04.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-11
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 04.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-11
Date of entry into force
10.07.2025
Ҳужжат 10.07.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886-11]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-V ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банки раиси Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2025 йил 28 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
343-Б-13-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш. СОХИБНАЗАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 14 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 февралдаги 343-Б-13-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 14 февралдаги 12-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«номинант — жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс томонидан унинг номидан ташкилотга нисбатан муайян мақомда иш юритиш учун тайинланган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номинатор — номинантга бевосита ёки билвосита ўз номидан директор ёки акциядор сифатида ҳаракат қилиш тўғрисида кўрсатма берадиган жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқлик даражаси — тижорат банкининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида операция иштирокчиларидан бирининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан солиштириш жараёнида мос келиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 6-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган операцияларни ҳамда ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларни доимий назорат ва мониторинг қилиш тартиби;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Филиаллари ва/ёки банк хизматлари офислари сони 50 та ёки ундан ортиқ бўлган тижорат банкларининг бош офисидаги Ички назорат хизмати штат бирлиги 10 тадан кам бўлмаслиги лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 22-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жисмоний шахс банк мобил иловаси орқали аккаунт очиш учун мурожаат қилганда;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«241.Тижорат банклари ахборот тизимларидаги аниқлик даражасини ҳар бир хизмат ёки операция тоифасининг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқлик даражаси операция иштирокчилари идентификация маълумотларининг ҳар бир элементи бўйича алоҳида белгиланиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидаги мазмундаги 271-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«271. Тижорат банклари юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида мижознинг директори ёки таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) номинант эканлиги аниқлаган тақдирда, бу ҳақида ва номинатор тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «36» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тижорат банклари мазкур Қоидаларнинг 76-бандига мувофиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат берилган операция сифатида ички электрон пул ўтказмаларини амалга оширишда уларни томонлардан бири Рўйхатга киритилган шахс эканлиги ҳақидаги маълумотлар билан бирга олувчи банкка юборилишини таъминлашлари керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн учинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи хатбошилардаги «500» рақами «1000» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн бешинчи — йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн еттинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жисмоний шахслар томонидан (шу жумладан, бир нечта жисмоний шахслар томонидан бир контрагент номига), шу жумладан, пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида чет элдан жўнатилган пул маблағлари олиниши ёки чет элга пул маблағлари жўнатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши, сотиб олиниши ёки халқаро тўлов карталаридан нақд пул кўринишида ечиб олиниши;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи, ўн бешинчи, ўн еттинчи — ўн тўққизинчи хатбошилардаги «500» рақами «1000» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат рўйхатидан ўтганига ёки қайта рўйхатдан ўтганига ёхуд банкда ҳисобварақ очганига уч ойдан кўп бўлмаган юридик шахснинг пул айланмаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 20000 бараварига тенг ёки ундан ошса;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«норезидент шахсдан (агар бундай маълумотлар тижорат банкига маълум бўлса) резидент жисмоний шахсга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағларининг келиб тушиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби мижознинг одатий фаолиятидан фарқ қилувчи ностандарт ёки ғайриоддий мураккаб схемалардан иборат бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан жисмоний шахс ҳисобварағига операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг молиявий ёрдам ёки қарз сифатида кўчирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақларидан фақат товарлар импорти учун чиқарилган хорижий валюталар бўйича шартнома предметини хизмат кўрсатишга ўзгартирилиши ёки дебитор қарздорликни хизмат кўрсатиш орқали сўндирилиши, башарти унинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20000 бараварига тенг ёки ундан ошса.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келган мижоз ҳисобварақ очиш учун қилган мурожаати билан очиш сўралган ҳисобвараққа кирим қилиниши лозим бўлган пул маблағларини тақдим қилса, тижорат банки бу операцияни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туради ва пул маблағларини алоҳида транзит ҳисобвараққа кирим қилиб, ишга солмай тўхтатиб қўяди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 55-банд қуйидаги мазмундаги л3-кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«л3) бир вақтнинг ўзида раҳбари ва таъсисчилари/бенефициар мулкдорлари ўзгарган юридик шахслар (агар бундай маълумотлар тижорат банкига маълум бўлса);».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 74-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «хабардор қилишга ҳақли» деган сўзлар «хабардор қилиши лозим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 1-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Телефон рақами (агар мавжуд бўлса).».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2025 й., 10/25/2886-11/0318-сон)