10.12.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3581
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 10.12.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3581
Date of entry into force
14.03.2025
Ҳужжат 09.08.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3581]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 9 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34/5-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 9 ноябрдаги 34/5-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тўловлар узлуксизлиги ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларининг, шу жумладан микромолия банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар (бундан буён матнда кредит деб юритилади) ажратиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 июлдаги 15/12-сонли қарори (рўйхат рақами 3581-1, 08.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3581-1/0714-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақбул активлар — кредит учун банк томонидан гаров предмети сифатида тақдим этиладиган ҳамда Марказий банк томонидан қабул қилинадиган активлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ликвидлиликни тиклаш режаси — банк томонидан кредитни ўз вақтида қайтариш ва ликвидлилик ҳолатини тиклаш бўйича Марказий банкка тақдим этиладиган чора-тадбирлар режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузатиш коэффициенти — кредит, бозор ва валюта таваккалчиликларини олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан белгиланадиган мақбул активларнинг бозор нархлари билан кредит суммаси ўртасидаги нисбатни билдирувчи 0 дан 1 гача бўлган оралиқдаги рақамли кўрсаткич.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказий банк банкда ликвидлиликнинг вақтинчалик тақчиллиги юзага келган ҳолларда тўловлар узлуксизлиги ва банк тизими барқарорлигини таъминлашда сўнгги чора сифатида тўловга қобилиятли ва барқарор бўлган банкка мақбул активлар гарови асосида кредит тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:

