Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5—6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5—6, 153-модда, № 7—8, 217-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 13-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва назорат тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмларига апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатларида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 25-моддаси қуйидаги мазмундаги қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд айблов ёки ҳимоя тарафида турмайди ҳамда уларнинг бирон-бир манфаатларини ифодаламайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафлар процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 27-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари биринчи инстанция судининг ҳукми (ажрими) устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Процесснинг исталган пайтида илтимоснома билдириш ва шикоят бериш мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида жиноят ишлари бўйича одил судловни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судлар амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция суди жиноят иши бўйича ҳукм ёки ажрим чиқариш ҳуқуқига эга. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган шикоят ва протестлар бўйича ишларни кўриб, ажрим чиқаради. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган шикоят ва протестлар бўйича ишларни кўриб, ажрим чиқаради. Назорат инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган протестлар бўйича ишларни улар апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилганидан кейин кўриб, қарор (ажрим) чиқаради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 29-моддасининг биринчи қисмидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 46-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганини билиш; ўзига қўйилган айблов юзасидан ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув ва тушунтириш бериш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ҳимоячига эга бўлиш ва у билан холи учрашиш; ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад этиш; далиллар тақдим қилиш; терговчи ёки суриштирувчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш; терговчи ёки прокурор томонидан жиноят ишининг тугатилганлигига норозилик билдириш ва суд муҳокамаси ўтказишни талаб қилиш; биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга. Судланувчи охирги сўз билан чиқиш ҳуқуқига эгадир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 53-моддасининг биринчи қисмидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 55-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жабрланувчи: кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; терговчи ёки суриштирувчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш; биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 57-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқаровий даъвогар: фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш; далиллар тақдим қилиш; қўзғатилган даъво бўйича тушунтиришлар бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирувчидан, терговчидан, прокурордан ёки суддан даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақида илтимос қилиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг иш материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотлар ёзиб олиш; биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоят қилиш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 59-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқаровий жавобгар: айблов ва фуқаровий даъвонинг мазмунини билиш; даъвога эътироз билдириш; тушунтириш бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг иш материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш; биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоятлар бериш; иш бўйича келтирилган шикоят ва протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 76-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида ишни кўришда иштирок этган судья унинг иштирокида чиқарилган ҳукм, ажрим (қарор) бекор қилинганидан кейин ўша ишни кўришда иштирок эта олмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судловига юқори судларнинг ва ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судловига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддасининг иккинчи қисми, 118-моддасининг тўртинчи қисми, 150, 153, 155, 157, 158-моддалари, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 160, 161-моддалари, 210-моддасининг учинчи қисми, 230, 231, 242, 244-моддалари, 273-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар тегишлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий судлар судловига тегишли ишлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига ўта мураккаб ва аҳамиятли ишлар тегишлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят тўғрисидаги ишни, агар у мазмунан мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек округ ёки ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 409-моддасининг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Прокурор жиноят ишларини кўришда ёки ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ёхуд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда бошқа масалаларни ҳал этишда апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судида иштирок этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 473-моддаси тўртинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Раислик қилувчи судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, ҳукм устидан улар истаги