23.11.2004 йилдаги 551-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.11.2004 йилдаги 551-сон
Date of entry into force
23.11.2004
Ҳужжат 23.11.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ РУДАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, Қизилқум фосфорит рудасини бойитиш жараёнида фосфор хом ашёсида фойдали моддаларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Қизилқум фосфоритларининг навларини ювиш технологияси ва кимёвий таркиби юзасидан ўтказилган синовлар натижалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инжиниринг Доберсек ГмбХ» фирмаси (Германия) билан фосфорит рудасидан хлоридларни ювиб олиш қурилмасини фойдаланишга топшириш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқишни, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришни, ходимларни ўқитишни, шеф-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини ўтказишни назарда тутувчи 9991505,0 евро суммасига контракт тузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида хлор миқдори 0,04 фоиздан ортиқ бўлмаган ювилган фосконцентрат олиш, ювилган рудада Р205 миқдорини 18-19 фоизгача етказиш, кейинчалик юқори ҳароратда куйдириш ва Р205 миқдорини 30 фоизгача кўпайтириш орқали концентратнинг технология хоссаларини яхшилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Навоий кон-металлургия комбинати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзГЕОТЕХЛИТИ» институти (Тошкент шаҳри) билан биргаликда ва «Инжиниринг Доберсек ГмбХ» фирмаси (Германия) иштирокида ювиш қурилмасини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослашни икки ой муддатда ишлаб чиқсин, унинг экспертизадан ўтказилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йилнинг III чорагидан бошлаб фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга фосфорит хом ашёси етказиб беришни таъминласин, бунда хлор миқдорининг йўл қўйиладиган стандартлар доирасида бўлишини таъминлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аммофос ишлаб чиқариш учун — таркибида 30 фоизгача Р205 мавжуд бўлган 400 минг тонна ювилган куйдирилган фосконцентрат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суперфосфат ишлаб чиқариш учун — таркибида 18-19 фоиз Р205 мавжуд бўлган 200 минг тонна ювилган фосконцентрат, 2006 йилдан бошлаб эса — таркибида 16-18 фоиз Р205 мавжуд бўлган 200 минг тонна фосфор унини қўшимча равишда етказиб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Объектни лойиҳалашнинг норматив муддати даврида қурилиш-монтаж ишларини тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш асосида лойиҳа-смета иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб боришга истисно тартибида рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назорати бош бошқармаси бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифатининг бериладиган лойиҳа ечимларига мувофиқлиги устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга ошириш масалалари бўйича Махсус комиссия (Ў.Т.Султонов) фосфорит рудасидан хлоридларни ювиб олиш қурилмасини қуриш лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Хом ашё, компонентлар ва саноат материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Навоий кон-металлургия комбинати буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи тўловисиз кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатиб ўтилган лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш ишларида қатнашиш учун келадиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш ҳақини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилқум фосфорит комплексини ривожлантиришни ва Самарқанд кимё заводини реконструкция қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 13 мартдаги 135-сон қарорининг 2, 3 ва 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
551-сон