02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-934-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-934-сон
Date of entry into force
04.07.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 11 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 22 июнда маъқулланган

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда сиёсий партиялар фаолиятини такомиллаштириш, депутатлар ва сенаторларнинг ўз конституциявий ваколатларини амалга ошириши учун қўшимча кафолатлар яратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, уларнинг сайловчилар ва уларни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партиялар билан алоқаларини сақлаб туриши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга депутатлар ва сенаторлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини, уларнинг парламент ва унинг органлари фаолиятида тўлиқ иштирок этишини таъминлаш учун уларнинг ўзи сайланган вакиллик органлари билан ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш зарур. Шунингдек сиёсий партиялар фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш ва мамлакатимизда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялар фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қонун билан «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини, уларнинг бўлинмаларини ташкил этишга ва уларнинг фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмаслигини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик ҳажмини кўпайтиришни, шунингдек Қонунчилик палатасига охирги сайлов натижаларига асосан давлат маблағларини олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар ўртасида ушбу маблағларнинг тақсимланиш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига Қонунчилик палатаси депутатларининг, Сенат аъзоларининг ва маҳаллий вакиллик органлари депутатларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш асосларини, шунингдек ўз вазифаларини ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун уларга нисбатан қўлланиладиган тартибга солиш чораларини аниқлаштиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ушбу Қонун қоидаларининг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган қўшимча киритилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун сиёсий партиялар фаолиятини мустаҳкамлашга, депутатлар ва сенаторларнинг ўз вазифаларини бажариш чоғидаги масъулиятини оширишга, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишига, шунингдек уларнинг дахлсизлик ҳуқуқини тўлақонли таъминлашга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги 337-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 588-модда, № 10, 674-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 203-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 969-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда) 6-моддаси қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини, уларнинг бўлинмаларини ташкил этишга ва уларнинг фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги 617-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 86-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 12, 452-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, № 2, 139-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда) 7-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «1 январидаги ҳолатга кўра белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизини» деган сўзлар «1 сентябридаги ҳолатга кўра белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим фоизини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган давлат маблағларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик палатасига охирги сайловнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан аниқланган натижаларига асосан бу маблағларни олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар ўртасида қуйидаги тартибда тақсимлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратиладиган маблағларнинг қирқ фоизи сиёсий партиялар ўртасида тенг миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратиладиган маблағларнинг олтмиш фоизи сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда Қонунчилик палатаси депутатларининг сони ўзгарган тақдирда, давлат маблағларини қайта тақсимлаш амалга оширилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги 704-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 588-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 969-модда; 2023 йил, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор ҳақ тўланадиган тегишли турдаги фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир календарь йил ичида ўттиз ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлатнинг доимий яшаш гувоҳномасини ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
партия рўйхати асосида сайланган депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари тегишинча Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарорига биноан муддатидан илгари тугатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 8-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Депутат, сенатор тегишинча Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисларида, шунингдек ўзи таркибига кирган сиёсий партия фракцияларининг, палатанинг қайси қўмитаси, комиссияси таркибига, келишув комиссияси таркибига сайланган бўлса, шу қўмита, комиссиянинг мажлисларида қатнашиши, овоз беришда Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг регламентларида белгиланган тартибда шахсан иштирок этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси, Сенат, сиёсий партия фракцияси, қўмита, комиссия, келишув комиссияси мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, депутат, сенатор бу ҳақда тегишинча Қонунчилик палатаси Спикерига, Сенат Раисига, сиёсий партия фракцияси раҳбарига, қўмита, комиссия раисига, келишув комиссиясининг тегишли палатадан сайланган ҳамраисига олдиндан хабар қилиши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 11-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Депутатнинг, сенаторнинг одоб-ахлоқ қоидалари тегишинча Қонунчилик палатаси ва Сенат қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатнинг, сенаторнинг одоб-ахлоқ қоидалари бузилган тақдирда депутатнинг, сенаторнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала тегишли палата ёки унинг одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қуйидаги мазмундаги 111-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111-модда. Депутатнинг, сенаторнинг одоб-ахлоқ қоидалари депутат, сенатор томонидан бузилганлиги учун қўлланиладиган чоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатнинг, сенаторнинг одоб-ахлоқ қоидалари депутат, сенатор томонидан бузилганлиги учун депутатга, сенаторга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатнинг, сенаторнинг одоб-ахлоқ қоидаларини бузишга йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилган ҳолда депутатга, сенаторга огоҳлантириш бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатдан, сенатордан тегишинча Қонунчилик палатаси, Сенат, шунингдек ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия мажлисларида узр сўрашни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатнинг, сенаторнинг одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига депутат, сенатор томонидан йўл қўйилганлиги фактини палата мажлисида ўқиб эшиттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатнинг, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатнинг, сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор тегишли палата, ўзи таркибига кирган сиёсий партия фракцияси, шунингдек ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда, ҳар бир иштирок этилмаган ҳолат учун депутатнинг, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторнинг бир кунлик иш ҳақи уларнинг розилигисиз ушлаб қолинади. Бунда депутатнинг, сенаторнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, хизмат сафарида, меҳнат таътилида ёки ижтимоий таътилда бўлганлиги, шунингдек Қонунчилик палатаси Спикерига, Сенат Раисига, сиёсий партия фракцияси раҳбарига, қўмита, комиссия раисига олдиндан хабар берилган, мазкур мажлисларда иштирок этмасликнинг бошқа сабаблари тегишли палата, ўзи таркибига кирган сиёсий партия фракцияси, шунингдек ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия мажлисларида иштирок этмаслиги учун узрли сабаблар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатнинг, сенаторнинг одоб-ахлоқ қоидалари бузилган тақдирда, одоб-ахлоқ комиссияси ёки тегишли палата, унинг Кенгаши қарорига асосан депутатнинг, сенаторнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала кўриб чиқилади ҳамда унга нисбатан ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилади. Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган таъсир чораси тегишли палата Кенгашининг қарорларига асосан қўлланилади, ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида назарда тутилган таъсир чораси эса тегишли палатанинг қарорларига асосан қўлланилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида»ги 708-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 1-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«депутатнинг, сенаторнинг қонунчиликда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда, узрли сабабларсиз бажармаганлиги, шу жумладан тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг (бундан буён матнда Сенат деб юритилади), улар органларининг топшириқларини бажармаганлиги».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги 706-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 9, 588-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда, № 9, 537-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 574-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 3-модданинг учинчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тегишли халқ депутатлари Кенгашининг, мазкур Кенгаш томонидан тузилган, ўзи таркибига сайланган комиссиянинг мажлисларида бир календарь йил ичида ўттиз ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлатнинг доимий яшаш гувоҳномасини ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — тўққизинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда депутатнинг ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарорига биноан муддатидан илгари тугатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 9-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Депутатнинг одоб-ахлоқ қоидалари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатнинг одоб-ахлоқ қоидалари бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала тегишли халқ депутатлари Кенгаши ёки унинг одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 91-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«91-модда. Депутатнинг одоб-ахлоқ қоидалари депутат томонидан бузилганлиги учун қўлланиладиган чоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатнинг одоб-ахлоқ қоидалари депутат томонидан бузилганлиги учун депутатга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатнинг одоб-ахлоқ қоидаларини бузишга йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилган ҳолда депутатга огоҳлантириш бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатдан тегишли халқ депутатлари Кенгаши, шунингдек ўзи таркибига сайланган комиссия мажлисларида узр сўрашни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатнинг одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига депутат томонидан йўл қўйилганлиги фактини тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисида ўқиб эшиттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатнинг одоб-ахлоқ қоидалари бузилган тақдирда, одоб-ахлоқ комиссияси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорига асосан депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала кўриб чиқилади ва унга нисбатан ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилади. Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган таъсир чораси тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарорига асосан қўлланилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, 10-сонга илова; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) 269-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 2 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-934-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 03/24/934/0469-сон)