Ҳужжат кучини йўқотган 12.07.2023 29.12.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 996
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 29.12.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 996
Date of entry into force
08.01.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 12.07.2023
Ҳужжат 08.01.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

ДОРИХОНА ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ТРАМАДОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ САҚЛАШ, ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ ВА БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 5 июлдаги 24-сонли ««Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга қўшимча ва ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 996-3, 11.07.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Трамадол дори воситасини Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йилнинг 31 июль 293-сон қарори билан гиёҳвандлик воситалари рўйхатидан чиқарилганлиги муносабати билан уни дорихона ва тиббиёт муассасаларида сақлаш, ҳисобини олиб бориш, бериш ҳамда ушбу дори воситасидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни тўғри ташкил этиш мақсадида буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш, беришнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Барча дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасининг миқдорий-буюм ҳисобини жорий этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Трамадол дори воситасини дорихона ва тиббиёт муассасаларида қулфланадиган шкафларда сақлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. Дорихона муассасаларида Трамадол дори воситасини шифокор имзоси ва муҳри қўйилган, тиббиёт муассасаси тамғаси босилган рецептлар асосида бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. Бир рецептдаги Трамадол дори воситасининг миқдори унга бўлган 10 кунлик тиббий эҳтиёж меъёридан ошмаслиги, рецептларнинг амал қилиш муддати эса ёзиб берилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслигини кўзда тутиш, бунда саратон (рак) касалига дучор беморларга ёзиладиган рецептларда Трамадол миқдорини 20 кунлик эҳтиёж меъёрига оширишга рухсат этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.5. Трамадол дори воситасига берилган рецептларни дорихона муассасасида бир ой давомида сақлаш ва бу муддат ўтгач белгиланган тартибда далолатнома асосида йўқ қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.6. Дорихона ва тиббиёт муассасаларида Трамадол дори воситасининг миқдорий – буюм ҳисобини рақамланган, боғичланган, муассаса бошлиғи имзоси ва муҳри билан тамғаланган махсус дафтарларда олиб бориб, ҳар ой бошида Трамадолнинг ҳисобдаги ва амалдаги миқдорини солиштиришни жорий этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.7. Тиббиёт муассасалари бўлимларида Трамадол дори воситаси миқдорининг унга бўлган 10 кунлик тиббий талаб меъёридан, қабул бўлимларида эса — 15 кунлик талаб меъёрида ошмаслигини кўзда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.8. Трамадол дори воситасининг сақланиши, сотилиши ва берилишини фақат гиёҳванд ва психотроп моддалар билан муомала ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ва даволаш муассасалари дорихоналари орқали амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Трамадол дори воситасини гиёҳвандлик хасталигига дучор беморларга буюриш қатъиян ман этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Дорихона муассасаларида Трамадол дори воситасини ветеринар врачлар рецептлари асосида бериш тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Дорихона ва тиббиёт муассасаларидан Трамадол дори воситаси ўғирланган ва йўқолган вазиятларда, зудлик билан ушбу ҳолат ҳақида тегишли юқори ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилиши жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу буйруқ кучга киритилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1996 йил 18 ноябрдаги 764-сон ва 2000 йил 31 октябрдаги 564-сон буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи муовини Д. А. Асадов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Ф. Ғ. НАЗИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 14 декабрь,

635-сон