19.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1065-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 19.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1065-сон
Date of entry into force
20.05.2025
Ҳужжат 20.05.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 17 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 21 декабрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятга қарши курашишга ҳамда мазкур жиноятдан жабрланганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноят учун жазо чораларини кучайтириш ва мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб санкцияларни белгилаш зарурияти юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноят содир этилиши ҳолларининг олдини олишга, одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда) 135-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўша ҳаракатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўша ҳаракатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали содир этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд ушбу Кодекснинг 137-моддасида назарда тутилган жиноятни илгари содир этган шахс томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 19 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-1065-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1065/0453-сон)