04.09.2024 йилдаги ЎРҚ-954-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 04.09.2024 йилдаги ЎРҚ-954-сон
Date of entry into force
05.09.2024
Ҳужжат 05.09.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 12 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 18 майда маъқулланган

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда рақобатни ривожлантириш ва монополияларга қарши курашиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда мазкур тизим фаолиятини такомиллаштириш доирасида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг номини аниқлаштирувчи ҳамда давлат ёрдами берилишига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ушбу қўмита билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритилиб, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъект қайси фаолият турига асосан табиий монополия субъектлари жумласига киритилса, ўша фаолият тури унинг асосий фаолият тури ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазолар тизимини либераллаштириш мақсадида рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар тарзидаги жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳитини таъминлашга, шунингдек рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилиши учун хўжалик юритувчи субъектга нисбатан молиявий санкцияларни қўллашда адолатлилик принципига риоя этилишига хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ-682-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 288-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 8, 788-модда, № 10, 983-модда; 2023 йил, № 8, 629-модда) иловаси 102-бандининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан — товар ва молия бозорларидаги рақобат масалаларига доир, шунингдек давлат ёрдами берилишини назарда тутувчи лойиҳалар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ-850-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 7, 533-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 4-модданинг ўн учинчи хатбошиси «табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни» деган сўзлардан кейин «асосий фаолият тури сифатида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 42-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди ва унга бундай ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан ҳуқуқбузар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш олиш, шунингдек жаримани тўлаш рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйган шахсни ваколатли давлат органининг қарорини (тақдимномасини, кўрсатмасини) бажариш ёки рақобат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишлари ҳоллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 2-моддасининг 2-бандида назарда тутилган рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишлари ҳолларини ушбу Қонун кучга кирганидан кейин икки ой ичида белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 4 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-954-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2024 й., 03/24/954/0682-сон)