31.07.2025 йилдаги 484-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.2025 йилдаги 484-сон
Date of entry into force
02.08.2025
Ҳужжат 02.08.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам тўлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сон Фармони 3-бандининг «в» кичик бандига мувофиқ Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола(лар) уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача миқдорида моддий ёрдам берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)ларнинг ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола(лар) уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш тўғрисида аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, моддий ёрдам олувчилар реестрини шакллантириш ҳамда уларга субсидия шаклида моддий ёрдамни инсон омилисиз автоматик ҳисоблаш ва тўлашни йўлга қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ёрдам маблағларини уларни олувчиларнинг «ижтимоий карта»сига, у мавжуд бўлмаганда АТ «Халқ банки»да очилган банк карталарига ўтказиш. Бунда биринчи марта банк карталарини очиш учун моддий ёрдам маблағларини олувчилардан ҳақ ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз она (ота)ларга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам олиш бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан мурожаат қилиш имконияти яратилади. Бунда Камбағал оилалар реестрига киритилган ёлғиз она (ота)лар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёхуд ижтимоий ходим орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, моддий ёрдамни тўлаш билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқиш ва тўлаш жараёнида СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасида очилган алоҳида ғазна ҳисобварағидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик 2025 йил 1 сентябрдан қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида моддий ёрдам олиш учун электрон аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, моддий ёрдам олувчилар реестрини шакллантириш ҳамда уларга моддий ёрдам миқдорини автоматик ҳисоблаш ва тўлаш имкониятини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда моддий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризалар қабул қилиш ҳамда хизматлар кўрсатишнинг ҳар бир босқичида аризалар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёлғиз она (ота)ларнинг АТ «Халқ банки»да очилган банк карталари тўғрисидаги маълумотларни олиш учун АТ «Халқ банки»нинг тегишли ахборот тизимларини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 31 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
484-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 484-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағал оилалар реестрига киритилган расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)ларга (кейинги ўринларда — қонуний вакил) фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидия шаклида моддий ёрдам тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида мулкчилик шаклидан қатъи назар, мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган уч ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача миқдорида ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ тўлаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда моддий ёрдам қонуний вакилнинг уч ёшгача бўлган фақат бир нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Моддий ёрдам олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари), Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобил телефони рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АТ «Халқ банки» банкида очилган банк картаси маълумотлари («ижтимоий карта» мавжуд бўлмаган ҳолларда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қонуний вакил аризани ЯИДХП орқали киритишда, дастлаб оммавий оферта шаклидаги ижтимоий шартнома билан танишиб чиқади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонуний вакил ижтимоий шартномани тасдиқламаган тақдирда, ариза киритиш имконияти чекланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қонуний вакилнинг ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, «Инсон» маркази ёки Давлат хизматлари маркази ходими дастлаб қонуний вакилни оммавий оферта шаклидаги ижтимоий шартнома билан таништиради. Ижтимоий шартнома қонуний вакил томонидан имзолангандан сўнг унинг номидан аризани электрон шаклда тўлдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза тўлдирилгандан сўнг қонуний вакил маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон рақамли имзо, бармоқ изи ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Аризада кўрсатилган маълумотлар «ЯМИҲ» АТда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали бир иш кунида ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган талабларга тўғри келиши бўйича автоматик тарзда текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширув якуни бўйича аризанинг қаноатлантирилгани ёки қаноатлантириш рад этилгани тўғрисида аризада кўрсатилган телефон рақамига СМС-хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хабарномада аризанинг қаноатлантиришни рад этиш асослари аниқ кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ариза қаноатлантирилган тақдирда, қонуний вакил «ЯМИҲ» АТда юритиладиган Мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам олувчилар рўйхатига (кейинги ўринларда — моддий ёрдам олувчилар рўйхати) киритилади ва бу ҳақида қонуний вакил мобил телефони рақамига СМС-хабарнома юбориш ёки ЯИДХП даги шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидаги ҳолатларда ариза рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонуний вакил Камбағал оилалар реестрига киритилмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонуний вакил расмий банд бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фарзанд уч ёшдан катта бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фарзанд мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси бўлмаган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонуний вакил томонидан бошқа бир фарзанди учун ариза берилганда (шу жумладан, илгари бошқа фарзанди учун моддий ёрдам ажратилганда), эгизак фарзандлар учун берилган ариза бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги ариза қонуний вакил томонидан фақат бир марта берилади ва кейинги ҳар ойда унинг маълумотлари «ЯМИҲ» АТ орқали қайта текширилади ҳамда ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган талабларга мос келса, моддий ёрдам автоматик тарзда ҳисоблаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидаги ҳолларда моддий ёрдамнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўхтатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола уч ёшга тўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила Камбағал оилалар реестридан чиқарилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонуний вакил расмий банд бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола вафот этганда, суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари рўйхатидан чиқарилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятлар қонуний вакил томонидан бажарилмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Моддий ёрдамни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Моддий ёрдам ҳисобот ойида шакллантирилган моддий ёрдам олувчилар рўйхатига киритилган қонуний вакилларга фарзанди учун мактабгача таълим ташкилотига ота-оналар тўловни ҳақиқатда тўлаган миқдорларда, бироқ мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган миқдорлардан ошмаган ҳолда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-санасига қадар «ЯМИҲ» АТда автоматик тарзда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қонуний вакилларнинг фарзанд(лар)и учун мактабгача таълим ташкилотига ота-оналар ҳақиқатда тўлаган тўлов тўғрисидаги маълумотлар давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари орқали олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳисобланган моддий ёрдам миқдорлари бўйича туман (шаҳар)лар кесимида қонуний вакилларнинг Ф.И.О., фуқаролик биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-карта) серияси, рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), тўлов суммаси ва бошқа маълумотлар кўрсатилган моддий ёрдам олувчилар электрон қайдномалари (ведомостлар) ва тўлов суммаси кўрсатилган электрон тўлов топшириқномалари «ЯМИҲ» АТда автоматик тарзда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қонуний вакилларга бериладиган маблағларни Жамғарманинг алоҳида ғазна ҳисобварағидан молиялаштириш учун шакллантирилган электрон қайдномалар ва тўлов топшириқномалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига автоматик тарзда жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Моддий ёрдам учун Жамғарма маблағлари АТ «Халқ банки»нинг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилгандан сўнг «ЯМИҲ» АТдан АТ «Халқ банки»нинг ахборот тизимига электрон қайдномалар жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Моддий ёрдам маблағлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар қонуний вакилларнинг «ижтимоий карта»ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ «Халқ банки»да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Моддий ёрдам маблағларининг ажратилиши юзасидан назорат Агентлик ҳамда тегишли назорат органлари томонидан қонунчиликда ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағал оилалар реестрига киритилган расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағал оилалар реестрига киритилган расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ариза беруви

