26.05.2025 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг қарори, 26.05.2025 йилдаги 11-сон
Date of entry into force
11.09.2025
Ҳужжат 11.09.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига (0027-22-сон СанҚваН) қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 10 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 353]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги ва «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига (0027-22-сон СанҚваН) (ҳисоб рақами 104, 2022 йил 20 август) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 26 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-сон

Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 23 май

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 23 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 23 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 23 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 26 майдаги 11-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига (0027-22-сон СанҚваН) киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«181. Қуйидаги умумий овқатланиш корхоналари учун саноат оқова сувларининг чиқиш жойларида ёғ ушлаб қолгичларни ўрнатилиши таъминланиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ярим тайёр маҳсулотлар билан савдо қиладиган — заллардаги ўриндиқлар сони 500 ва ундан ортиқ бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хомашё билан ишлайдиган — заллардаги ўриндиқлар сони 200 та ва 600 дан ортиқ таом ишлаб чиқариш.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига (0027-22-сон СанҚваН) киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига (0027-22-сон СанҚваН)
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

А.Н. Шукуров

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари билан ишлаш бўлими бошлиғи, т.ф.н.;

Н.Ж. Эрматов

Тошкент тиббиёт академияси, «Болалар, ўсмирлар гигиенаси ва овқатланиш гигиенаси» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

О.Л. Элинская

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси Санитария-эпидемиологик назорати бошқармасининг профилактик токсико-гигиеник лабораторияси мудири, т.ф.д., катта илмий ходими;

А.Д. Исмаилов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси, т.ф.н.;

К.Т. Бокиев

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи, т.ф.н.;

Ш.Э. Эркинов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси етакчи мутахассиси.

Тақризчилар рўйхати:

Д.А. Зарединов

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

Д.Ш. Алимухамедов

Тошкент Тиббиёт академияси болалар, ўсмирлар гигиенаси ва овқатланиш гигиенаси кафедрасининг доценти, т.ф.д.;

О.П. Миршина

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси, т.ф.н.».