бўйича апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш муддати ва тартибини тушунтиради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд ҳукми, ажрими ва қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва назорат тартибида текширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни юқори суд томонидан кўриш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) апелляция тартибида — ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) кассация тартибида — ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) назорат тартибида — қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган суд раиси, прокурор ёки улар ўринбосарларининг протестларига биноан, янги очилган ҳолатлар муносабати билан эса, қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган прокурор ёки унинг ўринбосари протестига биноан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Кодекснинг 4972, 498 ва 516-моддаларида назарда тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга, шунингдек суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда улар ўз важларини тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация шикояти, апелляция, кассация ёки назорат протести тушганлиги тўғрисида суд тушган шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ана шу процесс иштирокчиларига маълум қилади ва айни вақтда мазкур ҳужжатларнинг нусхасини маҳкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга жўнатади. Кўрсатилган шахслар иш билан, шу жумладан қўшимча тақдим этилган материаллар билан танишишга ҳамда судга ўз эътирозларини билдиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция ёки кассация шикояти берган шахс, шунингдек берилган шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ана шу процесс иштирокчилари суд томонидан ишнинг кўрилиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда уларнинг вакиллари ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида иштирок этишга ҳақлидир. Мазкур шахслар ишни кассация ва назорат тартибида кўриш чоғида ҳам иштирок этишга ҳақлидир, жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкум бундан мустасно. Жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумнинг кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисида иштирок этиши, шунингдек уни суд мажлисига олиб келиш зарурлиги масаласини суд ҳал қилади. Иш кўриладиган жой ва вақт ҳақида ўз вақтида огоҳлантирилган мазкур шахсларнинг узрсиз сабабларга кўра келмаганликлари ишни кўришга монелик қилмайди. Лекин суд маҳкумни, оқланган шахсни, шунингдек жабрланувчини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини тушунтириш бериш учун чақириши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноят ишининг апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрилишида прокурор қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишнинг кўрилишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳайъатларида — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори томонидан ваколат берилган прокурор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатларида — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумида — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қатнашади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) 481-моддасининг биринчи қисмидаги «Кассация» деган сўз «Апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) 482-моддасининг биринчи қисмидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) 483-моддасининг биринчи қисмидаги «Кассация» деган сўз «Апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) 484-моддасининг матнидаги «Кассация» деган сўз «Апелляция, кассация» деган сўзлар билан, «ишни кассация» деган сўзлар «ишни апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) суднинг ҳукми ёки ажримини (қарорини) ўзгаришсиз қолдиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ҳукмни ёки ажримни (қарорни) ўзгартиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳукмни ёки ажримни (қарорни) бекор қилади ва ишни қўшимча терговга ёки янгитдан судда кўриш учун жўнатади ёхуд ишни тугатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибида кўриб, апелляция ёки кассация ажримини бекор қилади, шунингдек агар кейин суд ажримлари, қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилади ва ишни янгитдан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқишга ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция инстанцияси суди, агар биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш ва процессуал қоидабузарликларни бартараф этиш имконияти бўлса, тўлиқ ёки қисман суд тергови ўтказиш ва ҳукмга ўзгартишлар киритишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация ва назорат инстанцияси суди, агар биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш ва процессуал қоидабузарликларни бартараф этиш имконияти бўлса, қисман суд тергови ўтказиш ва ҳукмга ўзгартишлар киритишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори инстанция суди асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топишга, унга тарбия колонияси ёки жазони ижро этиш колониясининг қаттиқроқ турини белгилашга, жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш миқдорини кўпайтиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори инстанция суди ҳукмнинг айрим маҳкумларга қўйилган айблов қисмини ёки фуқаровий даъво қисмини бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақлидир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) 491-моддасининг матнидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) 493-моддасининг матнидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«494-модда. Жазони кучайтиришга ва оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўлланишга йўл қўйилмаслиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрган вақтида жазони кучайтиришга, шунингдек оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллашга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги муносабати билан ёхуд жазонинг енгиллиги учун жабрланувчи томонидан шикоят берилган ёки прокурор томонидан протест билдирилган ҳоллардагина ана шу асослар бўйича апелляция ёки кассация тартибида ҳукм бекор қилиниши ва иш янгитдан судда кўриш учун юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оқлов ҳукми юқори суд томонидан фақат прокурорнинг апелляция ёки кассация протести, жабрланувчининг ёки унинг вакилининг шикояти ёхуд оқланган шахснинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция ёки кассация шикояти, шунингдек назорат тартибида берилган протест бўйича бекор қилиниши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) 495-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «кассация» деган сўз «апелляция, кассация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) шикоят ёки протест берилган ҳукмнинг, ажримнинг (қарорнинг) қарор қисми мазмуни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) шикоятнинг, протестнинг, уларга нисбатан билдирилган эътирозларнинг мазмуни, ишда иштирок этаётган шахслар тушунтиришларининг қисқача баёни ва прокурорнинг фикри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) шикоят, протест бўйича суднинг қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят, протест қаноатлантирилмай қолдирилган тақдирда, уларда келтирилган важлар қандай сабабларга кўра асоссиз ёки аҳамиятсиз деб топилганлиги ажримда (қарорда) кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукм, ажрим (қарор) бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳолларда апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди қонуннинг қайси моддаларидаги талаблар бузилганлигини ҳамда бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган қарорнинг асоссизлиги нимадан иборат эканлигини кўрсатиб ўтиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан қўшимча терговга ёки янгитдан судда кўриш учун юборилаётганда аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар кўрсатилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ўтказишда ва суд муҳокамасида йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда хусусий ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажрим суднинг тўлиқ таркиби томонидан, суд раёсатининг қарори раислик қилувчи томонидан, Пленум қарори эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Пленум котиби томонидан имзоланади. Чиқарилган ажрим (қарор) раислик қилувчи ёки суд таркибидаги судьялардан бири томонидан суд мажлиси залида дарҳол ўқиб эшиттирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«497-модда. Ажримни (қарорни) ижро этиш учун юбориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажрим (қарор) чиқарилганидан кейин у узоғи билан беш сутка ичида жиноят иши билан бирга қўшиб ҳукм ёки апелляция ёхуд кассация ажрими чиқарган судга ёки бошқа судга, иш қўшимча терговга жўнатилган тақдирда эса, айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ижро этиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қамоқдан озод этилиши лозим бўлган маҳкумни, агар у суд мажлисида қатнашаётган бўлса, озод этишга доир ажрим (қарор) залнинг ўзидаёқ ижро этилади. Бошқа ҳолларда ажрим (қарор) чиқарилган вақтдан эътиборан узоғи билан йигирма тўрт соат ичида унинг нусхаси суд томонидан жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) Кодекс қуйидаги мазмундаги 551-боб билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«551-боб. АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4971-модда. Апелляция тартибида шикоят бериладиган ва протест билдириладиган қарорлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси вақтида чиқарилган ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳукм устидан шундай ҳаракатларни содир этиш билан бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4972-модда. Ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукми устидан шикоят беришга, прокурор ва унинг ўринбосари эса, протест билдиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ҳукмнинг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили ҳукмнинг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган шахслар апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан назорат тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4973-модда. Ҳукмлар устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагиларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳукмлари устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмлари устидан берилган апелляция шикоятлари ва протестлари айни шу судларнинг ўзи томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция шикоятлари ва протестлари ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ёки протест бевосита апелляция инстанция судига топширилган бўлса, суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариш учун уларни ҳукм чиқарган судга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4974-модда. Ҳукм устидан апелляция шикоятлари ва протестлари бериш муддати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан апелляция шикоятлари ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан шундай муддат ичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукм устидан шикоят бериш учун белгиланган муддат ичида иш суддан