Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2025 16.07.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1384
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг буйруғи, 16.07.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1384
Date of entry into force
26.07.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2025
Ҳужжат 26.07.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 июлда 1384-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сонли «Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга асосан, буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор М. ЮНУСМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 10 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004-13-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УЮШГАН БИРЖАДАН ТАШҚАРИ БОЗОРДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ОЛДИ-СОТДИ БИТИМЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуни ва Қимматли қоғозлар тўғрисидаги бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ уюшган биржадан ташқари бозорда акциялар, корпоратив облигациялар ва қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (кейинги ўринларда — қимматли қоғозлар) олди-сотди битимларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг амал қилиши уюшган биржадан ташқари бозордаги қимматли-қоғозларнинг барча олди-сотди битимларига татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо тизимларида (БТСТ) қимматли қоғозларнинг муомаласи соҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар тизими (БТСТ) — қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари электрон савдо тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз — БТСТда қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмани расмийлаштирган жисмоний ёки юридик шахс (шу жумладан хорижий);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийси — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий фаолиятини ва мижознинг қимматли қоғозларига бўлган мулк ҳуқуқларини ҳисобга олиш ва (ёки) сақлашни амалга оширувчи юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосини ташкил этиш — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозлар сотувчилари ва харидорларидан тушаётган буюртмаларни тизимлаштириш, улар ўртасида савдоларни ўтказиш, ўтказилган савдолар натижаларини расмийлаштириш ва қимматли қоғозлар билан тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосини ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг шериги — жисмоний ва юридик шахслардан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва ушбу буюртмаларни БТСТга юбориш учун биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган хўжалик юритувчи субъект;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмаларни қабул қилиш пункти (БҚҚП) — қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш, киритиш ва дастлабки кўриб чиқишни ва уларни БТСТга юборилишини амалга оширувчи биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ҳудудий алоҳида бўлинмаси ёки унинг шеригининг бўлинмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи депозитарий — Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидалари — қимматли қоғозларни муомалага киритиш ва уларни муомаладан олиш тўғрисидаги нормаларни, қимматли қоғозлар котировкаларини; қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан иштирокчиларни киритиш тартибини, ахборотни ошкор қилиш тартибини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртма — биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси талабларига мувофиқ битимларни тузиш учун керак бўладиган барча шартларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар олди-сотди битимини тузиш тўғрисида таклиф;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириқ — биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, мижоз депозитарийси, хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини амалга оширишда қимматли қоғозлар билан операцияларни ўтказиш учун электрон ёки қоғоз шаклда бериладиган фармойиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан кўрсатиладиган хизматлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш ва уларни максимал қаноатлантирилиши учун буюртманинг шартларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича савдоларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларга эгалик қилишга бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказишни расмийлаштириш учун барча зарурий ҳаракатларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БТСТда муомалада бўлган қимматли қоғозлар котировкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш ва ҳисобга олиш (клиринг).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўзи томонидан уюштирилган савдолардаги битимларда тарафлардан бири сифатида иштирок этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси амалдаги қонун ҳужжатларининг ва ушбу Низомнинг барча талабларига риоя этган ҳолда қуйидагиларни белгилайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмалар турлари ва шакллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга бўлган буюртмалар бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловларни киритиш ва тўловларни амалга ошириш тартиби, шакли ва муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни етказиб бериш муддати ва тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. БТСТ савдоларида тузилган битимлар, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган савдолар натижалари