Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2025 26.08.2024 йилдаги ПФ-125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.08.2024 йилдаги ПФ-125-сон
Date of entry into force
26.08.2024
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2025
Ҳужжат 26.08.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5286-сон Фармонига чорвачилик соҳасида экспортни ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли «Маҳсулотларни экспорт қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2025 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чорвачилик соҳасида экспорт салоҳиятини кенгайтириш орқали валюта тушумини ошириш ҳамда маҳаллий чорва маҳсулотларининг ташқи бозорларга кириб бориши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5286-сон Фармонига 1-илованинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

2.

Гўшт ва қўшимча озуқабоп гўштли маҳсулотлар

0201 — 0210 (автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган сўйиш корхоналари томонидан импорт қилинган чорва молларидан 0201 ва 0202 ТИФ ТН кодлари бўйича ҳосил бўлган гўштнинг умумий вазнини 50 фоизигача, 0203, 0207, 0205 00 ёрдамчи позициялари бўйича эшак, хачир ёки от хачирнинг гўшти, 0206 30 000 — 0206 80 910 0, 0206 90 910 0, 0208 10 кодлари бўйича чўчқа, эшак, хачир ёки от хачир гўшти қўшимча озуқабоп маҳсулотлари, шунингдек, 0208 50 000 0, 0208 90 700 0, 0209, 0210 11 — 0210 19, 0210 99 410 0, 0210 99 490 0, 0210 99 710 0, 0210 99 790 0, 0210 99 800 0 дан ташқари)

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган сўйиш корхоналари томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган чорва молларини сўйишдан олинган гўшт маҳсулотининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспортга йўналтиришни мониторинг қилиш ва тегишли давлат органлари билан маълумот алмашиш тартибини тасдиқлашга оид Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 26 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-125-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 06/24/125/0647-сон)