16.07.2024 йилдаги 428-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.07.2024 йилдаги 428-сон
Date of entry into force
17.07.2024
Ҳужжат 17.07.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш тартибини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни рағбатлантириш юзасидан юқори барқарорлик рейтинги тоифасидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни бир кун муддатда текширувларсиз қопланиши (қайтарилиши) муносабати билан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 16 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
428-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 июлдаги 428-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига (давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар бундан мустасно) солиқнинг салбий фарқ суммаси бир кун муддатда текширувларсиз ушбу Низомга 11-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади (қайтарилади)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектлари учун қўшилган қиймат солиғининг ўрни қопланиши лозим бўлган суммани солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Солиқ тўловчи

(ариза берувчи)

Ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Солиқ органи

Барқарорлик рейтинги даражаси «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚСни қайтаришда хулосаларни автоматик равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади.

Бир кун мобайнида

3-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси

Давлат бюджети маблағлари доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади.

Шу куннинг ўзида

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларида (давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар бундан мустасно) солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно)».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/428/0515-сон)