талаб қилиб олиниши мумкин эмас. Тарафлар шу вақт мобайнида иш билан суд биносида танишишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган муддатдан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади, бу ҳақда уларни берган шахсларга хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4975-модда. Апелляция шикояти ёки протести бериш муддатини тиклаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга муддатни тиклаш сўралган илтимоснома билан мурожаат қилишлари мумкин. Зарур ҳолларда бу масала илтимоснома берган шахснинг иштирокида ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашнинг рад этилганлиги устидан юқори судга шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин, у муддатни тиклашга ва ишни хусусий шикоят ёки протест бўйича кўриб чиқишга ҳақлидир. Бунда ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талаблар бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4976-модда. Ҳукм устидан апелляция шикояти ёки протести бериш оқибатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция шикояти берилиши ёки апелляция протести билдирилиши ҳукмни ижро этишни тўхтатиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукм устидан шикоят бериш ва протест билдириш учун белгиланган муддат тугагач, ҳукм чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, ишни шикоятлар, протестлар ҳамда улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга ўн кундан кечиктирмай апелляция инстанцияси судига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4977-модда. Апелляция шикояти ва протестининг мазмуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция шикояти ва протестида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) шикоят, протест йўлланаётган суднинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) шикоят берган шахс, унинг процессуал мавқеи, яшаш жойи ёки туриш манзили тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳукмни чиқарган суднинг номи, ҳукм чиқарилган сана, шикоят берилаётган ва протест билдирилаётган ҳукм кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахс тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) шикоят, протест берган шахснинг важлари, унинг фикрига кўра ҳукм ёки бошқа қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги ҳамда илтимосининг моҳияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) аризачи ўз талабларини асослаётган ва апелляция инстанцияси суди томонидан текширилиши лозим бўлган далиллар, шу жумладан илгари биринчи инстанция судида текширилмаган далиллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4978-модда. Апелляция шикояти ёки протестини қайтариб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукм устидан шикоят берган ёки протест билдирган шахс ўз шикояти ёки протестини қайтариб олишга ҳақлидир. Протестни қайтариб олиш ҳуқуқига юқори турувчи прокурор ҳам эга. Маҳкум ўз ҳимоячисининг шикоятини қайтариб олишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4979-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят бериш ва протест билдириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш бўйича биринчи инстанция судининг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ушбу Кодекснинг 4972-моддасида назарда тутилган шахслар томонидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукм чиқариш билан якунланган суд муҳокамаси чоғида чиқарилган ажрим устидан шикоят берилган ёхуд протест билдирилган тақдирда, ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш учун белгиланган муддат тугагандан кейингина иш апелляция инстанцияси судига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд муҳокамаси чоғида чиқарилган ва далилларни текшириш тартибига, процесс иштирокчиларининг илтимосномаларига, эҳтиёт чорасини танлаш, уни ўзгартириш ёки бекор қилишга, шунингдек суд мажлиси залида тартиб сақлашга оид ажримлар устидан мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда шикоятлар бериш ва протестлар билдириш мумкин эмас. Буларга қарши эътирозлар апелляция шикояти ёхуд апелляция протестига киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу иш бўйича тараф ҳисобланмаган шахслар ҳам суд ажрими устидан, башарти ажрим уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, шикоят беришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судининг раиси апелляция шикояти ёки протести тушган ишни юқори турувчи судда кўриб чиқиладиган кун ва жойни белгилайди, ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахслар бундан хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гувоҳлар, экспертлар ва мутахассислар суд мажлисига суднинг ихтиёрига биноан таклиф қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49711-модда. Апелляция инстанциясида иш юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция инстанциясида иш юритиш биринчи инстанция судидаги иш юритиш қоидалари бўйича, шунингдек ушбу бобда баён этилган қоидалар бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш кўриладиган жой ва сана ҳақида вақтида хабардор қилинган шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги ишни кўриш ва қарор чиқаришга монелик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раислик қилувчи қандай иш кўрилишини маълум қилади ва тарафларнинг келган-келмаганлигини аниқлайди, сўнгра суд таркиби аъзоларининг, прокурорнинг, суд котибининг, агар таржимон мажлисда иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг ҳамда ҳимоячининг фамилияси ва исмини эълон қилади, рад қилиш ҳақида арзлар бор-йўқлигини текширади. Раислик қилувчи ҳозир бўлган процесс иштирокчиларига уларнинг апелляция