асосида биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистри шаклида рўйхатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчилари фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозлар билан битимларни ўрнатилган тартибда биржа котировка баҳоси бўйича рўйхатдан ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларнинг ёзма (қоғозли) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. БТСТда мижозларни рўйхатга олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси БТСТда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган мижозларгагина хизмат кўрсатиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мижозни БТСТда рўйхатдан ўтказиш мижоз томонидан тақдим этилган буюртмага асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижознинг тўғри тўлдирилган буюртмаси топширилгандан сўнг бир иш куни давомида уни БТСТда рўйхатдан ўтказиши ва унга мижознинг идентификацион рақамини бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мижоз биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ўз БҚҚП орқали, шунингдек биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси шеригининг БҚҚП орқали ҳам БТСТда рўйхатдан ўтиши ва хизмат кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ёки унинг шеригининг исталган БҚҚПларидан бирига топшириши мумкин. Бунда мижознинг БТСТдаги идентификацион рақами ўзгармайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмалар мижоз депозитарийси томонидан топширилган тақдирда, буюртмага мижоз ва депозитарий ўртасидаги депозитарийга мижознинг номидан буюртмалар бериш ҳуқуқини назарда тутувчи шартнома нусхаси илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш бўйича буюртмалар қаноатлантирилган тақдирда, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозга почта ёки факс орқали ёхуд мижознинг электрон почтасига (мавжуд бўлганда) битим рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан кўчирма юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Рўйхатдан ўтгандан сўнг бир кун ичида биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мижозга шахсий ҳисобварақ очади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси рўйхатдан ўтказилган мижозлар тўғрисида маълумотларнинг марказлаштирилган хронологик рўйхатини юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мижозларни рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. БТСТда мижозларга хизмат кўрсатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мижоз уюшган биржадан ташқари бозорда битимларни амалга ошириши учун БҚҚПга буюртмани қоғоз ёки электрон кўринишда бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Буюртмада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БҚҚПнинг масъул ходими томонидан киритилган буюртманинг берилган санаси ва вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчининг идентификацион рақами (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимнинг йўналиши (сотиб олиш ёки сотиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир дона акцияни сотиб олишнинг энг юқори нархи (қимматли қоғозни сотиб олишга буюртма учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир дона акцияни сотишнинг энг паст нархи (қимматли қоғозни сотишга буюртма учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимларни амалга ошириш учун биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида мижознинг депонентланган маблағлар суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни ҳисобга олиш (ҳисобдан чиқариш) учун мижоз депозитарийсидаги депо ҳисобварағи реквизитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амал қилиш муддати тугашининг аниқ санаси кўрсатилган ҳолда буюртманинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг имзоси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БҚҚПнинг буюртмани қабул қилиб олган масъул ходимининг имзоси (буюртмани электрон тарзда киритиш бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмитентнинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғоз тури ва хили.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қоғоз шаклида расмийлаштирилган буюртмалар мижозлар томонидан уч нусхада берилади. Бир нусхаси мижозда қолади, иккинчи нусхаси биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига берилади, учинчиси эса БҚҚПда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мижоз (сотувчи) томонидан қимматли қоғозларни сотишга буюртмани бериши унинг номидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини депонентлаш учун савдо ҳисобварағини очишга топшириқ бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини хизмат кўрсатаётган депозитарийнинг сақлаш жойларига (мижознинг савдо хисобварағига) бериш (депонентлаш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижознинг БТСТда савдо қилиши учун мижознинг савдо хисобварағидаги ҳужжатли қимматли қоғозлар ҳаракатини тўхтатишга топшириқ бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижозга савдо ҳисобварағини очишга, мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини сақлаш жойига қабул қилиш ва БТСТда савдоларни амалга ошириш учун уларни мижознинг савдо ҳисобварағига блокировка қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижозга савдо ҳисобварағини очишга, мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини депо ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб унинг хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги савдо ҳисобварағига ўтказиш ва БТСТда савдо қилиши учун ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ҳаракатини тўхтатишга топшириқ бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийсига биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини мижознинг депо ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш ва мижозга хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижозга савдо ҳисобварағини очиш, ҳужжатсиз қимматли қоғозларни мижознинг савдо ҳисобварағига ўтказиш ва мижознинг савдо ҳисобварағига биржадан ташқари савдо тизимида савдо қилиши учун ҳужжатсиз қимматли қоғозларни тўхтатиб қўйиш бўйича топшириқ бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийси топшириғига асосан хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижознинг савдо ҳисобварағини очиш, мижоз депозитарийсининг ЛОРО ҳисобварағидан мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини ҳисобдан чиқариш, уларни мижознинг савдо ҳисобварағига ўтказиш ва БТСТда савдоларни амалга ошириш учун ҳужжатсиз қимматли қоғозларни мижознинг савдо ҳисобварағига блокировка қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига, у томондан клиринг ўтказилгандан сўнг, бир иш куни мобайнида савдо натижалари асосида сотилган қимматли қоғозлар учун мижознинг (сотувчининг) ҳисобварағига пул маблағларини ўтказишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига у томондан клиринг ўтказилгандан сўнг, хизмат кўрсатувчи депозитарийга савдо натижалари асосида мижознинг савдо ҳисобварағидан қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг савдо ҳисобварағидан қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231. Мижоз томонидан сотишга буюртмаларни қайтариб олиниши ёки сотишга буюртмаларнинг амал қилиш муддатининг тугаши, унинг номидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга реализация қилинмаган ҳужжатли қимматли қоғозларни блокировкадан ечишга топшириқ бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан реализация қилинмаган ҳужжатли қимматли қоғозларни сотувчининг савдо ҳисобварағидан мижоз депозитарийсидаги сотувчининг депо ҳисобварағига ўтказишни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижоз депозитарийсига биржадан ташқари савдоларда реализация қилинмаган мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини блокировкадан ечиш, уларни хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги мижознинг (сотувчининг) савдо ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш ва уларни мижоз депозитарийсидаги депо ҳисобварағига ўтказишга топшириқ бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийсига биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳужжатсиз қимматли қоғозларини блокировкадан ечиш, уларни хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги мижознинг савдо ҳисобварағидан мижоз депозитарийси ЛОРО хисобварағига ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийси топшириғига асосан хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижознинг реализация қилинмаган ҳужжатсиз қимматли қоғозларини блокировкадан чиқариш, уларни мижознинг савдо ҳисобварағидан мижоз депозитарийси ЛОРО хисобварағига ҳисобдан чиқариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарийнинг огоҳлантиришига асосан мижознинг реализация қилинмаган ҳужжатсиз қимматли қоғозларини унинг депо ҳисобварағига ўтказиш ҳуқуқини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мижознинг (харидорнинг) қимматли қоғозларни сотиб олишга буюртма бериши унинг номидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижознинг савдо ҳисобварағини очиши учун топшириқ бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийсига биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг савдо ҳисобварағини очишга топшириқ бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ёки мижоз депозитарийси топшириғига асосан мижознинг савдо ҳисобварағини очиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига, у томондан клиринг ўтказилганидан сўнг, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозининг ҳисобварағи бўйича савдо натижалари асосида сотиб олинган қимматли қоғозлар учун пул маблағларини ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига у томондан клиринг ўтказилганидан сўнг, хизмат кўрсатувчи депозитарийга савдолар натижаларига асосан мижознинг савдо ҳисобварағига қимматли қоғозларни ўтказишга топшириқ бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан БТСТда харид қилинган қимматли қоғозларни мижознинг савдо ҳисобварағига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг савдо ҳисобварағидан нақд бўлмаган қимматли қоғозларни мижоз депозитарийси ЛОРО ҳисобварағига ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан мижознинг савдо ҳисобварағидан нақд бўлмаган қимматли қоғозларни мижоз депозитарийси ЛОРО ҳисобварағига ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан мижоз депозитарийсига нақд бўлмаган қимматли қоғозларни мижоз депозитарийсидаги мижознинг депо ҳисобварағига ўтказишга топшириқ бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарий топшириғига асосан мижознинг қимматли қоғозларини унинг депо ҳисобварағига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига БТСТдаги савдолар якунларига кўра мижоз депозитарийсидаги мижознинг депо ҳисобварағи бўйича кўчирмани олиш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Биржадан ташқари савдо ташкилотчиси ва мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш БҚҚП орқали;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдо ташкилотчисидан қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга берилган буюртмаларни қондириш тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БТСТга келиб тушган қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга таклифлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдолар ўтказилгунига қадар ўз буюртмаларининг қондирилмаган қисмини қайтариб олиш. Савдолар ўтказилгунига қадар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида депонентланган пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва буюртмаларни қайтариб олиш тартиби биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ўрнатилган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мижоз:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низом ва амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек БТСТда савдоларни ўтказиш қоида ва тартибларига риоя қилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни сотиб олишга бўлган буюртмаларни қондиришни назарда тутган, биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари билан ўрнатилган миқдор ва шартларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида пул маблағларни депонентланишини таъминлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг буюртмада сотиш учун кўрсатилган ҳажмда қимматли қоғозлар (ҳужжатли қимматли қоғозлар учун) мавжудлигини таъминлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийсида (ҳужжатсиз қимматли қоғозлар учун) буюртмада сотиш учун кўрсатилган ҳажмда қимматли қоғозлар мавжудлигини таъминлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли буюртмани қайтариб олмасдан туриб, депонентланган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни олмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси хизматларни сифатли ва ўз вақтида тақдим этиши учун куйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида БҚҚПлари фаолиятини ташкил этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотни узатиш учун ўз телекоммуникация тармоғини ташкил этиш ёки ижарага олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда мижозларнинг электрон алоқа каналлари орқали БТСТга бевосита киришини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни сотиш учун берилган буюртмалар асосида хизмат кўрсатувчи депозитарийга ёки мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижознинг қимматли қоғозларини депонентлашни таъминлашга ва уларни биржадан ташқари савдоларини тўхтатиб қўйишга топшириқ бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биргаликдаги фаолият тўғрисида депозитарийлар билан битимлар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи депозитарийдан биржадан ташқари савдоларда депонентланган қимматли қоғозлар тўғрисида маълумотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олишга буюртмаларни мижознинг депонентланган пул маблағлари миқдоригагина мутаносиб ҳажмида қондириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотишга буюртмаларни мижознинг депонентланган қимматли қоғозлар миқдоригагина мутаносиб ҳажмида қондириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз томонидан тақдим этилган буюртма ҳақидаги барча маълумотларни (мижознинг ўзи тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) оммавий эълон қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар қандай манфаатдор шахсга қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини савдога киритиш қоидаларини, қимматли қоғозларни савдога қўйиш қоидаларини, битимларни тузиш ва таққослаш қоидаларини, битимни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, битимларни бажариш тартибини, нархлар билан манипуляция қилишни чеклаш қоидаларини, қимматли қоғозлар бозорида биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан тақдим этиладиган хизматлар кўрсатиш жадвалини, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар ва савдоларга қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш регламантини, шунингдек ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларини ошкор этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдоларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ мунтазам савдоларни ўтказилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари учун савдоларга қиришнинг тенглигини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор шахсларнинг БТСТда мавжуд бўлган қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга таклифлар ва ўтказилган савдолар натижалари тўғрисидаги маълумотларга тўсиқсиз киришини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга буюртмаларини буюртмада ва қоидада белгиланган шартларга мувофиқ уларнинг ташкилий савдоларига тегишли таклиф/сўров мавжуд бўлган тақдирда қаноатлантириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаноатлантирилган буюртмаларга мувофиқ белгиланган мижозга пул маблағлари ва қимматли қоғозлар ўтказилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган тартибда мижознинг қаноатлантирилган буюртмалари билан боғлиқ биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан мижозга кўчирма нусхаларини бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларнинг розилигисиз мижозлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаслиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровига кўра, рўйхатдан ўтказилган шахслар сони ва тоифалари тўғрисидаги, бозор фаоллиги параметрлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг хавфсизлигини ва уларнинг рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг сўрови