31.01.2025 йилдаги КСҚ-2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори, 31.01.2025 йилдаги КСҚ-2-сон
Date of entry into force
12.02.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига оид нормаларига шарҳ бериш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди (бундан буён матнда — Конституциявий суд) раислик қилувчи М. Абдусаломов, судьялар А. Гафуров, К. Камилов, Ж. Балкибаева, К. Давлетова, Р. Исмайлов, А. Рахимов ва А. Рахмановдан иборат таркибда, катта эксперт У. Гиязовнинг котиблигида, тараф вакиллари — Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Ш. Полванов, судьялари У. Холов, Ш. Саидов, Д. Исраилова, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда — Савдо-саноат палатаси) вакиллари Н. Сапарниязов, Ж. Носировларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг (бундан буён матнда — Олий суд) мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг (бундан буён матнда — «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун) 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига шарҳ бериш тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конституциявий суд судья К. Давлетованинг маърузасини, Олий суд, Савдо-саноат палатаси ва тегишли давлат органлари вакилларининг тушунтиришларини ҳамда Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзоларининг фикрларини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суд, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг 9 ойи давомида судларга киритилган даъво аризалар (аризалар) юзасидан давлат божи ундирилишига оид суд амалиётини умумлаштириб, таҳлил қилган. Шу давр давомида республика бўйича фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан Савдо-саноат палатасининг палата аъзолари манфаатида киритилган даъво аризалари (аризалар) қаноатлантириш рад этилиши натижасида 57 та ҳолатда 223 708 440 сўм давлат божи Савдо-саноат палатасидан, 6 179 та ҳолатда 40 815 919 954,1 сўм давлат божи, манфаатида ариза киритилган Савдо-саноат палата аъзоларидан ундирилган. Судларда бундай икки хил амалиётнинг шаклланишига «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 8, 9, 10-моддаларининг иккинчи қисмидаги Савдо-саноат палатасига оид нормаларни турлича талқин этилиши ва зиддиятли қўлланилиши сабаб бўлган. Мазкур Қонун нормаларини бир хилда талқин қилиниши ва қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Олий суд Конституциявий судга мурожаат қилиб, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига расмий шарҳ беришни сўраган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлисида Олий суд, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари вакилларининг фикрлари ва тушунтиришлари эшитилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конституциявий суд, Олий суднинг мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд мажлисида иштирок этган тараф вакилларининг фикрларини эшитиб, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига шарҳ беришни лозим деб топди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 133-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 4-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, Конституциявий суд Конституция ва қонун нормаларига шарҳ беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конституциявий қонуннинг 85-моддаси иккинчи қисмига биноан Конституциявий судга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларини расмий шарҳлаш ҳақидаги мурожаатда Конституцияда ва қонунда уларнинг амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилишига олиб келган ноаниқликлар мавжудлигига доир важлар ҳамда далиллар кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суднинг мурожаатида келтирилишича, Савдо-саноат палатаси томонидан палата аъзоларининг манфаатини кўзлаб судларга киритилган даъво аризалар юзасидан давлат божи ундирилишига оид суд амалиёти умумлаштирилган. Унга кўра, 2023 йил ва 2024 йилнинг 9 ойида Савдо-саноат палатаси томонидан ўз аъзоларининг манфаатларини кўзлаб иқтисодий судларга тақдим этилган 59 883 та даъво аризасининг 2 967 тасини қаноатлантириш рад этилган ва 36 643 092 823,3 сўм давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган тадбиркорлик субъектларидан ундирилган бўлса, 2024 йилнинг 9 ойида 2 та ҳолатда жами 35 408 440 сўм давлат божи Савдо-саноат палатаси ҳисобидан ундирилган. Шу давр мобайнида маъмурий судларга тақдим этилган 940 та даъво аризанинг 462 тасини қаноатлантириш рад этилган бўлиб, 407 та қарор билан 1 068 814 000 сўм давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган палата аъзоларидан ундирилган бўлса, 55 та суд қарори билан 188 300 000 сўм Савдо-саноат палатаси ҳисобидан ундирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан эса 2023 йил ва 2024 йилнинг 9 ойи давомида палата аъзолари манфаатида тақдим этилган 350 945 та даъво аризасининг 2 807 тасини қаноатлантириш рад этилган ва барча ҳолатда 3 104 013 130,8 сўм давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган палата аъзоси ҳисобидан ундирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг 14-банди, шунингдек, 9 ва 10-моддалари биринчи қисмининг 2-бандларига асосан, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 8, 9, 10-моддаларининг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун нормалари судлар томонидан турлича талқин қилинаётганлиги кўринади. Масалан, айрим маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан Савдо-саноат палатаси аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича даъво талаблари қаноатлантиришдан рад этилганда Қонуннинг 9, 10-моддалари иккинчи қисмига асосан давлат божини Савдо-саноат палатаси ҳисобидан ундирилган бўлса, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан эса давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган палата аъзолари ҳисобидан ундирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга даъво ариза (ариза) беришда давлат божини тўлаш асослари ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш, тўлашдан озод қилиш тартиби ҳамда давлат божини қайтариш тартиби «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун нормалари билан белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонуннинг 35-моддасига кўра, Палата ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суднинг мурожаатида «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 8, 9, 10-моддаларининг иккинчи қисмида Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари талабларини қаноатлантириш рад этилган тақдирда, давлат божи ундиришда ноаниқликнинг мавжудлиги ва бу амалиётда қонун нормасининг нотўғри талқин қилинишига ва қўлланилишига олиб келаётганлиги кўрсатилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конституциявий қонуннинг 85-моддаси биринчи қисмига биноан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларини расмий шарҳлаш уларда нормаларнинг амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилишига олиб келган ноаниқликлар топилган тақдирда амалга оширилади. Шунингдек, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 55-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда амалга оширилиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 8, 9, 10-моддалари давлат божини тўлашдан озод қилиш масаласига тааллуқли бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси биринчи қисмининг 14-бандига кўра, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Мазкур модданинг иккинчи қисмида, ушбу модда биринчи қисмининг 14-бандида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Мазкур модданинг иккинчи қисмида, ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб берилган аризалар бўйича маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Мазкур модданинг иккинчи қисмида, ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларида давлат божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасида давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланган. Мазкур модданинг йигирма тўртинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси еттинчи қисмида, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади, деб белгиланган. Худди шундай нормалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 115-моддаси бешинчи қисмларида ҳам мустаҳкамланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ва аризалар бўйича, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади деган норма, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилишини назарда тутади, деган хулосага олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 19-моддасининг йигирма тўртинчи қисми билан ушбу Қонуннинг 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларини қўллашда судлар томонидан Савдо-саноат палатаси томонидан судларга киритилган даъво аризалар (аризалар) бўйича талабларни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган ҳолатларда давлат божи ундиришда турлича амалиёт шаклланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатилган Қонун нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш, шунингдек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормаларига асосан «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунни янада такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ кўринади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 133-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуни 4-моддаси биринчи қисмининг 4-банди, 67, 69, 70, 72 ва 85-моддаларига асосан, Конституциявий суд қарор қилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига қуйидаги мазмунда шарҳ берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволари (аризалар) бўйича «...кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади» деган нормани, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади, деб тушуниш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунни янада такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ушбу қарори «Халқ сўзи» газетаси, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва Конституциявий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарор қатъий, унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас ва у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 31 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСҚ-2-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 12/25/2/0133-сон)