02.05.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3622
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 02.05.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3622
Date of entry into force
03.05.2025
Ҳужжат 03.05.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3622]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон «Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2025 йил 19 мартдаги 171-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 39-мҳ-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 137-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 майдаги 295-мҳ-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2861-1, 2018 йил 25 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018-й., 10/18/2861-1/1278-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 1 майдаги 10-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини (бундан буён матнда маълумотлар базаси деб юритилади) шакллантириш ва юритиш, шунингдек унга киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ва уларнинг ходимларини ҳисобга олиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) расмий ҳамда «Yurist.adliya.uz» веб-сайтларида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратиш ва унинг янгилаб турилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси тегишинча Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган юридик хизматлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, улардан юридик хизмат фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш ҳамда унга киритиш учун маълумот тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юридик хизмат ходимларига оид маълумотлар «Yurist-adliya» электрон тизими орқали юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маълумотлар базалари тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва ҳудудий адлия органларидаги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош маслаҳатчилари томонидан шакллантирилади ва мунтазам равишда электрон шаклда давлат тилида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат органлари ва ташкилотлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг январь ойи 10-санасига қадар тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотларни ёзма ва электрон шаклда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган маълумотлар йил давомида ўзгарган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Yurist-adliya» электрон тизимидаги маълумотларнинг ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун масъулият тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, шунингдек ҳудудий адлия органларидаги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош маслаҳатчилари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Вазирликнинг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Юридик хизматлар ходимлари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ

Т/р

Ф.И.О

Туғилган йили ва ойи

Тамомлаган

таълим муассасаси ва вақти

Лавозим

(иш жойи кўрсатилган ҳолда)

Мартаба даражаси (берилган вақти)

Иш жойи манзили ва юридик хизмат ходимининг электрон почтаси

Хизмат ва уяли телефон рақами

Эгаллаб турган лавозимга қабул қилинган вақт

Юридик мутахассислик бўйича иш стажи

Шундан юридик хизматдаги иш стажи

(9-устундан)

Юридик кадрларни қайта тайёраш ва малакасини ошириш институтида малакасини оширган вақти
(сертификатнинг
 серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда)

Аттестациядан ўтган вақти

(гувоҳноманинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1.

2.

3.

....

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

мазкур шаклнинг 6 ва 7-устунларидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда юридик хизмат ходими томонидан бир иш куни ичида тегишли адлия органига оғзаки равишда маълум қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча маълумотлар қоғоз ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик хизмат ходимларининг маълумотномалари (объективкалари) мазкур шаклга илова қилган ҳолда тақдим этилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Давлат органи ва ташкилотининг номи

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрларга асосан ташкил этиладиган юридик хизмат штат бирликлари сони

Ҳақиқатда ташкил этилган юридик хизмат штат бирликлари сони

Штат бирликларида ишлаётган юридик хизмат ходимлари сони

Юридик хизматдаги бўш иш ўринлари сони

Бўш иш ўринларидаги лавозимларнинг ойлик маоши

Юридик хизмат ходимлари бўш иш ўринларининг лавозимлари

Юридик департамент

(аниқ кўрсатилади)

Бошқарма бошлиғи

(аниқ кўрсатилади)

Юридик бўлим

(аниқ кўрсатилади)

Бюро бошлиғи

(аниқ кўрсатилади)

Бош юрисконсульт
(аниқ кўрсатилади)

Етакчи, катта юрисконсульт
(аниқ кўрсатилади)

Катта юрисконсульт
(аниқ кўрсатилади)

Юрисконсульт
(аниқ кўрсатилади)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

1.

2.

3.

....

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча маълумотлар қоғоз ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши шарт.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 10/25/3622/0415-сон)