тўловга қобилиятли банк — активлар сифати бўйича эҳтимолий йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилган стресс-тест натижасига кўра келгуси 6 ой давомида пруденциал талабларга мувофиқ капитал етарлилик даражасини сақлаб қолиши ёки уни тиклаши кутилаётган банк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор банк — банкни ривожлантириш стратегияси ёки бизнес-режасига асосан амалга оширилган таҳлиллар натижасига кўра келгуси уч йил давомида белгиланган молиявий кўрсаткичларга эришиши ҳамда барқарор фаолият юритишни таъминлаш учун етарли даражада фойда кўриб ишлаши кутилаётган банк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги чора — банкнинг барча муқобил молиялаштириш манбалари, шу жумладан депозитлар, банклараро пул бозори ва Марказий банкнинг ликвидлиликни тақдим этиш инструментларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳамда омонатчилар ва кредиторлар олдидаги қисқа муддатли мажбуриятларини бажариш учун Марказий банкка кредит олиш учун мурожаат қилишдан бошқа чораси бўлмаган ҳолати тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказий банк томонидан кредит банкка миллий валютада тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кредитнинг фоиз ставкаси қарор қабул қилинган санадаги Марказий банкнинг ликвидлиликни тақдим этишга доир амалдаги операциялари фоиз ставкаларидан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кредитнинг максимал миқдори Марказий банк бошқарувининг қарори билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кредит Марказий банк томонидан белгиланган лимит доирасида икки ҳафтагача бўлган муддатга ликвидлиликни тиклаш режаси ва пул оқимлари прогнозига асосан кунлик тақдим этиб бориш орқали ажратилади. Мазкур икки ҳафталик кредит банкнинг сўровномасига асосан тўлиқ, қисман ва (ёки) қўшимча кредит тақдим этиш орқали олти ойгача бўлган муддатга узайтириб борилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 июлдаги 15/12-сонли қарори (рўйхат рақами 3581-1, 08.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3581-1/0714-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мамлакатнинг молиявий тизими барқарорлигига таҳдид туғилган алоҳида ҳолларда кредит муддати Марказий банк бошқаруви қарорига асосан нисбатан юқори фоиз ставкада бир йилгача узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мамлакатнинг молиявий тизими барқарорлигига таҳдид туғилган алоҳида ҳоллар деганда мамлакатнинг молиявий тизими ёки унинг маълум бир қисмларида барқарорликнинг издан чиқишига ва иқтисодиёт учун жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган молиявий хизматлар кўрсатишдаги кенг миқёсдаги узилишлар хавфи назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кредит банк активлари билан тўлиқ таъминланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказий банк кредитни банк фаолиятининг таваккалчилик даражаси, банкнинг умумий молия тизими билан ўзаро боғлиқлиги, молиявий тизим барқарорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган тизимли хатарлар ҳамда ликвидлиликни тиклаш режаси таҳлили асосида тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Кредит олиш учун мурожаат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Банк ликвидлиликнинг вақтинчалик тақчиллиги юзага келган ҳолларда тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида сўнгги чора сифатида Марказий банкка кредит олиш учун мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Банк мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳолатда кредит олиш учун ликвидлиликнинг вақтинчалик тақчиллиги ҳолатини батафсил асослантирган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани Марказий банкка ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Банкнинг сўровномасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит олиш ва активларни гаровга қўйиш тўғрисидаги банкнинг ваколатли бошқарув органининг қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ликвидлиликни тиклаш режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўровнома юборилган санадан кейинги икки ҳафталик давр учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги пул оқимлари прогнози;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кредитга гаров предмети сифатида тақдим этиладиган активлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл банки томонидан ташкил этилган банк учун чет эл банкининг ушбу банкка ликвидлилик тақдим эта олмаслиги тўғрисидаги маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Банк томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар банк бошқаруви раиси томонидан имзоланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Банк ликвидлиликни тиклаш режасида ҳар бир чора-тадбир бўйича амалга ошириладиган операцияларнинг аниқ миқдори, молиялаштириш манбаси ва муддатини кўрсатади. Ликвидлиликни тиклаш режаси кредитдан фойдаланиш даврида ҳар ойда ой якуни бўйича янгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Кредит бўйича гаров предметига нисбатан қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кредит бўйича гаров предмети сифатида қуйидаги активлар қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг халқаро захиралари тоифасига кирувчи валюта қимматликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг Марказий банкдаги депозит ва бошқа ҳисобварақларидаги маблағлари, бундан банкнинг мажбурий захира ҳисобварақларидаги маблағлари мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятида (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) ҳисоби юритиладиган корпоратив ва бошқа қимматли қоғозлар, бундан банкнинг ўзи ёки унга алоқадор бўлган ташкилотлар томонидан чиқарилган корпоратив қимматли қоғозлар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг кредитлари бўйича талаб қилиш ҳуқуқи (бундан буён матнда кредит талаблари деб юритилади), бундан банкка алоқадор шахсларга бўлган кредит талаблари мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ликвидлилик ва умум қабул қилинган халқаро амалиёт ҳисобга олинган ҳолда рўйхати Марказий банк томонидан белгиланадиган қарз воситалари, шунингдек кафилликлар ва банк кафолатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган активлар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитни олиш учун мурожаат қилган банкка мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа