31.08.1995 йилдаги 118-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , 31.08.1995 йилдаги 118-I-сон
Date of entry into force
20.09.1995
Ҳужжат 01.01.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
модданинг номи «юритиш тартибини» деган сўзлардан кейин «шунингдек тўлов интизомини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмнинг тавсиф қисми «шу жумладан дебиторлик қарзининг муддати ўтказиб юборилган ҳолларда бузиш ҳамда корхоналарнинг ҳисоб рақамида тегишли маблағлар бўлгани ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатлари тижорат банкларининг шуъбалари томонидан бузилиши» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 84-модда; 1992 йил, № 10, 397-модда; 1993 йил, № 6, 242-модда) 19-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4-1. Тижорат банклари шуъбаларининг раҳбарлари томонидан тўловлар ўз вақтида ўтказилмаган ва уларнинг гумашталик ҳисоб рақамлари қониқарсиз аҳволда бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки уларга нисбатан қуйидаги жазоларни қўлланиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк шуъбасининг қонунга хилоф ҳаракати натижасида олинган қўшимча даромади миқдорида ундан жарима пули ундириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарнинг ҳисоб рақами орқали тўловлар ўтказилиши кечикишига мунтазам равишда йўл қўйиб келаётган шуъба тугатилишини тижорат банкидан талаб қилиш, башарти юқорида қайд этилган талабни бажаришдан асоссиз равишда бош тортилган тақдирда, банк операцияларини бажариши учун мазкур банкка берилган лицензияни қайтариб олиш».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III, IV ва V-бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 132-модда) 4-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Самарқанд, Бухоро, Xива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VII-бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 20 июнда қабул қилинган «Ер тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил № 16 — 18, 294-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 84-модда; 1993 йил, № 6, 243-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда, № 11-12, 285-модда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 13-модда биринчи қисмининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини берувчи ордер ким ошди савдоси асосида олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса — гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаган ер участкалари аввалги эгаларига улар тўлаган ҳақни қайтариб берган ҳолда тортиб олинади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 17-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер эгалари шахсий ердамчи хўжалик юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун ким ошди савдоси асосида олинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини кредитлар олиш учун гаровга қўйишлари мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 64-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарага олувчилар томонидан ер участкаларини сотиб-олиш ва сотиш, совға қилиш, гаровга қўйиш (шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун ким ошди савдоси асосида олинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини гаровга қўйиш бундан мустасно), ўзбошимчалик билан айирбошлаш ҳақиқий эмас».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 17-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) 4-моддаси 1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ашёлар, қимматли қоғозлар, пул маблағлари, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун ким ошди савдоси асосида олинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, турар жой бинолари улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда, бошқа мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар гаров нарсаси бўлиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 13-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 3-модда қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Давлат корхоналарини қайта тузиш натижасида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларини, уларнинг эмиссияларига доир маълумотномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек акцияларини чиқариш ва жойлаштириш Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 12-модданинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига айлантиришда акцияларни тақсимлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 3-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 4-модданинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларининг рўйхати, шунингдек давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган объектлар ҳамда корхоналарнинг рўйхати Олий Мажлис томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банддаги «икки ой ичида» деган сўзлар «ўн кун ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
модда қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Давлат корхонасини очиқ типдаги акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан қабул қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд 5-банд деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 8-модданинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат корхонаси очиқ типдаги акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда корхона раҳбари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Комиссия бир ойлик муддатда зарур ҳужжатларни тайёрлаб, давлат мулки объектини тасарруф этувчига тақдим этади. Зарур ҳужжатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 9-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархини давлат мулки объектларини тасарруф этувчи белгилайди. Сотув нархини белгилашда объектнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтидаги қийматига асосланилади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ўтказилаётган пайтда қарор топган ҳақиқий баҳоси ҳисобга олиниши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 12-модда 2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«республика ва маҳаллий давлат бошқарув органлари номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 78-модда; 1993 йил, № 6, 246-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 6-модданинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат корхоналарини қайта тузиш натижасида ташкил этилган очиқ типдаги акциядорлик жамиятларини рўйхатдан ўтказишда рўйхатга олиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 36-модданинг 1-бандидаги, 39-модда 1-бандининг 2-хатбошисидаги, 2-бандининг 2-хатбошисидаги «мулкдорнинг», «мулкдор», «эгалик қилувчига» деган сўзлар «корхона мол-мулки эгасининг», «корхона мол-мулки эгаси», «корхона мол-мулки эгасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғим ва бундай шахсларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 1, 12-модда) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги «15 кундан кечиктирмай» деган сўзлар «уч кунлик муддатда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 10, 267-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 43-модда биринчи қисмидаги «унинг ўринбосарлари» деган сўзлар «унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 51-модда иккинчи қисмидаги «ва унинг ўринбосарлари» деган сўзлар «унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сарлавҳасидаги ҳамда биринчи қисм биринчи хатбошисидаги «Раисининг ўринбосарлари» деган сўзлар «Раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Олий хўжалик судининг Раиси йўқлигида унинг ваколатини Раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса, Раиснинг ўринбосари амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 31 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда; 1997 й., 4-5-сон; 1998 й., 5-6-сон, 83-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2002 й., 1-сон, 11-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон; 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)