инстанциясида ишни кўриш чоғидаги ҳуқуқларини тушунтиради. Шундан кейин раислик қилувчи ҳозир бўлган тарафлардан илтимослари бор-йўқлигини сўрайди ва билдирилган илтимослар бўйича апелляция инстанцияси ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни кўриш судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади. У ишнинг моҳияти, шикоят ёки протестнинг важлари ҳамда уларга қарши билдирилган эътирозларнинг моҳиятини баён қилади. Судга қўшимча материаллар тақдим этилган ёхуд суднинг ўзи бундай материалларни талаб қилиб олган ҳолларда раислик қилувчи ёки судья уларни ўқиб эшиттиради ва ишда иштирок этаётган шахсларга танишиш учун тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раислик қилувчи апелляция шикояти берган шахсга, апелляция шикояти ва протести кимга нисбатан берилган бўлса ўша шахсга, уларнинг ҳимоячилари ва вакилларига, сўнгра эса прокурорга сўз беради. Агар берилган апелляция шикоятлари орасида прокурорнинг апелляция протести бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд тарафларнинг сўзларини эшитиб, ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини лозим даражада текшириб кўришни таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, бевосита суд мажлисида текшириладиган далиллар ҳажмини аниқлаш тўғрисида; суд мажлисига судланувчини, жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертлар ва зарурат бўлса, бошқа шахсларни чақириш тўғрисида; судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини сақлаб қолиш, танлаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан кейин суд суд мажлисига чақирилган судланувчини, гувоҳларни, жабрланувчиларни сўроқ қилиш йўли билан далилларни текширишга, шунингдек тарафларнинг илтимоси бўйича ҳамда ўзининг ташаббуси билан ҳужжатларни, баённомаларни ва ишга оид бошқа материалларни ўқиб эшиттиришга киришади. Далилларни текшириш тартиби тарафларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция судида сўроқ қилинган гувоҳлар, агар суд тарафларнинг илтимоси бўйича ёки ўзининг ташаббуси билан уларни чақиришни зарур деб топган бўлса, апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафлар янги гувоҳларни чақириш, экспертиза ўтказиш, уларга биринчи инстанция суди томонидан текшириб кўриш рад этилган ашёвий далиллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос қилишга ҳақлидир. Арз қилинган илтимосларни ҳал этиш ушбу Кодекснинг 438-моддаси қоидалари асосида амалга оширилади, бунда апелляция инстанцияси суди илтимос биринчи инстанция судида қаноатлантирилмаган деган асосда илтимосни қаноатлантиришни рад этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далилларни текшириш тугагач, судья тарафлардан суд терговига қўшимча қилиш ҳақида илтимослари бор-йўқлигини суриштиради, суд бу илтимосларни ҳал этади ва суд музокараларига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49712-модда. Суд музокаралари. Судланувчининг охирги сўзи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд музокаралари ушбу Кодекснинг 449-моддаси қоидалари асосида ўтказилади, бунда шикоят, протест берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд музокаралари тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи судланувчига, агар у иштирок этаётган бўлса, охирги сўз беради, шундан кейин суд қарор чиқариш учун маслаҳатхонага киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ишни апелляция тартибида кўриб, ўзининг ажрими билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) биринчи инстанция судининг айблов ҳукмини бекор қилиш ва оқлов ҳукми чиқаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) биринчи инстанция судининг айблов ҳукмини бекор қилиш ва ишни тугатишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгартиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) биринчи инстанция судининг ҳукмни бекор қилиш ва ушбу Кодекс 419-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича ишни қўшимча тергов юритиш учун юборишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) биринчи инстанция судининг ҳукмини ёки ажримини бекор қилиш ва ишни янгитдан судда кўриш учун юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар биринчи инстанция суди иш юзасидан камчиликларга ёки суд терговини бир томонлама олиб боришга ёхуд жиддий бўлмаган процессуал қоидабузарликларга йўл қўйган бўлса, апелляция инстанцияси ишни биринчи инстанция судига янгитдан судда кўришга юбормай, камчиликларни тўлдириш, процессуал қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўради ҳамда кўриб чиқиш натижаларини инобатга олган ҳолда ҳукмга ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция инстанцияси суди қарорида қандай асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳукми тўғри деб, шикоят ёки протестнинг важлари эса асоссиз деб топилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳукмини бекор қилишга ёки уни ўзгартиришга нималар асос бўлганлиги кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция инстанцияси қарор қабул қилаётганда биринчи инстанция суди томонидан текшириб кўрилган ва ишончли деб топилган далилларга апелляция шикоятлари, протестларини кўриб чиқишда текширилган янги далилларни қўшган ҳолда таянишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ушбу Кодекснинг 473-моддаси қоидалари асосида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49714-модда. Апелляция инстанцияси суд мажлисининг баённомаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция инстанцияси судида суд мажлисининг котиби ушбу Кодекснинг 426-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида баённома юритади. Суд