мажбуриятлар бўйича гаровга қўйилмаган бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Банк томонидан гаров предмети сифатида тақдим этилган кредитлар қуйидаги талабларга мос келиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифати «стандарт» деб таснифланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги бир йил давомида ўттиз кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик вужудга келмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорнинг барча банклардан олинган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитнинг асосий шартлари бир маротабадан ортиқ узайтирилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар миллий валюта ёки Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланган мақбул чет эл валюталарида ажратилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит шартномаси кредит бўйича гаров сифатида тақдим этилган санадан камида бир йил олдин тузилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит шартномаси бўйича сўнгги асосий қарз тўлови Марказий банкка гаров сифатида топширилган санадан камида бир йил кейин амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитларнинг бошқа мажбуриятлар бўйича гаров ёки низо предмети бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров предмети сифатида тақдим этилган жами кредитлар қийматида битта қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига ажратилган кредитларнинг улуши 20 фоиздан ошмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитларга гаров предмети сифатида тақдим қилинган активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар бўйича шартномалар банк ва Ўзбекистон Республикаси резиденти ўртасида тузилган бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Овердрафт кредитлар, аккредитивлар, лизинг шартномалари ва факторинг кредит учун гаров предмети сифатида қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Гаров предмети сифатида қабул қилинган кредитлар қарздорлар томонидан муддатидан аввал қисман ёки тўлиқ қайтарилганда, банк ушбу бобда белгиланган талабларга жавоб берадиган бошқа активларни 5 иш куни ичида гаров предмети сифатида Марказий банкка тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Кредит бўйича мурожаатни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Марказий банк банкнинг кредит олиш бўйича сўровномасини у келиб тушган кундан бошлаб 3 банк иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кредитни ажратиш ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Марказий банк банкнинг сўровномасини кўриб чиқишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг ҳолатини баҳолашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг кредит бўйича гаров предметини баҳолашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкка тақдим этиладиган кредитнинг миқдорини аниқлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомда белгиланган бошқа талаблар бажарилишини текширишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Банкнинг ҳолатини баҳолаш Марказий банк томонидан унинг тўловга қобилиятли ва барқарорлигини аниқлаш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Марказий банк банк томонидан тақдим этилган мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади ҳамда таҳлил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Марказий банк гаров предмети сифатида тақдим этилган активлардан мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган мақбул активларни танлайди ҳамда активлар ликвидлигидан келиб чиқиб уларнинг устуворлигини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Гаров предмети сифатида тақдим этилган активлар қиймати уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб активларнинг ўзида кўрсатилган қиймат (номинал қиймат), бозор қиймати ёки Марказий банк томонидан белгиланган қийматда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гаров предмети сифатида тақдим этилган активларга нисбатан Марказий банк томонидан тузатиш коэффициентлари қўлланилади. Бунда, гаров сифатида қабул қилинган активларнинг тузатиш коэффициенти қўлланилган қиймати кредит билан боғлиқ барча мажбуриятлар қийматидан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кредит бўйича мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган мақбул активлар миқдори ажратиладиган кредит учун етарли бўлмаган тақдирда, банк бошқа активларни тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Марказий банк кредит талабларини гаров предмети сифатида қабул қилишда танланма асосда қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит шартномаларининг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни таъминлаш бўйича кафиллик, гаров шартномалари ва (ёки) кафолат нусхалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Марказий банк томонидан банкка тақдим этиладиган кредитнинг максимал миқдори банкнинг омонатчилари ва кредиторлари (бундан банкка алоқадор шахслар мустасно) олдидаги мажбуриятларидан келиб чиқиб ҳамда банк томонидан тақдим этилган ва Марказий банк томонидан ўрганиб чиқилган пул оқимлари прогнози асосида ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Кредитни тақдим этиш бўйича қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Банкнинг кредит ажратиш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш натижаси бўйича банкка кредит ажратиш ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисида Марказий банк бошқарувининг қарори қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Марказий банк томонидан қуйидаги ҳолларда банкка кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк томонидан банкнинг ҳолатини баҳолашда мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган тўловга қобилиятли ва барқарор банк мезонларига мувофиқ келмаслиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан кредит олиш учун мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан гаров предмети сифатида мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган мақбул активлар тақдим этилмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит бўйича сўровнома юборилган санадан олдинги уч ойлик давр мобайнида банкка алоқадор шахслар учун кредит таваккалчилигининг банк биринчи даражали капиталига нисбатининг энг кўп миқдоридан ошганлиги ёки сўров юборилгандан кейинги даврда банкка алоқадор шахсларга кредит ажратилганлиги аниқланса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ликвидлилик тақчиллиги сабаблари, кредитдан фойдаланиш зарурияти, гаров манбалари, ликвидлиликни жалб қилиш бўйича бошқа манбалардан фойдаланиш имконияти йўқлиги, ликвидлиликни тиклаш режаси бўйича пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар ва прогнозлар асослантирилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк томонидан кредитни тақдим этиш пул-кредит сиёсатини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатади деб баҳоланса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомда белгиланган бошқа талаблар бузилганлиги аниқланса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган банкка кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганда, Марказий банк бошқаруви томонидан банкка кредитни ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Кредитни ажратиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитнинг максимал миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитни тақдим этиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитнинг фоиз ставкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мақбул активлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланадиган бошқа шартлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Марказий банк томонидан кредитни ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан кечиктирилмасдан бу ҳақида банкка хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, кредитни ажратиш бўйича қарор қабул қилинганда Марказий банк гаров предмети сифатида қабул қилинган мақбул активлар тўғрисидаги маълумотни банкка мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Марказий банк томонидан банкка кредитни ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Марказий банк билан банк ўртасида қонунчиликда белгиланган тартибда кредит ҳамда гаров шартномалари расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Кредит ва гаров шартномалари Марказий банк ва банкнинг ваколат берилган шахслари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Марказий банк томонидан банкка кредитни тақдим этиш, қайтариш ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга ошириш Марказий банкнинг Интеграллашган ахборот таҳлилий тизими орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Банк кредит ажратилганидан сўнг ҳар куни кунлик пул оқимлари ҳисоботини мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Марказий банкка тақдим этиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Гаров предмети бўлган активларни ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Гаров предмети сифатида қабул қилинган қимматли қоғозлар ҳисоби Марказий депозитарий қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Гаров предмети сифатида қабул қилинган бошқа мақбул активлар ҳисоби Марказий банкнинг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига мувофиқ алоҳида ҳисобварақларда акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Кредит бўйича гаров предмети қиймати хорижий валютада бўлган ҳолларда, ушбу активлар бўйича ҳисоб-китоблар кредит тақдим этилган кундаги Марказий банкнинг расмий алмашув курси бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Марказий банк гаров предмети сифатида қабул қилинган тегишли мақбул активлар тўғрисидаги маълумотларни гаров реестрининг ягона ахборот базасига ёзувлар киритиш орқали рўйхатдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Банк гаров предмети сифатида қабул қилинган кредитлар сифатининг бузилиши ва (ёки) қийматининг пасайишига олиб келувчи ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни улар юзага келган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда Марказий банкка тақдим этади. Бунда, банк мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган муддатда гаров предметини алмаштириши ва (ёки) қўшимча гаров шакллантириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Гаров предмети сифатида қабул қилинадиган активлар бўйича хатарларни бошқариш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Марказий банк томонидан гаров предмети сифатида қабул қилинадиган активлар бўйича хатарларни бошқариш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларнинг хатарлилик даражасидан келиб чиқиб номинал ёки бозор қийматига нисбатан қўлланиладиган тузатиш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит бўйича тақдим этилган гаров предметининг етарли даражада диверсификациясини таъминлаш мақсадида белгиланадиган концентрация лимити;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит таваккалчиликларини олдини олиш мақсадида қўшимча гаров талаби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Марказий банк гаров предмети сифатида қабул қилинган ҳар бир актив қийматидаги эҳтимолий ўзгаришларни ҳар ҳафта қайта баҳолаб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларнинг даврий баҳоланиши натижасида уларнинг қиймати кредитнинг жорий қолдиғи ва ҳисобланган фоиз тўловларидан камлиги аниқланган тақдирда, Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан банкка хабарнома юборади. Бунда, банк томонидан бир иш куни ичида Марказий банкка гаров предмети сифатида қабул қилиш учун қўшимча активлар тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Қўшимча гаров шакллантириш Марказий банк билан банк ўртасидаги гаров шартномасига қўшимча киритиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Кредит муддати давомида ажратиладиган кредит миқдорининг ортиши ва гаров сифатида олинган активлар риск даражасининг ўзгариши натижасида Марказий банк гаров предмети сифатида қўшимча активларни талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Марказий банк банк томонидан кредитдан фойдаланиш даврида белгиланган шартларга риоя этилишини ўрганиш ҳамда тақдим қилинган маълумотларнинг тўғрилигини баҳолаш мақсадида масофавий ва зарур ҳолларда, жойига чиққан ҳолда қўшимча текширишлар ўтказиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Кредит муддатини узайтириш ва шартларини қайта кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Банк икки ҳафталик муддатнинг охирига қадар кредит бўйича мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаса ва (ёки) яна қўшимча кредит олиш зарурати мавжуд бўлса, ушбу муддат тугашидан камида уч банк иш куни олдин кредитни икки ҳафтагача бўлган муддатга узайтириш тўғрисида Марказий банкка такроран сўровнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Банк кредитнинг муддатини узайтириш ҳақидаги сўровномага мазкур Низомнинг 12-бандидаги ҳужжатлар ҳамда ликвидлиликни тиклаш режасига асосан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотни илова қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Банк томонидан кредит шартлари ва ликвидлиликни тиклаш режасига риоя қилинган тақдирда, кредит Марказий банк бошқаруви қарори асосида яна икки ҳафтагача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, банк кредит бўйича мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаса ва (ёки) қўшимча кредит олиш зарурати мавжуд бўлса, кредит дастлабки тақдим этилган санадан бошлаб олти ойгача бўлган муддатга қадар такроран тақдим этилиши мумкин.
