1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг фаолиятини соғломлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромад олишга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади. Бунда мазкур хатбошидаги қоида тегишли ойда олдинги давр учун қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига татбиқ қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий газ ва электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартномалардаги форс-мажор ҳолатларидан ташқари сабабларга кўра босим тушиши ёки узилишлар бўйича иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналарни камида 24 соат олдин «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан мажбурий хабардор қилиш амалиёти жорий қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона хўжаликлари ва газ корхонаси ўртасида табиий газ етказиб бериш шартномалари ҳар 3 йилда бир маротаба тузилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий газ етказиб бериш шартномаларининг техник шартларига газ узатувчи ва газ етказиб берувчи ташкилотлар учун аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилган умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига уланмаган иссиқхоналарга етказиб бериладиган табиий газнинг босимига оид талаблар киритилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кредит шартномаси шартларига мувофиқ тижорат банклари томонидан иссиқхона хўжаликларининг кредитлари бўйича ундирув чоралари, шу жумладан, суд тартибида, муддати ўтган қарздорлик қисмига нисбатан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат банкларига иссиқхона хўжаликларининг кредитлари суммасини муддатидан олдин тўлиқ қайтариш бўйича судга даъво киритишга қуйидаги ҳолларда рухсат этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддати ўтган қарздорликни ундириш мажбурий ижрога қаратилган кундан бошлаб 60 календарь куни давомида қарздорлик тўланмаганда ва тўлов графиги муддатига риоя қилинмаганда (графикка етиб олмаганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур банд қоидаларидан қатъи назар, қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 738 (қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш) ва 739-моддалари (кредитдан мақсадли фойдаланиш) талабларига риоя қилинмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-36-сон Фармонига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 мартга қадар тижорат банкларига йўналтирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари томонидан Марказий банк асосий ставкасидан йиллик 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада озиқ-овқат йўналишидаги, соҳада маҳсулот етиштиришдан тортиб уни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришга айланма маблағлар учун — 18 ой муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан имтиёзли кредитлар ажратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-306-сон қарорига мувофиқ Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 гектар иссиқхона учун 500 миллион сўмгача кредитлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилиши. Бунда лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1,5 миллиард сўмгача экспортёрларга револьвер кредитлар айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шартида 6 ойлик имтиёзли давр билан 36 ойгача муддатга ажратилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 апрелга қадар иссиқхона хўжаликларида илғор хорижий тажрибани инобатга олиб, мавжуд ресурсларни ва ишга солинмаган салоҳиятни жалб этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ишларини ташкил этсин. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги бўйича энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган корхоналарни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергосервис (энергоаудиторлик) компаниялари ва хорижий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда корхоналарнинг ишлаб чиқариш-технологик жараёнлари энергия самарадорлигини баҳолаш тартибини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги борасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 26 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-339-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПҚ-339-сон қарорига
1-ИЛОВА

Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Чора-тадбирлар
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1.
Асосий экспорт бозорлари ҳисобланган давлатларнинг электрон савдо (харид) платформалари билан мева-сабзавот экспорт қилувчиларни интеграция қилиш чораларини кўриш.
2024-2025 йилларда
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Л. Қудратов),
Савдо-саноат палатаси
(Д. Вахобов)
Бунда биринчи босқичда энг йирик 100 та мева-сабзавот экспорт қилувчиларни интеграция қилиш.
2024 йил якунига қадар
2.
Иссиқхоналарни инновацион технологиялар асосида ташкил қилиш, жумладан иссиқхоналарни ерни қазиб, ер ости сувлари орқали иситиш тизимини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартибини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
Уч ой муддатда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов),
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
(Б. Исламов),
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(К. Шарипов),
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов)
3.
Иссиқхона хўжаликларига юқори калорияли импорт кўмирни марказлашган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб берилишини таъминлаш.
2024-2025 йил куз-қиш мавсумида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамахмудов)
4.
Иссиқхона хўжаликларида экилган экинларни турлари бўйича «CropAgro» ахборот тизимига киритиб бориш ҳамда электрон мониторинг тизимини йўлга қўйиш.
2024 йил йил якунига қадар
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПҚ-339-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111. Истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт, иссиқхона хўжаликлари бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади. Бунда мазкур хатбошидаги қоида тегишли ойда олдинги давр учун қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига татбиқ қилинади»;