Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 20.03.1998 йилдаги 122-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 20.03.1998 йилдаги 122-сон
Date of entry into force
20.03.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Ҳужжат 20.03.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

«СИФАТ» ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА ТОЛАСИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августда ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон пахтасининг юқори ликвидли хом ашё товарлари халқаро бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, пахта толасини жўнатишдан олдин юқори даражада сертификатлашни таъминлаш ва унинг пахта биржаларидаги қиймат кўрсаткичларини кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўздавстандарт» маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлигининг минтақавий лабораториялар тармоқларига эга бўлган «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (Ўзбекистон «Сифат» маркази)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон «Сифат» маркази «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси таркибига кирувчи Пахта маҳсулотини ва каноп толасини стандартлаш ва сертификатлаш «Сифат» бошқармаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан Битим асосида фаолият кўрсатувчи «Пахта» толасини сертификатлаш ва маркетинг» кичик лойиҳасини жорий этиш бўлими негизида ташкил қилинади ва уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ўзбекистон «Сифат» марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда ишлаб чиқариладиган пахта толаси сифатини жаҳон бозори талабларига мувофиқ сертификатлаш ва назорат қилишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш саноати корхоналарини, харидорларни ва бошқа манфаатдор ташкилотларни пахта толасининг стандарт намуналари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси туркумларини жўнатишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистон пахта толасининг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси ва момиғини сертификатлаш ва туркумлаш бўйича мутахассислар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон «Сифат» маркази тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар Ўзбекистон «Сифат» марказини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг пахта толасини сертификатлаш ва туркумлаш бўйича фаолиятидан миллий ҳамда эркин муомаладаги валютадан олинадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битим доирасида Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида» 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига мувофиқ амалга ошириладиган ажратмалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон «Сифат» маркази билан биргаликда бир ой муддатда халқаро ташкилотларни марказнинг ташкил этилганлиги тўғрисида хабардор қилсин ва унинг тегишли ихтисослаштирилган халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб киришига доир зарур тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битим доирасида Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида» 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига 6-иловага мувофиқ республикада пахта толасини сертификатлаш вилоят лабораторияларини қуриш ва жиҳозлаш амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Сифат» маркази пахта толасини албатта сертификатлашни таъминлаш мақсадида марказ ва унинг минтақавий лабораторияларини пахта толасини сертификатлаш органи сифатида белгиланган тартибда «Ўздавстандарт» марказида аккредитация қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон «Сифат» маркази, пахта лойиҳаси қатнашчиси сифатида, даромад ва мулк солиқларидан, божхона пошлиналаридан ва йиғимларидан рўйхатдан ўтказилган вақтидан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон «Сифат» марказига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бош директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ бош директори моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Сифат» марказида бош директорнинг икки нафар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон «Сифат» марказини ва унинг минтақавий лабораторияларини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон «Сифат» маркази Тошкент шаҳар, Маннон Уйғур кўчаси, «Қизил Шарқ» берк кўчаси, 109-уйга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битим доирасида Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида» 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банднинг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 2-иловадаги «Сифат» бошқармасига» сўзлари «Ўзбекистон «Сифат» марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 20 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
20 мартдаги 122-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, бундан кейинги ўринларда Ўзбекистон «Сифат» маркази дейилади, Ўзбекистон Республикасида пахта толаси сифатини сертификатлаш ва назорат қилиш бўйича идорадан ташқари орган ҳисобланади, у ўз фаолиятини хўжалик ҳисоб-китоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи бошқариш принциплари бўйича амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон «Сифат» маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, «Ўздавстандарт» марказининг маҳсулотни сертификациялаш ва стандартлаш бўйича меъёрий ҳужжатларига, шунингдек, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг Заём тўғрисидаги битим доирасида Ўзбекистон «Сифат» маркази ваколатига тааллуқли шартлари ва қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон «Сифат» маркази юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрига, товар белгисига, штампларига, фирма бланкларига ва бошқа белгиларига, алоҳида мол-мулкка, бинога, транспорт воситаларига, мустақил балансга, давлат ва тижорат банкларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Сифат» маркази ўз мажбуриятлари бўйича ўзига бириктирилган, тўлов ундирилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон «Сифат» маркази даромадлари унинг пахта толаси сифатини сертификатлаш, синаш, назорат қилиш, сертификатлашга оид илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, маркетинг, кадрлар тайёрлаш бўйича ишларни шартнома асосида бажаришга доир фаолиятидан ҳосил бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН «СИФАТ» МАРКАЗИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республикада пахтачиликнинг энг кўп иқтисодий самара беришини таъминлаш учун пахта толасининг ва пахтани қайта ишлашдан олинадиган бошқа шу каби маҳсулотларнинг сифатини республикада ҳамда жаҳон бозорида амалда бўлган стандартлар ва қоидаларга мувофиқ пухта баҳолашни амалга ошириш, пахта толасининг хорижий портлар ва базалар орқали ўтишини жадаллаштириш, пахта толасининг бир хил туркумини жўнатишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон пахта толасининг рақобатбардошлигини ошириш учун шароитлар яратиш Ўзбекистон «Сифат» марказининг асосий мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Ўзбекистон «Сифат» марказининг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ва республика ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги сақлаш жойларида пахта толасини белгиланган стандартлар, усуллар, қоидалар, контрактлар, шартномаларга ҳамда пахта толаси сифатига талабларни назарда тутувчи бошқа битимларга мувофиқ сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва жаҳон бозори талабларига мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва сифатини назорат қилиш тизимини ривожлантириш ва таъминлаш бўйича зарур амалий ҳамда илмий фаолиятни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш саноати корхоналарини, пахта толаси ва момиғи харидорларини ва бошқа ташкилотларни сертификатланаётган маҳсулотнинг стандарт намуналари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги битимларга мувофиқ Пахта лойиҳасини амалга оширишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта маҳсулотини сертификатлаш, туркумлаш ва синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон «Сифат» маркази ўз зиммасига юкланган вазифаларга кўра қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасига ва уни қайта ишлашдан олинадиган бошқа маҳсулотларга Давлат стандартларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатлаш тартибини регламентловчи меъёрий-техник, ташкилий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва янгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатлашга буюртманомалар қабул қилади ва пахта толаси сифатини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси сифатини аниқлаш усулларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича тегишли илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта маҳсулотларини сертификатлаш, туркумлаш ва синаш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш ишларини амалга оширади, ўқитиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ва унинг ташқарисида пахта толаси ишлаб чиқарувчилар, савдо ташкилотлари ва пахта маҳсулотлари истеъмолчилари билан пахта маҳсулотларини сертификатлаш соҳасида ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН «СИФАТ» МАРКАЗИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон «Сифат» маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасининг республикадаги ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган миллий ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлик сертификатини белгиланган тартибда бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ва халқаро ташкилотларда экспортга етказиб беришлар, сифат масалаларини кўриб чиқиш чоғида пахта толаси сифатини баҳолашда республика манфаатларини ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга ҳақ тўлаш, уни ташкил этиш ва меъёрлаш шакллари ва тизимларини, ички иш тартиби қоидаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ва тижорат кредитларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ва чет мамлакатларда ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган, амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган, битишувларни ҳамда бошқа юридик ҳужжатлар ва ҳаракатларни рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган биноларни қуриш, сотиб олиш, бегоналаштириш, ижарага бериш, ёллаш ва ёллашга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ва чет мамлакатларда мустақил равишда ёки ватанимиздаги ёки хорижий шериклар билан пай асосида филиаллар, бўлимлар, ваколатхоналар ва шу кабиларни таъсис этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона ва ташкилотларга, уларнинг ишлаб чиқариш биноларига, сақлаш омборларига кириш, синаш, сертификатлаш ёки сифатининг стандартларга ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат (инспекция) қилиш учун тегишли пахта маҳсулоти намуналарини танлаб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона ва ташкилотлардан хом ашё ва пахта толаси сифати масалалари бўйича ахборотни белгиланган тартибда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта маҳсулотини стандартлаш ва сертификациялаш масалаларини ҳал қилиш учун мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси сифатини текшириш натижалари бўйича ҳужжатлар тузиш ва тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига амалдаги стандартларнинг бузилишининг аниқланган ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва чет элларда «ноу-хау» ҳамда пахта маҳсулотини стандартлаш, сертификациялаш сифатини назорат қилиш бўйича илмий ютуқларни харид қилиш ва белгиланган тартибда амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН «СИФАТ» МАРКАЗИНИ БОШҚАРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон «Сифат» марказига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бош директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор икки нафар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бош директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Сифат» марказининг барча молиявий, ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унинг натижалари учун тўлиқ жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Сифат» маркази фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Сифат» маркази мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Сифат» маркази номидан ҳам республикада, ҳам чет элларда барча муассаса ва ташкилотларда вакиллик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон «Сифат» маркази номидан битимлар, шартномалар ва бошқа битишувлар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончномалар беради, республика банкларида Ўзбекистон «Сифат» марказининг ҳисоб-китоб ва бошқа счётларини очади ва унинг номидан ишончномасиз иш кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам республикадаги, ҳам чет эллардаги ташкилотлар ва фуқароларга Ўзбекистон «Сифат» маркази номидан эътироз ва даъво қўзғаш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон «Сифат» маркази, таркибий бўлинмалар ва минтақавий лабораториялар ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, марказ ва унинг минтақавий лабораториялари тузилмасини ўзгартириш ҳақида буйруқлар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон «Сифат» маркази ва унинг минтақавий лабораторияларида бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари ва ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Молиявий йил календарь йилнинг 1 январидан 31 декабригача ҳисобланади. Ҳар йил тугагандан сўнг баланс ҳисоботи тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон «Сифат» марказининг йиллик ва чораклик баланслари статистика органларига белгиланган тартибда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон «Сифат» марказининг молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН «СИФАТ» МАРКАЗИНИ ТУГАТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон «Сифат» марказини тугатиш ёки қайта ташкил этиш (қўшилиши, қўшиб юборилиши, ажралиб чиқиши, қайта ташкил этилиши) амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
20 мартдаги 122-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

* Изоҳ: ходимлар сони хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.