09.08.2005 йилдаги 189-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.08.2005 йилдаги 189-сон
Date of entry into force
09.08.2005
Ҳужжат 09.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 8 июлдаги 260-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 36-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 65-18-сон қарорига 6-илованинг 3-банди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 9 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 9 августдаги 189-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда Палата деб аталади) аъзолари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элдаги корхоналар — Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатларда таъсис этилган савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс бўлмасдан), корхоналар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортчилар — товарларни хорижий мамлакатлардаги ўзлари таъсис этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар номига олиб чиқувчи хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган, товарларни Палатанинг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқувчи хўжалик юритувчи субъектлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Экспортчилар томонидан товарларни чет элдаги корхоналар номига олиб чиқиш экспортнинг божхона режимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
консигнация шартномалари (контрактлар)ва шартномаларнинг бошқа шакллари асосида — ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома тақдим этмасдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контрактсиз асосда (товарлар намуналари, чет элдаги корхоналар номига ўз эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган мол-мулклар) қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда олиб чиқилган товарлар ҳисоби божхона органлари томонидан юкнинг божхона декларацияси асосида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларни олиб чиқишга шартномалар (контрактлар) экспортчилар томонидан божхона органларида, белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Божхона расмийлаштируви кунидан бошлаб 180 кун мобайнида экспорт қилувчи у томонидан шартномалар (контрактлар) асосида чет элдаги корхоналар манзилига олиб чиқиб кетилган товарлар бўйича валюта тушуми тушишини таъминлаши, ёхуд ушбу товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши 30 банк кунидан ортиқ (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчига белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин солиқ органлари томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда қўшимча санкциялар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши 30 банк кунидан ортиқ (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчига белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин солиқ органлари томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар шартномани (контрактни) божхона органида ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади. Бунда экспорт қилувчига молиявий санкциялар қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт контрактининг суғурта полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушганда ушбу экспорт контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун тушган суғурта қопламаси суммасига камайтирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан экспортчи томонидан чет элдаги корхона номига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Палатага аъзо бўлган экспортчининг ўз маҳсулотлари Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига экспорт қилинганда;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортчиларнинг ўз маҳсулотлари (янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларидан ташқари) устав жамғармасида экспортчининг улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда, ушбу банднинг олтинчи хатбоши бундан мустасно.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланадиган корхоналар томонидан вазирлик, идора уюшма ёки компаниянинг, шунингдек уларнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари ва компанияларининг устав жамғармасидаги улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги тегишли корхона номига экспорт қилинганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ёки «Ўрта Осиё Транс» АЖ томонидан устав жамғармасида ташкилотлар улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда етказиб берилиши мумкин.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Экспортчининг илгари амалга оширилган экспортга етказиб беришлар бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд бўлганда ёки сотилмаган товар (тез бузиладиган товарлардан ташқари) тегишли муддатларда қайтариб олиб келинмаганда божхона органлари кейинги экспорт шартномалари (контрактлари) бўйича товарларнинг четга олиб чиқилишини рад этишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Консигнация шартларида кейинги экспортга етказиб беришлар фақат ушбу қарз тўлангандан кейин амалга ошириш мумкин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат божхона қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни чет элдаги корхона орқали экспорт қилиниши ҳисобини юритиш мақсадида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитасига тегишли статистик маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Юқорида кўрсатиб ўтилган экспорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушумларнинг тушишини назорат қилиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан ваколатли банклар билан биргаликда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Валюта тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши юзасидан жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ чет элдаги корхоналар раҳбарлари ва экспортчилар зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт контрактлари бўйича маҳсулотлар сотишдан валюта тушуми экспортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилади. Экспортчи тушган тушумнинг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий равишда сотади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Давлат божхона қўмитаси‎

________________________________‎

(божхона органи номи кўрсатилади)‎

бошқармаси бошлиғи‎

______________________________га‎

(божхона органи раҳбари Ф.И.О)‎

‎‎

Ариза‎

Сиздан __________________________________________________________‎

(товарнинг номи, вазни, миқдори ва бошқа зарур тавсифлари кўрсатилади ) ‎

____________________________________________________________нинг‎
_________________________________________________________ божхона ‎
расмийлаштирувини «экспорт» божхона режимида хориждаги манзили ___‎
___________________________________________________________бўлган,

(хориждаги корхона манзили)‎

___________________________________________________да ташкил этилган,‎

(юк юбориладиган мамлакат) ‎

муассислари_______________________________________________________‎
______________________________________________________ҳисобланган ‎

(Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот номи)‎

корхона:__________________________________________________________‎
номига амалга оширишга рухсат беришингизни сўрайман.‎
Олиб чиқилаётган товарнинг тахминий нархи________сўм.‎

Ташкилот раҳбари‎

Ф.И.О.‎

М.Ў.‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 9 августдаги 189-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда) 3-илова 6-рўйхатнинг ўн учинчи хатбоши «шунингдек тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган хориждаги унинг ваколатхонаси бошлиғи» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-бандининг иккинчи хат боши «(савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлари, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари)» сўзларидан кейин «шунингдек — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига» сўзлари билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 246-модда; 2011 й., 34-35-сон, 345-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2013 й., 2-сон, 24-модда; 2014 й., 30-сон, 371-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда, 46-сон, 530-модда; 2017 й., 29-сон, 693-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон; 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон; 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)