(ёлғиз она ёки ота)

 

1. Моддий ёрдам олиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ), шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза билан мурожаат қилади.

2. Ариза ЯИДХП орқали киритилганда, оммавий оферта шаклидаги ижтимоий шартнома билан танишиб чиқади ва тасдиқлайди.

 

Хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ижтимоий ходим,

давлат хизматлари маркази

 

1. Ариза берувчини оммавий оферта шаклидаги ижтимоий шартнома билан таништиради.

2. Ижтимоий шартнома қонуний вакил томонидан имзолангандан сўнг, унинг номидан аризани электрон шаклда тўлдиради.

3. Ариза берувчига аризадаги маълумотларнинг тўғрилигини текширтириб, аризани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон рақамли имзо, бармоқ изи ва бошқалар) билан тасдиқлатади.

 

Ариза берувчи мурожаат қилгандан сўнг бир соатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

ЯИДХП

 

1. Аризада келтирилган маълумотларни талабларга тўғри келиши бўйича текширади.

2. Текширув якуни бўйича аризанинг қаноатлантирилгани ёки қаноатлантирилмагани тўғрисида ариза берувчининг аризада кўрсатилган мобил телефони рақамига ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига СМС-хабарнома юборади.

3. Ариза қаноатлантирилган тақдирда, қонуний вакилни «ЯМИҲ» АТда юритиладиган Мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам олувчилар рўйхатига киритади ва бу ҳақида қонуний вакилни унинг мобил телефони рақамига СМС-хабарнома юбориш ва ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

 

Бир иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

 

1. Ҳар ойда ариза берувчининг маълумотларини қайта текширади, талабларга тўғри келиши аниқланганда, моддий ёрдамни автоматик тарзда ҳисоблайди.

 

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-санасигача

 

 

2. Моддий ёрдам маблағларини ёлғиз она (ота)ларнинг «ижтимоий карта»ларига ёки АТ «Халқ банки»да очилган банк карталарига ўтказиб беради.

 

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

 

____________________ «Инсон»
ижтимоий хизматлар маркази

 

 

 

Қуйидаги манзилда яшовчи фуқаро ___________________

 

Маҳалла _____________________

 

Кўча (мавзе) ________________

 

Хонадон __________________

 

паспорти (идентификацияловчи ID-карта)
маълумотлари
_________________________

 

томонидан ___________________________

 


(ариза берувчининг Ф.И.О.)

 

АРИЗА

 

Сиздан 20___ йил «____» __________да туғилган фарзандим

_______________________________________________________________________________________________________________


(фарзанднинг Ф.И.О. ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари)

учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплашда ижтимоий шартнома асосида моддий ёрдам тайинланиши ва унинг тўлаб берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Моддий ёрдам пулини _______________________________________________________________________________________га
_
(«Ижтимоий карта» ёки АТ «Халқ банки» картаси маълумотлари)

ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабар қуйида келтирилган телефон рақамига: +998________________ юборилишини сўрайман.

 

Мурожаат қилувчининг имзоси: _______________

 

Сана: 20 ___ йил «___» _______________

 

Аризани рўйхатдан ўтказдим:

________________________________________

____________

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки

(Имзо)

давлат хизматлари маркази масъул ходими)