24.06.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2015-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг қарори, 24.06.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2015-4
Date of entry into force
24.06.2025
Ҳужжат 24.06.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2015-4]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 170-сон буйруғи (рўйхат рақами 2015, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис А. РАФИҚОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 16 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-сон

Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАХИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 30 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 28 май

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 10-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 5, 6, 7, 14 ва 16-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«38. Корхона ходимлари ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитилиб, олинган билимлари текширувдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 39-банддаги «Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«47. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«49. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«51. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 55-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 59-банддаги «ҚМҚ 2.03.13 «Поллар» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 62-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ва ШНК 2.01.02-97 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 65-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондициялаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 71-банддаги «ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 78-банддаги «санитария-эпидемиология хизматлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 79-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 90-банддаги «ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. 222-банддаги «ҚМҚ 3.05.05-98 «Технологик асбоб-ускуналар ва технологик қувур ўтказгичлар» деган сўзлар «ШНҚ 3.05.05-22 «Технологик жиҳозлар ва технологик қувур ўтказгичлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2015-4/0643-сон)