бўйича қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга берилган буюртмалари қондирилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида савдолар натижалари, эмитентларнинг номлари, сотиб олишга/сотишга таклиф этилган қимматли қоғозларнинг сони, тури ва баҳоси тўғрисидаги маълумотларни мунтазам эълон қилинишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз томонидан сотишга буюртмани қайтариб олганида ёки сотишга буюртманинг амал қилиш муддати тугаганда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг қимматли қоғозларини БТСТда сотишга қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатидан чиқарилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз депозитарийсидаги мижознинг депо ҳисобварағига қимматли қоғозларнинг қайтариши (ҳужжатсиз қимматли қоғозлар учун) шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозларга савдоларда иштирок этиш имкониятининг қуйидаги усулларини таъминлаши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БҚҚП операторлари орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга қоғоз шаклидаги буюртмаларни бериш билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БҚҚПда ўрнатилган терминаллар орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга тўғридан-тўғри электрон буюртмалар киритиш йўли билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган бошқа усуллар билан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 6.БТСТда савдоларни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қатъий белгиланган вақт оралиғида савдоларни мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Савдолар қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга буюртмаларни йиғиш йўли билан қатъий белгиланган муддат ичида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мижозлар буюртмаларини қаноатлантириш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда сотувчилардан қимматли қоғозларнинг энг кўп миқдорини сотиб олувчиларнинг мол-мулкига ўтказилишини таъминловчи котировка баҳоси белгиланади. Иккинчи босқичда сотиб олиш нархи котировка баҳосидан юқори ёки тенг ва сотиш баҳоси котировка баҳосидан паст ёки тенг бўлган барча буюртмалар қаноатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси биржа инспекторини биржа савдоларидаги қимматли қоғозлар котировка баҳосининг бозор баҳосидан 10 ва ундан ортиқ фоизга тафовути тўғрисида бир кунлик муддатда ёзма равишда хабардор этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қоидаларини ва биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг БҚҚП билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ва хизмат кўрсатувчи депозитарий ўртасидаги ҳамкорлик қилиш шартлари ва тартиби амалдаги қонун ҳужжатлари ва улар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз депозитарийсининг ҳамкорлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон ҳужжатларни қабул қилиш ва юбориш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ҳамкорлик қилиш шартномасига мувофиқ, савдога қўйилган қимматли қоғозларнинг мавжудлигини кафолатлаш ва ҳисобга олиш ҳуқуқи хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан амалга оширилади, рўйхатдан ўтказилган мижозларнинг пул маблағлари ҳисоби ва сақланиши эса биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 7. Мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз хизматлари учун тарифларни белгилаш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Мижозлар билан сотиб олинган/сотилган акциялар учун ҳисоб-китоблар биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Клиринг амалга оширилгандан сўнг биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозларнинг ҳисобварағига пулларни ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 8. Биржадан ташқари савдолар иштирокчиларининг жавобгарлиги ва ҳисобот бериши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ва депозитарийларнинг вазифалари, ваколатлари ва мажбуриятлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Биржадан ташқари савдолар ташкил этилишининг ҳамда БТСТда амалга оширилган қимматли қоғозлар билан операциялар тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниши устидан назорат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ўз ваколати доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳар ойнинг биринчи иш кунида рўйхатдан ўтказилган битимларнинг ҳисоб регистридан кўчирма тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз депозитарийси мижозга етказилган ҳақиқий зарар учун, шунингдек ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида мижознинг йўқотилган фойдаси учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз депозитарийси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг тасарруфида бўлган маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлиги ҳамда уларнинг ошкор қилиниши натижасида етказилган барча зарарларни қоплаш учун жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий, мижоз депозитарийси, шунингдек мижоз ушбу Низом талабларини бажармаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Мижоз, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий, мижоз депозитарийси ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. БТСТда рўйхатдан ўтказилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 325-модда; 2007 й., 37-38-сон, 395-модда; 2008 й., 43-сон, 438-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон; 07.03.2019 й., 10/19/1384-8/2719-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)