мажлиси баённомаси юзасидан мулоҳазалар берилиши мумкин, улар ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49715-модда. Хусусий шикоят ва протестларни ҳал қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шикоят ёки протест апелляция шикоятлари ёки протестлари билан бир вақтда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шикоят ёки протестни ҳал қила туриб, раислик қилувчи суд муҳокамаси барча иштирокчиларининг фикрини сўрайди, зарур ҳолларда жиноят ишининг берилган шикоят ёки протестга алоқадор материалларини ўқиб эшиттиради. Хар бир хусусий шикоят ёки протест бўйича суд ўша ернинг ўзида ёки маслаҳатхонада ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш юзасидан фақат хусусий шикоят ёки протест тушган бўлса, ҳукм чиқарган суд апелляция шикояти бериш ёки протест билдириш учун белгиланган муддат тугаши билан ишни юқори судга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шикоят ёки протестни ҳал қилиш суд томонидан шикоят ёки протест берган шахсни, шунингдек унинг томонидан келиши сўралган шахсларни ёхуд суднинг ўзи лозим деб топган шахсларни таклиф этган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий шикоят ёки протест бўйича чиқарилган суд ажрими қатъий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баъзи маҳкумларга дахли бўлган, белгиланган муддатда юборилган апелляция шикояти ёки протести бирор сабабга кўра апелляция инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ушбу Кодекснинг 4975-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланса, шунингдек маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процессининг бошқа иштирокчиси берган апелляция шикояти ёхуд протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ажрим чиқариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ажрим аввал чиқарилган ажримга зид бўлса, иш бир ёки ҳар иккала ажрим устидан протест бериш масаласини ҳал қилиш учун назорат тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган суд раисига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни қўшимча кўриш тартиби кечикиб келган хусусий шикоят ва хусусий протестни ҳал қилишга ҳам тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция инстанцияси суди ишни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажрим судьяларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ажрим барча судьялар томонидан имзоланади. Овоз беришда озчиликни ташкил этган судья ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилган бўлмаса, кассация тартибида шикоят беришга ҳақлидир. Ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахслар қонуний кучга кирган ҳукм ва ажрим (қарор) устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилган бўлмаса, кассация тартибида протест билдиришга ҳақлидир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) 499-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қуйидагиларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан — шу судларнинг судлов ҳайъатларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан — шу суднинг судлов ҳайъатига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан эса шу суднинг судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдириш мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«500-модда. Суд ҳукмлари, ажримларини (қарорларини) кассация тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят ёки протестда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини (қарорини), шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини (қарорини) кассация тартибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳукм чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, бир ойлик муддат ичида ишни шикоятлар, протестлар ва улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга кассация инстанцияси судига юборади. Бу муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36) 505-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Биринчи инстанция судининг раиси кассация шикояти ёки протести тушган иш кассация инстанцияси судида кўриладиган кун ва жойни белгилайди, бу ҳақда ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахслар хабардор қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38) 508-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Баъзи маҳкумларга дахли бўлган кассация шикояти ёки протести бирор сабабга кўра кассация инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса, шунингдек маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг кассация шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процесснинг бошқа иштирокчиси берган кассация шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ажрим чиқариши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«511-модда. Ҳукм ва ажрим (қарор) устидан назорат тартибида протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқарилган ҳукмлар ва ажримлар (қарорлар) билан бирга ишларни назорат тартибида кўриб чиқишга улар фақат апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилганидан кейин қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган суд раиси, прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари протест билдиргандагина йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар протест билдиришга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси — барча инстанция судларининг ҳукмлари ва ажримлари (қарорлари) устидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларидан ташқари, ҳар қандай суднинг ҳукмлари ва ажримлари (қарорлари) устидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар — жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукмлари ва ажримлари устидан; ишни апелляция ёки кассация тартибида кўрган тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судлов ҳайъатларининг ажримлари устидан, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция бўйича кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация ажримлари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори — округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукмлари ва ажримлари устидан, ишни апелляция ёки кассация тартибида кўрган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ажримлари устидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация ажримлари бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41) 512-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишларни жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди раисининг ўринбосари, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари, туман, шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳам эгадир. Ишларни округ ва ҳудудий ҳарбий судлардан талаб қилиб олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосарлари, округлар ҳарбий прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳам эгадир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42) 516-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳукмни ёки ажримни (қарорни) қонунга хилоф ва асоссиз деб топган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар протест билдирадилар ва ишни шу протест билан бирга тегишли назорат инстанцияси судига юборадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43) 517-моддаси матнининг биринчи жумласидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раёсатлари мазкур судларнинг жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари кўрган ишлар бўйича чиқарилган тегишли апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раёсатларининг қарорлари устидан, шунингдек мазкур судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раёсати мазкур суднинг округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўради. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатининг қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди биринчи инстанция тариқасида кўрган ишлар бўйича мазкур суд чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг апелляция ва кассация ажримлари устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг назорат тартибида чиқарилган ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари устидан назорат тартибида билдирилган протестлар бўйича ишларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда протестлар бўйича ишлар Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судини, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судини четлаб ўтиб, назорат тартибида бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кўрилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Назорат инстанцияси судида жиноят иши ушбу Кодекснинг 506-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан кўрилади. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раёсатида ишни кўриш чоғида протестни қаноатлантириш тарафдорлари билан қаршилар овози тенг келиб қолса, протест маҳкум (оқланган шахс) фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади, маҳкумнинг (оқланган шахснинг) аҳволини оғирлаштириш ҳақидаги масала қўйилган протест эса рад этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Назорат инстанцияси суди биринчи инстанция суди чиқарган ҳукмни қонунга хилоф ва асоссиз деб топиб, бу ҳукмни ҳамда шунингдек апелляция ёки кассация ажримини, шунингдек назорат тартибида чиқарилган ажримлар ва қарорларни, агар улар туфайли ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган бўлса, бекор қилади ёки ўзгартиради. Бунда ушбу Кодекс 490-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қарорлардан бири қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Протестни кўриб чиқаётган суд олдинги ҳукм ёки ажрим асоссиз равишда бекор қилинган ёки ўзгартирилган, апелляция, кассация ёки назорат тартибида ишни кўриш чоғида қонуннинг бузилишига йўл қўйилган ва бу ажрим ёки қарорни тўғри чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин эди деб эътироф этган тақдирда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажримлари, назорат инстанцияси судининг ажримлари ва қарорлари ҳам бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд назорат тартибида чиқарилган ажрим ёки қарорни бекор қилар экан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ва апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажримини ўзгартиришлар билан ёки ўзгартиришсиз ўз кучида қолдиришга ҳақлидир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47) 528-моддасининг матнидаги «кассация» деган сўзлар «апелляция» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48) 531-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иш апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрилганда ҳукм ўзгартирилган бўлса, ҳукм нусхасига апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судининг ажрими ёхуд қарори нусхаси илова қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49) 540-моддасидаги «туман (шаҳар) суди» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50) 541-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги «туман (шаҳар) судининг», «туман (шаҳар) суди» деган сўзлар тегишли келишикдаги «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(II бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
(III бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 14 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)