорт бож пошлиналари ставкаси 2004 йил 1 январдан бошлаб ноль фоиз миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ўз эҳтиёжлари учун 2-иловага мувофиқ четдан келтирилаётган машиналар, дастгоҳлар ва технология жиҳозларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар. Улардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган, кейинчалик улар сотилган ва қайта сотилган тақдирда уларга ушбу қарорга 1-иловада белгиланган импорт бож пошлиналари ставкалари татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикага четдан келтириладиган компьютер маълумотларини узатиш тармоқларини ташкил этиш учун асбоб-ускуналар, компьютер техникаси ва улар учун бутловчи анжомлар, дастурий воситалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармонига мувофиқ 2006 йил 1 январгача бўлган муддатга бож тўловларидан (божхонада расмийлаштиришлар учун йиғимлардан ташқари) озод қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-иловага* мувофиқ четдан келтириладиган ёғоч материаллар ва ёғочликлар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 июлдаги 305-сон қарорига мувофиқ импорт бож пошлинасининг ноль ставкалари ва ягона бож тўлови белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, 2004 йил 1 январгача «вақтинчалик сақлаш» божхона режими остида бўлган товарларни эркин муомалага чиқаришда 2004 йил 1 февралгача Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган ставкалар қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вақтинчалик сақлаш» режимидан эркин муомалага чиқариладиган барча товарларга 2004 йил 1 февралдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган импорт бож пошлиналари ставкалари қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Идоралараро бож-тариф Кенгаши (Э.М. Ғаниев) ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ва импорти таркиби ҳамда ҳажмларининг мутаносиблиги устидан доимий мониторингни таъминласин ва зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига ташқи савдо операцияларини тариф билан ва тарифсиз тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўришга доир таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши, 3-банди ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 7 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда; 2005 й., 10-11-сон, 72-модда; 40-сон, 304-модда; 2007 й., 19-20-сон, 202-модда; 2008 й., 5-сон, 19-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда)