Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг фаолияти натижадорлигини ошириш, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш ҳамда касбий даражасини ривожлантириш, шунингдек, ходимларни кафолатланган моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2027 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2027 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2027 йил 1 январь)
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 2027 йил 1 январдан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 2027 йил 1 январдан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 2027 йил 1 январдан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 2027 йил 1 январдан чиқарилган)
(д) Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлашда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг намунавий рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 2027 йил 1 январдан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 2027 йил 1 январдан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(в) озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа пулини тўлаш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали йўлга қўйилганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти 2025 йил 1 ноябрдан тугатилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сонли Фармонига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 6-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2027 йил 1 январь)
7. Устама ва мукофот миқдорлари:
(а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ходимлари учун унинг биринчи раҳбари томонидан;
(б) туман (шаҳар) ҳокимлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан;
(в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан белгиланади.
8. Белгилансинки, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги натижаси уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигининг ўртача натижасидан шаклланади. Бунда:
(а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади;
(б) Вазирлар Маҳкамасига мазкур Фармоннинг 5-иловасида келтирилган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлашда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг намунавий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилади.
9. Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Миллий статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) инсон омилини камайтирган ҳолда тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиб, тўлиқ рақамлаштириш чораларини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг намунавий тартиби (кейинги ўринларда — Намунавий тартиб)ни тасдиқласин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Намунавий тартиб асосида ўзларининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тартибини тасдиқласин.
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан келишилган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу жорий этилаётган янги тизимни жойларда ўрганиб, натижаларининг таҳлили асосида уни янада такомиллаштириш юзасидан 2025 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
14. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи У.Ш. Хусаинов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
15. Фармоннинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 август,
ПФ-129-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 1-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2027 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 2-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2027 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 3-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2027 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 сентябрдаги ПФ-181-сонли Фармонига асосан 4-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2027 йил 1 январь)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги ПФ-129-сон Фармонига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлашда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг намунавий рўйхати
I. Ҳудудни комплекс ривожлантириш
1. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати (вилоят учун)*.
2. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати (тармоқ ва соҳалар кесимида)*.
3. Бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати (тармоқ ва соҳалар кесимида)*.
4. Қишлоқ хўжалиги ҳажмининг ўсиш суръати (шаҳарлар бундан мустасно)*.
5. Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати*.
6. Иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни амалга ошириш (Зарбдор тажрибаси).
7. Мастер режа ишлаб чиқилган ҳудудларда лойиҳаларни амалга ошириш.
8. Ҳудудга йўналтирилган молиявий ресурсларни ўзлаштириш (драйвер лойиҳа, оғир тоифадаги маҳалла, «Ташаббусли бюджет», «Агростар» ва ҳ.к.).
9. Истеъмол нархлари индекси.
10. Бюджет тушумлари прогнози ижроси (солиқ базасини кенгайтириш)*.
11. Рақамлаштирилганлик даражаси.
II. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш
12. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти давомийлиги (яшовчанлик) даражасининг ўзгариши (1 йилдан, 3 йилдан, 5 йилдан, 10 йилдан ортиқ)*.
13. «Чемпион» тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш (мисол учун, фаолиятини трансформация қилиш, энергия самарадорлик, яшил тамойиллар (ESG), ҳисоботларни халқаро стандартларга ўтказиш (IFRS), маркетинг, рақамлаштириш каби йўналишлар учун консультант ажратиш).
14. Банк мижозлари билан ишлаб, янги иш ўринлари яратиш (Уйчи тажрибаси).
15. Ишсизлик даражасини пасайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш (солиқ базасидан ўтган солиқ тўловчилар)*.
16. Маҳаллаларнинг ихтисослашув даражасини ошириш.
17. «Маҳалла еттилиги» ва аҳоли ўртасида тузилган уч томонлама шартнома шартлари бажарилишини таъминлаш.
18. Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш («Бир контур — бир маҳсулот», «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида лойиҳаларни амалга ошириш).
19. Норасмий иш ўринларини легаллаштириш (банд аҳолига нисбатан улуши).
20. Камбағаллик даражасини пасайтириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш*.
21. Ижтимоий реестрдаги аҳоли улушининг ўзгариши.
22. Давлат дастурлари доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш («Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш», Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» ва ҳ.к.).
23. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини ташкил этиш учун мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш.
III. Саноатни ривожлантириш
24. Саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигининг (саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг саноатда банд бўлган аҳолига нисбатан) ўзгариши.
25. Саноат корхоналари солиқ тушумларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши.
26. Саноат зоналарида ишлаб чиқариш ҳажми (жами саноатга нисбатан улушининг ўзгариши).
27. Маҳаллаларда микросаноат марказларини ташкил этиш (Ғиждувон тажрибаси).
IV. Хизмат кўрсатиш
28. Туризмга ихтисослашган ҳудудларда маҳаллий ва хорижий турист (сайёҳ)лар оқимини ошириш.
29. Жойлаштириш воситалари, жумладан, оилавий меҳмон уйлари, хостел, модулли меҳмонхона, капсула ва ўтовлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.
30. Туризм (меҳмонхона ва ресторанлар) йўналишида фаолият кўрсатаётган субъектларни booking.com, tripadvisor.com ва бошқа онлайн саёҳат ва туристик платформалар орқали мижозларни жалб этиш учун рўйхатдан ўтказиш.
31. IT, тиббиёт, таълим ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида хизматлар экспорти ҳажмининг ўсиши.
32. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларни кўпайтириш.
33. Туристик ташкилотларни ташкил этиш.
34. Шаҳар ва туман марказларида онлайн такси хизматларини йўлга қўйиш.
V. Қишлоқ ва сув хўжалиги
35. Фойдаланишга киритиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ўзгариши.
36. «АгроСтар» компанияси билан ҳамкорликда миллий брендларни яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.
37. Янги боғ-токзорлар барпо этиш ва эски боғларни янгилаш.
38. Қишлоқ хўжалиги ҳудудларида логистика марказлари ва музлаткичли омборхоналарни ташкил этиш.
39. Янги тартибда қишлоқ хўжалиги ер майдонларини аҳолига узоқ муддатга ижарага бериш ва уларда экспортбоп маҳсулот етиштириш.
40. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш.
41. Сув хўжалиги объектларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш.
42. Ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш.
43. Ўрмон хўжаликларида лойиҳаларни амалга ошириш (дарахт ва буталар уруғларини тайёрлаш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва бошқа йўналишларда).
44. Фойдаланишга киритиладиган ўрмон фонди ер майдонлари.
VI. Инвестиция ва экспорт
45. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш*.
46. Ҳудудий инвестиция дастури доирасида лойиҳаларни амалга ошириш (шу жумладан саноат зоналаридаги лойиҳаларни амалга ошириш).
47. Ҳудудий экспорт ҳажмини ошириш (саноат ва мева-сабзавот)*.
48. Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш.
49. Экспорт географиясини ва экспортбоп товарлар турларини кенгайтириш.
VII. Инфратузилмани яхшилаш
50. Оғир тоифадаги маҳаллаларни зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва ажратилган маблағларни самарали ўзлаштириш.
51. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ўзлаштириш*.
52. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш.
53. Аҳолини тоза ичимлик суви билан қамраб олиш даражаси.
54. Таъмирталаб ички йўллар улушининг жами ички йўлларга нисбатан ўзгариши.
55. Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш.
56. Югуришга мўлжалланган махсус йўлакчалар узунлигининг жами пиёдалар йўлакчасига нисбатан ўзгариши.
57. Аҳоли яшаш масканларини кенг полосали юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида оптик толали алоқа линияларини кенгайтириш.
VIII. Яшил ёндашувлар
58. Яшил энергия билан қамраб олинган (иссиқлик тизими, қуёш панеллари ва бошқалар) ижтимоий соҳа объектлари сони жами ижтимоий соҳа объектларига нисбатан ўзгариши*.
59. Яшил энергия билан қамраб олинган (қуёш панеллари, иссиқлик насослари, гелиоколлектор ускуналари ва бошқалар) аҳоли хонадонлари сони жами аҳоли хонадонларига нисбатан ўзгариши.
60. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш.
61. Корхоналарда атроф-муҳит ифлосланишининг давлат экологик мониторингини ўтказиш.
IX. Ижтимоий соҳа
62. 3 — 7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси*.
63. Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.
64. Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификат (Pearson, IELTS, TOEFL ва ҳ.к.)га эга бўлган 30 ёшгача бўлган ёшларнинг жами ёшларга нисбатан улушининг ўзгариши*.
65. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган мактаб битирувчиларининг жами битирувчиларга нисбатан ўзгариши (шунингдек, хорижга ўқишга кетган мактаб битирувчилари)*.
66. Умумтаълим мактабларида инклюзив синфлар ташкил этиш.
67. Халқаро аккредитациядан ўтган олий таълим ва хусусий ўқув муассасаларини кўпайтириш (вилоят бўйича).
68. Оналар ўлими даражаси.
69. Гўдаклар ўлими даражаси.
70. Санитария-гигиена шохобчалари (СГШ) ташкил этиш ва мавжудларини таъмирлаш.
71. Аҳолини спортга жалб қилиш даражаси.
72. «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларига аҳолини қамраб олиш даражаси.
73. Спорт йўналишида миллий ва халқаро даражадаги совриндорлар улуши жами аҳоли сонига нисбатан ўзгариши.
X. Оила ва хотин-қизлар
74. Хотин-қизларни касб-ҳунар, тадбиркорлик ва молиявий саводхонликка ўқитиш.
75. Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш*.
76. Оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, маҳаллаларда низоларни барвақт аниқлаш, низоли оилаларни соғлом турмуш тарзига қайтариш.
77. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш.
78. Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил этиш.
79. Давлат томонидан эҳтиёжманд хотин-қизларга махсус жарроҳлик амалиётини ўтказиш.
80. Оилавий ажралишларни камайтириш (ўтган йилга нисбатан ўзгариши)*.
81. Маданият ва кинематография йўналишида маҳаллий, республика ва халқаро тадбирлар ўтказиш.
XI. Инновацион ривожланиш
82. Ҳудудларни инновацион ривожлантириш мақсадида стартап ва тижоратлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш.
83. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий лойиҳаларни амалга ошириш.
84. Халқаро грантларни ҳудудга жалб қилиш.
XII. Ижро интизоми
85. «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши*.
* Мазкур самарадорлик кўрсаткичларидан фойдаланиш шарт.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/129/0709-сон; 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон)