Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 08.04.1992 йилдаги 179-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.04.1992 йилдаги 179-сон
Date of entry into force
08.04.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувларидан фойдаланишни тартибга солиш, уларни ифлосланишдан ҳамда камайиб кетишдан муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси шуни таъкидлайдики, сўнгги йилларда республикада ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш аҳолини сув билан таъминлашни яхшилаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бироқ мазкур ишлар ниҳоятда паст даражада олиб борилди ва шаҳар ҳамда қишлоқ аҳолисининг сифатли ичимлик сувга бўлган эҳтиёжларига жавоб бермас эди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувни муҳофаза қилиш қонунчилигининг кўплаб бузилишлари содир бўлмоқда, бу чучук ер ости сувларининг асоссиз исроф бўлишига ва ифлосланишига олиб келмоқда. Ичимлик сув ниҳоятда тақчил бўлиб турган бир пайтда улардан катта миқдорларда суғориш ва техник сув таъминоти мақсадларида фойдаланиш давом этмоқда. Санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер ости чучук сувининг йирик манбалари мавжуд бўлган ерларда саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларини жойлаштириш ҳоллари мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай объектларни ер ости чучук сув манбалари бўлган ҳудудлар ташқарисига чиқариш бўйича чоралар кўрилмаяпти. Натижада кўпгина хўжалик-ичимлик сув олиш иншоотлари, айниқса республиканинг ғарбий вилоятларида, аҳолига сифатсиз сув чиқариб бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув чиқаришни лойиҳалаштириш ва бурғилаш ишлари билан кўплаб ташкилотлар, шу жумладан, бунга ҳуқуқи бўлмаган кооперативлар кўпинча лойиҳаларни келишмасдан ва зарур рухсатномаларни расмийлаштирмасдан, айрим ҳолларда эса умуман лойиҳа-смета ҳужжатларисиз шуғулланмоқдалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буларнинг барчаси ер ости сувларидан фойдаланиш, биринчи навбатда, ичимлик сув таъминоти мақсадларида фойдаланишда назоратсиз вазиятни вужудга келтирмоқда, унинг кенгайтириш имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувларидан фойдаланиш устидан катъий назоратни таъминлаш, уларни ифлосланишдан, камайиб кетишидан муҳофаза қилишда тартиб ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари иштирокида 1991 — 1995 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикасида суғориладиган ерларни, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза қилишнинг Бош схемаси таркибида ер ости чучук сувларидан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда уларни муҳофаза қилишни кучайтириш масалаларини чуқурроқ ўрганиб чиқишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси чучук, минерал, саноат ва термал сув манбаларини қидириш-разведка қилиш ишларини олиб бориш бўйича бош пудратчи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сув чиқариш-эксплуатация қудуқларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар 1992 йил мобайнида уларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказсинлар ва натижаларини 1993 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўтказилган инвентаризация натижаларини умумлаштирсин ва 1993 йилнинг 1 мартигача Вазирлар Маҳкамаси ер ости сувларидан хўжалик-ичимлик учун устун даражада фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда инвентаризация қилиш ишлари устидан қатъий назорат ўрнатсин, унинг натижалари бўйича танланма текширишларни амалга оширсин, мазкур ишни барбод қилган корхоналар ва ташкилотларга нисбатан қудуқлардан ва сувдан фойдаланиш учун махсус рухсатнома беришни тўхтатиб қўйишгача бўлган қатъий чоралар қўллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда турли мақсадларда фойдаланилган ер ости суви учун нарх белгилаш ҳақида таклифлар ишлаб чиқсин ва уларнинг 1992 йилнинг 1 ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 276-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 550-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қолдиқ жинсларни сақлайдиган, шлам тўплайдиган жойлари, заҳарли суюқ маҳсулотлари сақланадиган омборлари ва ер ости сувларини ифлослантириши мумкин бўлган бошқа манбаларга эга бўлган корхоналар кузатиш қудуқларининг махсус тармоғини яратиш ва кузатиш ишларини олиб бориш услуби Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари билан келишилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда сув чиқариш учун эксплуатация қилинадиган қудуқларни лойиҳалаш ва қуришни тартибга солиш бўйича чоралар тўғрисида» 1978 йил 21 августдаги 480-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин .
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш И.Ҳ. Жўрабеков ва Қ.Ж. Ҳаққулов ўртоқлар зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 8 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179-сон