25.06.2024 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.06.2024 йилдаги 19-сон
Date of entry into force
25.06.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқиш суд процесси иштирокчиларининг биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек, апелляция ёки кассация инстанциясининг қарорлари устидан шикоят беришга бўлган ҳуқуқини кафолатловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) 32424, 32425-моддаларига мувофиқ, биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича қарорлари, апелляция ёки кассация инстанциясининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарган қарорлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи қуйидагиларга тегишли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга, унинг қонуний вакилига, адвокатига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчига, унинг қонуний вакилига, адвокатига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан апелляция ёки кассация инстанция судлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхаси уч кун мобайнида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органга, шунингдек, ўзининг илтимосига кўра, жабрланувчига, апелляция ёки кассация тартибида протест келтирган прокурорга топширилади ёки юборилади (МЖтКнинг 32411-моддаси, 32419-моддасининг ўн учинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонунга кўра, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судига топширилади ёки жўнатилади (МЖтКнинг 32423-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек, апелляция ёки кассация инстанциясининг қарорлари устидан келтирилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фуқаролик, иқтисодий ишларни кўриб чиқиш пайтида шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида чиқарилган суд қарори устидан тафтиш шикояти (протести) тегишлича, Фуқаролик, Иқтисодий процессуал кодексларида белгиланган тартиб ва муддатларда берилади (МЖтКнинг 315-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЖтКнинг 32426-моддасига мувофиқ, тафтиш шикояти (протест) апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган шикоят (протест) беришнинг олти ойлик муддати шикоят (протест) берувчи шахснинг илтимосномасига биноан тафтиш инстанцияси томонидан тикланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги ҳолатлар узрли деб топилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
процессуал ҳаракатни амалга оширишга объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар (масалан, фавқулодда ҳолатлар, сув тошқинлари, эпидемиялар, пандемия, карантин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахснинг касаллиги, оилавий аҳволи (оила аъзоларининг ўлими ёки оғир касаллиги), шахснинг қилмишида жиноят аломатлари аниқланганлиги, тарафлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганлиги, шунингдек, бошқа ҳолатлар, агар улар қонунда белгиланган муддатда тафтиш тартибида шикоят беришни истисно этган ёхуд жиддий тарзда қийинлаштирган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома суд мажлисида судья томонидан тарафларнинг иштирокида, суд мажлиси ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган тарафлар келмаган ҳолларда эса уларнинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илтимосномани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Шикоят (протест) келтириш муддатини тиклаш тўғрисидаги ажримда муддатни ўтказиб юборишнинг суд томонидан узрли деб топилган сабаблари кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. МЖтКнинг 32427-моддасида тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) мазмуни юзасидан муайян талаблар белгиланганлиги туфайли, тафтиш инстанцияси суди шикоят, протест берувчи шахс томонидан ушбу талабларга риоя этилганлигини текшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш шикояти (протест) қайд этилган талабларга жавоб бермаса, судья МЖтКнинг 32430-моддасига мувофиқ уни берган шахсга кўриб чиқмасдан хат билан қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунга кўра, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) қуйидаги ҳолатларда ҳам кўриб чиқилмасдан, хат билан қайтарилиши мумкин (МЖтКнинг 32430-моддаси):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикоят (протест) МЖтКнинг 32424 ва 32425-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан берилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикоят (протест) шикоят келтириш муддатини ўтказиб берилган ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тафтиш тартибида кўрилиши мумкин бўлмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЖтКнинг 32424, 32425 ва 32427-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг шахс такроран умумий тартибда шикоят (протест) билан мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. МЖтКнинг 32429-моддасига мувофиқ, тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс ўз шикояти (протести)ни қайтариб олишга ҳақли. Шу билан бирга ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суднинг қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг тафтиш тартибида берилган шикоятини қайтариб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибида берилган шикоят(протест)ни қайтариб олишга тафтиш инстанцияси суди алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) суд муҳокамаси бошлангунига қадар қайтариб олинганда, суд уни берган шахсга хат билан қайтаради. Шикоят (протест) суд муҳокамаси бошланганидан сўнг берилган бўлса, суд МЖтК 32438-моддасининг 6-бандига мувофиқ тафтиш тартибида иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаради. Агар иш бўйича бошқа процесс иштирокчилари томонидан ҳам тафтиш тартибида шикоят (протест) берилган бўлса, суд фақат шикоят (протест)ни қайтариб олган шахсга нисбатан тафтиш тартибида иш юритишни тугатади ва бошқа шахсларга нисбатан иш юритишни давом эттиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни инобатга олиш лозимки, шикоят (протест) қайтариб олиниши муносабати билан тафтиш тартибида иш юритишнинг тугатилиши МЖтКнинг 32426-моддасида белгиланган муддатларда шикоят (протест) билан қайта мурожаат қилинишига тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олий суд судьяси томонидан туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари устидан тафтиш инстанциясига келиб тушган шикоят ва унга илова қилинган материаллар, зарур бўлган ҳолларда эса иш ҳужжатлари ҳам талаб қилиб олинган ҳолда ўрганилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш зарур бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосари томонидан ҳам талаб қилиб олинишини мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоятни ўрганиб чиқишда шунга эътибор қаратиш лозимки, унда баён этилган важлар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги юзасидан шубҳа уйғотган ҳар бир ҳолатда иш чақиртириб олиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, қуйидаги ҳолатлар юзасидан шубҳа туғилганда иш талаб қилиб олиниши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд хулосаларини ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЖтКнинг нормаларига риоя қилинганлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайинланган жазонинг адолатлилигига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтКнинг 271-моддасига асосан тугатилиши лозим бўлган ҳолларда ҳам талаб қилиб олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда шакллантирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ўрганиш ахборот тизими орқали амалга оширилади (МЖтКнинг 2691-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бир ойгача бўлган муддатда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш талаб қилиб олинган тақдирда эса, икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши керак. Бунда муддат тафтиш тартибидаги шикоят (протест) судьянинг иш юритувига келиб тушган пайтдан, иш талаб қилиб олинганида эса, иш келиб тушган пайтдан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. МЖтК 32431-моддасининг мазмунига кўра, суд қарорини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажрим фақатгина тафтиш тартибидаги шикоятни ўрганиб чиқиш натижаси бўйича чиқарилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги протестни қайтариш учун асослар мавжуд бўлмаса (МЖтКнинг 32430-моддаси), судья ишни кўриб чиқиш учун тайинлайди ва Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказади, бу ҳақда ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоятни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримда суд мажлисига тарафларни ва бошқа иштирокчиларни чақириш кўрсатилиши, шунингдек, МЖтКнинг 32433-моддасида белгиланган бошқа масалалар ҳал қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, МЖтК 32434-моддаси талабларининг бажарилиши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш иштирокчиларининг ҳуқуқлари таъминланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган иш тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига киритилганлиги, шикоят (протест)нинг кўчирма нусхаси ёхуд қарор чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали унинг электрон нусхаси билан танишиш мумкинлиги тўғрисида уч сутка ичида хабардор қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафларга уларнинг тафтиш тартибида берилган шикоятга (протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган муддатда тарафнинг шикоятга (протестга) нисбатан эътирозлари судга келиб тушмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. МЖтКнинг 32435-моддасига мувофиқ, суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилиниши керак. Чақирув қоғози почта орқали жўнатилиши ёки чопар орқали топширилиши, телефонограмма, телеграмма, телефакс ёки бошқа ҳар қандай алоқа воситаси орқали ҳам юборилиши мумкин. Тегишли тартибда хабардор қилинганлик ҳақидаги маълумотлар иш материалларига қўшиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган шахсларнинг келмаганлиги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, прокурор томонидан тафтиш тартибида протест киритилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор иштирок этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ишда иштирок этувчи шахсларга тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича келиб тушган эътирозлар ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан танишиш имконияти берилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Ўзбекистон Республикаси Олий суд судьяси томонидан тафтиш тартибида якка тартибда кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Судья маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ишни тафтиш тартибида иш юритиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича кўриб чиқади (МЖтКнинг 32437-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тафтиш инстанцияси суди тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқишда ундаги важлар билан чегараланмасдан, ишда мавжуд, шунингдек, судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далиллар билан бирга ишни тўлиқ ҳажмда текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси судида иштирок этувчи шахслар томонидан киритилган илтимосномаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд ажрим чиқаради. Судьяни рад қилиш тўғрисидаги ёки бошқа органларга ижро этиш учун юбориладиган ажримлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома алоҳида хонада чиқарилиб, алоҳида ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ва судья томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тафтиш инстанцияси суди тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўришда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қабул қилинган суд қарорларининг қонунийлиги, асослантирилганлиги ва адолатлилигини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори, башарти у моддий ва процессуал қонуннинг барча талабларига риоя этилган ҳолда чиқарилган бўлса, қонуний деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширилган далиллар асосида чиқарилган қарор асослантирилган деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор, башарти тайинланган маъмурий жазо чораси содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар инобатга олинган ҳолда тайинланган бўлса, адолатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. МЖтКнинг 321-моддасида ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорни бекор қилиш ва ўзгартиришнинг умумий асослари белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, бу асосларни қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қўллаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан суд чиқарган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарор ва суд томонидан қўлланилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун нормалари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иш бўйича фактик ҳолатларга мос келмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлланилган маъмурий жазонинг адолатсизлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Шикоят (протест)ни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) эса, қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш ва янги қарор қабул қилиш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибида иш юритишни тугатиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, тафтиш тартибида қуйидаги қарорлар ҳам қабул қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг ваколатли органнинг маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорига нисбатан шикоят бериш муддатини тиклашни рад қилиш тўғрисидаги ажримлари устидан берилган хусусий шикоятни (протестни) қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг қарори устидан апелляция ёки кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклашни рад қилиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган хусусий шикоятни (протестни) қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида (МЖтКнинг 316-моддаси, 3243-моддасининг 3-қисми, 32414-моддасининг тўртинчи қисми).
