29.04.2025 йилдаги 280-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.04.2025 йилдаги 280-сон
Date of entry into force
30.04.2025
Ҳужжат 30.04.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Эндокринология ҳамда болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасидаги илм-фанни ривожлантириш чора-тадбирлари белгилангани муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102-сон ҳамда «Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 21 майдаги ПҚ-183-сон қарорларига мувофиқ эндокринология соҳасида илмий лабораторияларни ташкил этиш ҳамда онкология, гематология ва иммунология йўналишларида илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102-сон қарорига мувофиқ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази базасида эндокрин касалликлар эпидемиологияси, тиреоидология ва йод танқислиги, репродуктив эндокринология, нейроэндокринология каби муҳим йўналишлар бўйича уйғунлашган илмий лабораторияларни ташкил этиш белгилангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 21 майдаги ПҚ-183-сон қарорида онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларнинг олдини олиш, уларни диагностика қилиш ва даволашнинг устувор йўналишларида илмий тадқиқотлар ўтказиш назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳамда Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 29 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
280-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги 280-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-илованинг «I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги» бўлими қуйидаги мазмундаги 24-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

24.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази

».

а) «I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича» бўлимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

14.

Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 213-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

213.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

6

Лаборатория мудирлари

2

Лаборантлар

2

Жами

13

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жами» позициясининг «Штат бирлиги сони» устунидаги «277» рақами «298» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Жами ташкилотлар бўйича» позициясининг «Штат бирлиги сони» устунидаги «340» рақами «361» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2025 й., 09/25/280/0396-сон)