Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2017 02.07.1997 йилдаги 336-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.1997 йилдаги 336-сон
Date of entry into force
02.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2017
Ҳужжат 21.07.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантиришлар ва имтиёзлар тўғрисида»ги Фармонга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш, қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишни ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига Адлия вазирлигининг ходимлари томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ва муддатларига қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши валюта ҳисоб рақамларини очиш ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари сифатида қайта рўйхатдан ўтказилмасдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари учун асос ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 2001 й., 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Муассислар таъсис шартномасида белгиланган муддатда устав жамғармасини шакллантириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришган тақдирда, 1997 йил 1 январгача давлат рўйхатидан ўтган корхоналар учун, мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар мақоми ва кафолатлар сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишни, шунингдек кўрсатиб ўтилган корхоналарни Давлат реестридан чиқаришни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга мансуб бўлмаган хорижий юридик ва жисмоний шахслар қатнашган корхоналарни рўйхатдан ўтказишни тартибга солувчи низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар иштирокида чет элда корхоналар, шуъба корхоналар, филиаллар ҳамда ваколатхоналар ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 29-сон, 335-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг фаолияти тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 12 февралдаги 55-сон қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 2 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
336-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 2001 й., 347-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)