(18-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди қарори чиқарилгач дарҳол ўқиб эшиттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тафтиш инстанцияси суди иш ҳолатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширилганлигини, МЖтК нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини, ҳуқуқбузарликни квалификация қилишда моддий қонун нормаларининг тўғри қўлланилганлигини, тайинланган маъмурий жазо чораси МЖтК 30-моддасининг талабларига мувофиқлигини аниқласа, биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси судлари қарорларини ўзгаришсиз қолдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тафтиш инстанцияси суди биринчи, апелляция ёки кассация судлари қарорларини ўзгартиришда қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарлик квалификациясини маъмурий жазо чорасини ўзгартирмаган ҳолда ўзгартиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарлик квалификациясини маъмурий жазо чорасини енгиллаштирган ҳолда ўзгартиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий жазо чорасини МЖтК махсус қисми тегишли моддасининг санкцияси доирасида ўзгартиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги МЖтК 34-моддасининг талаблари бузилган ҳолатларда қонунга мувофиқлаштириб ўзгартиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЖтК махсус қисмининг муайян моддасини ёки ҳуқуқбузарлик эпизодларини чиқаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий зарар миқдорини кўпайтириш ёки камайтиришга, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёлари тўғрисидаги масалани ҳал қилишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди МЖтКнинг 33-моддасига мувофиқ, бундай қарор қабул қилиниши сабаб ва асосларини кўрсатган ҳолда, МЖтК тегишли моддасининг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазони ёки мазкур моддада назарда тутилмаган бошқа жазони қўллашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. МЖтКнинг 278-моддасига мувофиқ, агар ишни кўриб чиқиш пайтида тафтиш инстанцияси суди ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса, биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси судлари қарорларини бекор қилади ва иш ҳужжатларини асослантирилган қарор билан бирга прокурорга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тергов ёки суриштирув органи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва текшириш натижаси бўйича ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деган хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор билан бирга биринчи инстанция судига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тафтиш инстанцияси суди, агар жабрланувчининг, унинг вакилининг ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органнинг шикоятини ёхуд прокурор протестини кўриб чиқиш натижаларига кўра, жазо чорасини оғирлаштириш ёки қилмишни МЖтК махсус қисмининг оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи моддасига қайта квалификация қилиш зарурати бор, деган хулосага келса, биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси судлари қарорларини бекор қилади ва янги қарор чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Судларга тушунтирилсинки, агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест)ни кўриб чиқиш пайтида МЖтКнинг 271-моддасида (10, 101-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) назарда тутилган маъмурий жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлардан бири аниқланса, суд қарорлари бекор қилиниши, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эса, тугатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЖтК 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш орқали қарорни бекор қилиш ундириб олинган пул суммаларини, ҳақи тўлаб олиб қўйилган ёки мусодара қилинган нарсаларни қайтариб беришга, шунингдек, илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ чеклашларни бекор қилишга асос бўлади. Нарсани қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда унинг қиймати, башарти бу нарсалар тадбиркорлик учун мўлжалланган бўлса, бой берилган фойдаси ҳам қопланади. Мазкур қоида МЖтК 271-моддасининг 5, 7, 9-бандларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқарони ғайриқонуний равишда маъмурий қамоққа олиш натижасида унга етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тафтиш инстанцияси суди иш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда, бу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш учун корхона, муассаса, ташкилот раҳбари номига тақдимнома киритиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди томонидан бундай тақдимнома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш учун масъул орган (мансабдор шахс) томонидан қонун бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тафтиш инстанцияси суди қарори ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради ва узил-кесил ҳисобланиб, унинг устидан шикоят (протест) билдиришга йўл қўйилмайди (янги очилган ҳолатлар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, тафтиш инстанциясининг қарори иш билан бирга биринчи инстанция судига ёки бошқа судга уч кунлик муддатда юборилиши лозим. Қарор чиқарилган шахсга унинг кўчирма нусхаси уч кунлик муддатда юборилади ёки топширилади, шунингдек, жабрланувчига унинг сўровига биноан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни назарда тутиш керакки, маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тариқасидаги маъмурий жазо чораси қўлланилган иш бўйича чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхаси қарорни ижро этувчи органга, шунингдек, ишда иштирок этувчи шахсларга қарор қабул қилинган куннинг ўзидаёқ юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этилишини таъминлаш мақсадида ишларни тафтиш тартибида кўриш бўйича суд амалиётини умумлаштириб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-сон