Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 8.21-бандига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 19 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 354]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 8.21-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Базалт композит қувурлардан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш лозим:
сув тармоқларининг ички босимсиз ва босимли қисмларида, сув босими 0,1 МПа дан 3,2 МПа гача бўлганда;
сув тармоқларини темир йўл ости ва автомобил йўлларидан ўтказишда;
хўжалик-ичимлик сув қувурлари оқова сув тармоқлари билан кесишган жойларида.
Базалт композит қувурларнинг техник кўрсаткичлари Ўз ДСт 3641:2023 га мувофиқ бўлиши лозим.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 май,
01/2-32-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
2025 йил 13 май
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2025 йил 24 апрель
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2025 йил 28 март