(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 июлдаги 15/12-сонли қарори (рўйхат рақами 3581-1, 08.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3581-1/0714-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Кредит банкка олти ойдан бир йилгача муддатга мамлакатнинг молиявий тизими барқарорлигига таҳдид туғилган алоҳида ҳолларда ушбу Низомнинг 49 — 51-бандларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 июлдаги 15/12-сонли қарори (рўйхат рақами 3581-1, 08.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3581-1/0714-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Марказий банк томонидан банкнинг кредит муддатини узайтириш ҳақидаги сўровномаси мазкур Низомга мувофиқ кредитни ажратиш учун белгиланган умумий асосларда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Кредит муддати узайтирилганда, кредит ва гаров шартномаларига тегишли равишда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Кредит ва гаров предметини қайтариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Кредит бўйича мажбуриятларни бажариш муддати келганда, банк ушбу кредит бўйича асосий қарз ва тегишли фоиз тўловларини, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа тўловларни Марказий банкка қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Банк кредит бўйича олинган маблағларни муддатидан олдин қайтариши мумкин. Бунда, кредит бўйича фоиз тўловлари ҳақиқатда фойдаланилган давр учун ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларни қайтариш кредит бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, Марказий банк гаров реестрининг ягона ахборот базасидан гаров предмети сифатида қабул қилинган тегишли активлар тўғрисидаги ёзувларни рўйхатдан чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Банк кредитдан фойдаланиб бўлгач ҳамда кредит бўйича барча мажбуриятларини тўлиқ бажарганидан сўнг такроран кредит олиш учун Марказий банкка сўровнома билан мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Кредит тақдим этишни тўхтатиш ва ундирувни гаров предметига қаратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Марказий банк қуйидаги ҳолларда кредит тақдим этишни тўхтатишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ликвидлиликни тиклаш режасида назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит бўйича нотўғри ҳисоботлар тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитдан ликвидлиликни тиклаш режаси ҳамда пул оқимлари прогнозига мувофиқ фойдаланилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гаров предметини алмаштириш ва (ёки) қўшимча гаров шакллантириш шартларига риоя қилинмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан кредит бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк томонидан банкнинг кредит муддатини узайтириш тўғрисидаги сўровномаси рад этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан кредит шартномаси ва (ёки) гаров шартномасининг бошқа талабларига риоя қилинмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Марказий банк томонидан кредит тақдим этиш тўхтатилганда, банк ушбу кредит бўйича барча мажбуриятларни Марказий банкка қайтариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Банк кредит бўйича барча мажбуриятларни тўлиқ қайтариш имкониятига эга бўлмаса, Марказий банк кредит мажбуриятлари бўйича ундирувни қуйидаги тартибда амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ банкларнинг мажбуриятларини ундиришда устувор ҳуқуқдан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров предмети сифатида қабул қилинган активларга қаратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг Марказий банкдаги барча пул маблағлари бўйича талаблари ва унинг кредит бўйича мажбуриятларига нисбатан неттингни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ундирувни гаров предмети сифатида қабул қилинган активларга қаратиш қонунчиликда белгиланган тартибда гаров шартномасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, қонунчиликда бошқача тартиб белгиланган ва (ёки) томонлар ўртасидаги низолар юзага келган тақдирда, ундирувни гаров предметига қаратиш суд қарорига биноан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Банк, Марказий депозитарий ва (ёки) бошқа тегишли муассаса хабарномани олган кундан кечиктирмаган ҳолда гаров предметини кредит ҳамда гаров шартномалари шартларига мувофиқ Марказий банк тасарруфига ўтказиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Марказий банк ундирув гаров предмети сифатида қабул қилинган активларга қаратилган кундан кечиктирмасдан бу ҳақида банкка, Марказий депозитарий ва (ёки) гаров предмати сақланадиган бошқа муассасага хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари кредит бўйича асосий қарз ва тегишли фоиз тўловлари, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар миқдоридан кам бўлган тақдирда, банк етишмаётган маблағни кредит шартномаси шартларига мувофиқ Марказий банкка тўлаб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Банкнинг кредит бўйича мажбуриятларини тўлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кетма-кетликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Манфаатдор шахслар Марказий банкнинг қарорларидан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари кредит бўйича асосий қарз ва тегишли фоиз тўловлари, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар миқдоридан ошган ҳолларда, Марказий банк ортиқча маблағларни кредит шартномаси шартларига мувофиқ банкка қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарув раисига

Фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредит олиш бўйича

СЎРОВНОМА

__________ (банк номи) ушбу билан банк фаолиятида қисқа муддатли ликвидлилик тақчиллиги юзага келганлигини билдиради.

(Ликвидлилик тақчиллигининг батафсил изоҳи).

Банкнинг қисқа муддатли пул оқимлари прогнози келгуси икки ҳафтада омонатчилар ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш учун ______ млрд. сўмлик ликвидлиликка эҳтиёж юзага келганлигини кўрсатмоқда.

Бугунги кунда __________ (банк номи) ликвидлиликни жалб этиш бўйича барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб бўлганлигини маълум қиламиз.

(Банклараро пул ва РЕПО бозорлари, Марказий банк билан операциялар ва бошқа манбалардан ликвидлиликни жалб этиш бўйича маълумотлар).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан __________ (банк номи)га _________ муддатга ______ млрд. сўм миқдорида фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Банк томонидан ликвидлилик ҳолатини тиклаш ва пруденциал меъёрларни яхшилаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилишини кафолатлаймиз. Бу борада бажарилган ишлар бўйича Марказий банкка доимий равишда маълумот тақдим этиб борилади.

Сўровномага банк томонидан келгуси икки ҳафталик давр учун пул оқимлари прогнози, фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитларини ўз вақтида қайтариш ва ликвидлилик ҳолатини тиклаш бўйича чора-тадбирлар режаси, фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитлари бўйича гаров сифатида тақдим этиладиган активлар рўйхати илова қилинади.

Илова ___ варақда.

Бошқарув раиси

Исми, фамилияси, имзоси

Сана

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ушбу илова матни ҳар бир банкда юзага келган вақтинчалик ликвидлилик тақчиллигининг ўзига хослигидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

_______________ (банк номи) томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитларини ўз вақтида қайтариш ва ликвидлилик ҳолатини тиклаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Активлар

1-ой якуни бўйича

2-ой якуни бўйича

3-ой якуни бўйича

4-ой якуни бўйича

5-ой якуни бўйича

6-ой якуни бўйича

1.

Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари

2.

Банкнинг Марказий банкдаги ҳисобварақлари

3.

Бошқа банклар ва молиявий ташкилотлардан олиниши лозим бўлган маблағлар

4.

Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар

 шу жумладан:

4.1

 давлат қимматли қоғозлари

4.2

 корпоратив қимматли қоғозлар

4.3

 бошқа қимматли қоғозлар

5.

Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар

6.

Олди-сотдига мўлжалланган қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар

7.

РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар

8.

Инвестиция, кредит ва лизинг операциялари

шу жумладан:

8.1

бошқа банкларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

8.2

Ҳукуматга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

8.3

бюджет ташкилотларига берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

8.4

жисмоний шахсларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

8.5

якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

8.6

давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

8.7

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

8.8

хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

8.9

банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

8.10

лизинг (молиявий ижара)

8.11

суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги кредитлар ва лизинг

8.12

қарам хўжалик жамиятларига, биргаликдаги корхоналарга ва шўба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар

8.13

амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар

9.

Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

10.

Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар

11.

Асосий воситалар

12.

Номоддий активлар

13.

Банкнинг бошқа хусусий мулклари

14.

Валюталар савдоси ва валюта позициялари

15.

Стандарт деб таснифланган активлар бўйича захира

16.

Бошқа активлар

Жами активлар (I)

Мажбуриятлар

17.

Талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари:

шу жумладан:

17.1

жисмоний шахслар депозитлари

17.2

юридик шахслар депозитлари

18.

Жамғарма ва муддатли депозитлар:

шу жумладан:

18.1

жисмоний шахслар депозитлари

18.2

юридик шахслар депозитлари

19.

Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар

20.

Банкнинг тўланмаган акцептлари

21.

Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

22.

Олинган узоқ муддатли кредитлар

23.

Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар

24.

РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар

25.

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

26.

Ҳисобланган солиқлар

27.

Мижозларнинг бошқа депозитлари

28.

Ҳосилавий инструментларнинг ревалвацияси натижасида амалга ошмаган зарарлар ва бошқа муддати узайтирилган даромадлар

29.

Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари

30.

Клиринг транзакциялари

31.

Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари

32.

Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум

33.

Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

34

Субординар қарз

35.

Бошқа мажбуриятлар

Жами мажбуриятлар (II)

Хусусий капитал

36.

Устав капитали

37.

Қўшимча капитал

38.

Захира капитали

39.

Тақсимланмаган фойда

Жами капитал (III)

Жами мажбуриятлар ва капитал (II+III)

40.

Банкнинг Марказий Банк олдидаги мажбуриятлари:

шу жумладан:

40.1

ликвидлиликни тақдим этиш операциялари бўйича

40.2

фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитлари бўйича

Бошқарув раиси

Исми, фамилияси, имзоси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 июлдаги 15/12-сонли қарори (рўйхат рақами 3581-1, 08.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3581-1/0714-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

_______________ (банк номи)нинг келгуси икки ҳафталик давр учун

ПУЛ ОҚИМЛАРИ ПРОГНОЗИ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2 ҳафталик давр

хх.хх.хххх дан

хх.хх.хххх гача

Келгуси 2 ҳафталик давр учун соф пул оқимлари прогнози (млрд. сўмда)

Мусбат оқимлар банк ликвидлилигига қўшилади

Манфий оқимлар банк ликвидлилигидан камайтирилади

Жами депозитлар

Х

шу жумладан:

талаб қилиб олингунча депозитлар

жамғарма депозитлар

муддатли депозитлар

Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар

Х

Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

Х

Олинган узоқ муддатли кредитлар

Х

Ҳисобланган солиқлар

Х

Инвестиция, кредит ва лизинг операциялари

Х

Қимматли қоғозлар билан операциялар

Х

Банклараро пул бозоридаги операциялар

Х

Марказий банк билан операциялар

Х

Бошқалар

Х

Жами соф оқимлар

Х

Бошқарув раиси

Исми, фамилияси, имзоси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

_______________ (банк номи) томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитга гаров предмети сифатида таклиф этилаётган активлар

РЎЙХАТИ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1-жадвал

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) бошқа муассасада ҳисоби юритилувчи (сақланувчи) қимматли қоғозлар

Т/р

ИСИН рақами

Сўндирилиш муддати

Қимматли қоғозлар сони

Номинал қиймати

Жами номинал қиймати

Номиналга нисбатан ўзгариши (%)

Гаровнинг жами қиймати

1

2

3

4

5

6=4*5

7

8=6*7/100

Жами активлар

2-жадвал

Марказий банкдаги муддатли депозитлар ва бошқа ҳисобварақлар

Депозит ҳисобварағи рақами

Депозитни сўндириш муддати

Валюта бирлиги

Гаров предмети сифатида тақдим этилаётган санадаги депозит қолдиғи

Депозит ҳисобварағи очилган валюта бирлигида

Хабарнома тақдим этилган санадаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган қийматда

1

2

3

4

5

Жами депозитлар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

3-жадвал

_______________ (банк номи) томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитга гаров предмети сифатида таклиф этилаётган кредитлар

Т/р

Қарздорнинг номи

Қарздорнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжати рақами

Кредит реестри бўйича уникал рақами

Кредит шартномаси тузилган сана

Кредит шартномаси тугаш санаси

Рўйхатга киритиш санасидаги кредит шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган қолдиқ сумма

Кредит шартномасида қайд этилган валюта коди

Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлаш усули

Кредит шартномасида қайд этилган валютада

Рўйхат тақдим этилган санадаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган қийматда

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Жами

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

4-жадвал

Банкнинг бошқа активлари

Т/р

Активлар тури

Гаров предмети сифатида тақдим этилаётган активнинг баланс қиймати

Сўнгги қайта баҳолаш амалга оширилган сана

Активдан фойдаланиш муддати

Жами активлар

Ушбу билан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитга гаров предмети сифатида таклиф этилаётган активлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами ___, сана ___) белгиланган мақбуллик талабларига жавоб беришини, бошқа амалиётлар бўйича гаровга қўйилмаганлигини, келгусида гаровга қўйилмаслигини ҳамда низо предмети эмаслигини тасдиқлаймиз ҳамда кафолатлаймиз.

