Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
қарори
Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг (0020-22-сон СанҚваН) 3-боби 13-параграфига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 12 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 338]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг (0020-22-сон СанҚваН) (ҳисоб рақами 70, 2022 йил 4 март) 3-боби 13-параграфига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 март,
2-сон
Келишилди:
Маҳаллалар уюшмаси раиси К. КУРАНБАЕВ
2025 йил 11 март
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2025 йил 6 март
Савдо-саноат палата раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 2 март
Қурилиш ва уй- жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2025 йил 28 февраль
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2025 йил 28 февраль
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2025 йил 27 февраль
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 11 мартдаги 2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг 3-боби 13-параграфига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13-§. Амбулатория-поликлиника муассасалари ҳамда маҳалла ҳудудидаги маҳалла ва давлатга тегишли бино ва иншоотлардаги тиббий пунктлар».
2. Қуйидаги мазмундаги 1491–1494-бандлар билан тўлдирилсин:
«1491. Маҳалла ҳудудидаги маҳалла ва давлатга тегишли бино ва иншоотлардаги тиббий пунктларнинг ўлчамлари (бундан буён матнда тиббий пунктлар деб юритилади) 12 м2 бўлиши керак.
1492. Тиббий пунктларда ичимлик ва оқава сув тармоғи бўлиши лозим.
Агар ичимлик ва оқава сув тармоғи мавжуд бўлмаса, қўл ювиш учун шароит яратилган бўлиши керак.
1493. Тиббий пунктлар деворларида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи бўйича санитария-тарғибот материаллари, шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш бўйича кўрсатмалар осилган бўлиши лозим.
1494. Тиббий пунктларда кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажмидан келиб чиқиб, вена ичига, тери остига, мушак орасига инъекцияларни қилиш учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар бўлиши зарур:
тиббиёт асбоб-ускуналар учун стол;
ходимлар учун иш столи;
стуллар;
кушетка;
штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган) камида 2 дона;
совутгич (холодильник);
муолажа ўтказиладиган хоналарда стационар ҳолатдаги бактерицид лампа;
тонометр ва фонендоскоп;
шпатель;
бир марта қўлланиладиган шприцлар;
бир марталик чойшаблар, қўлқоплар, бинт, тампон, сочиқлар;
лейкопластырь;
дезинфекция воситалари ва ёрлиқланган идишлар;
ишлатиб бўлинган материал учун идишлар;
тиббиёт термометри.».