______ (банк номи) гаров предмети сифатида тақдим қилинган активлар сифатининг бузилиши ва (ёки) қийматининг пасайишига олиб келувчи ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни улар юзага келган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда Марказий банкка тақдим этиш мажбуриятини олади.

Бошқарув раиси

Исми, фамилияси, имзоси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Марказий банк томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратилиши ҳамда кредит бўйича гаров предмети сифатида қабул қилинган мақбул активлар тўғрисида

ХАБАРНОМА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк ушбу билан, Сизнинг ____ йил ____ (сана)даги Сўровномангизга кўра Марказий банк бошқаруви томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратилиши бўйича ижобий қарор қабул қилинганлиги маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами ___, сана ___) мувофиқ кредит бўйича мақбул деб топилган гаров предметлари рўйхати илова мувофиқ юборилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1-жадвал

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) бошқа муассасада ҳисоби юритилувчи (сақланувчи) қимматли қоғозлар

Т/р

ИСИН рақами

Сўндирилиш муддати

Қимматли қоғозлар сони

Номинал қиймати

Жами номинал қиймати

Номиналга нисбатан ўзгариши (%)

Гаровнинг жами қиймати

1

2

3

4

5

6=4*5

7

8=6*7/100

Жами активлар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2-жадвал

Марказий банкдаги муддатли депозитлар ва бошқа ҳисобварақлар

Депозит ҳисобварағи рақами

Депозитни сўндириш муддати

Валюта бирлиги

Гаров предмети сифатида тақдим этилаётган санадаги депозит қолдиғи

Депозит ҳисобварағи очилган валюта бирлигида

Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган қиймати

1

2

3

4

5

Жами депозитлар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

3-жадвал

Кредит талаблари сифатида қабул қилинган кредитлар

Қарздорнинг номи

Қарздорнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами

Кредит реестри бўйича уникал рақами

Кредитнинг Марказий банкка тақдим этилган санадаги қолдиқ суммаси

1

2

3

4

Жами

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

4-жадвал

Банкнинг бошқа активлари

Т/р

Активлар тури

Гаров предмети сифатида тақдим этилаётган активнинг баланс қиймати

Сўнгги қайта баҳолаш амалга оширилган сана

Активдан фойдаланиш муддати

Жами активлар

Раис ўринбосари

Исми, фамилияси, имзоси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_______________ (банк номи) нинг кунлик пул оқимлари

ҲИСОБОТИ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

хх.хх.хххх ҳолатига

Жорий ликвидлилик ҳолати (млрд. сўмда)

Миллий валютадаги пул маблағлари

Х

шу жумладан:

Нақд пул

Марказий банкдаги мажбурий захиралар

Марказий банкдаги жорий ҳисобварақлар

Чет эл валюталаридаги депозитлар

Х

Олдинги иш кунидаги соф пул оқимлари (млрд. сўмда)

Мусбат оқимлар = банк ликвидлилигига қўшилади

Манфий оқимлар = банк ликвидлилигидан камайтирилади

Жами депозитлар

Х

 шу жумладан:

 талаб қилиб олингунча депозитлар

 жамғарма депозитлар

 муддатли депозитлар

Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар

Х

Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

Х

Олинган узоқ муддатли кредитлар

Х

Ҳисобланган солиқлар

Х

Инвестиция, кредит ва лизинг операциялари

Х

Қимматли қоғозлар билан операциялар

Х

Банклараро пул бозоридаги операциялар

Х

Марказий банк билан операциялар

Х

Бошқалар

Х

Жами соф оқимлар

Х

Бошқарув раиси

Исми, фамилияси, имзоси

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2024 й., 10/24/3581/1020-сон; 09.08.2025 й., 10/25/3581-1/0714-сон)