1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Молия / Суғурта]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, соҳада суғурта хизматларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия (кейинги ўринларда — субсидия) ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани қабул қилиш ва субсидия ажратиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганда ва (ёки) суғурта товони тўланмаган бўлса, суғурта шартномаси бўйича қоплаб берилган суғурта мукофотининг фойдаланилмаган даврига мутаносиб қисмини қайтариш тартиби.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси суғурта компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда табиий ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар учун алоҳида хавф-хатарларни ҳамда табақалашган суғурта тарифларини жорий этсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда аджастер, актуар ва сюрвейер хизматларини тузилган шартномаларга мувофиқ ташкил этсин ҳамда уларнинг фаолиятини сертификатлаш, реестрини юритиш ва назорат қилишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гидрометеорология хизмати агентлиги билан биргаликда иқлим ўзгаришига оид табиий офатлар билан боғлиқ маълумотларни доимий шакллантирган ҳолда, суғурта компаниялари фойдаланиши учун уларнинг электрон платформаларга интеграция қилинишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.12.00 Агрономлик тадбирлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда билим ва кўникмаларга эга тажрибали агрономларни қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш жараёнларига жалб қилиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда ушбу субсидиялар 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг ҳосилини суғурталаш харажатларининг 50 фоизини қоплашга субсидиялар учун назарда тутилган маблағлар доирасида берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 2 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
373-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 373-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом бевосита қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агроплатформа» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Агроплатформа» АТ) — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Agrosubsidiyа» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Agrosubsidiyа» АТ) — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш юзасидан материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш ҳамда имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш бўйича хизматлар кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«CropAgro» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «CropAgro» АТ) — қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта — муайян ҳодиса юз берганда қишлоқ хўжалиги экинлари ва уларнинг ҳосилига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, товонлар ва бошқа тўловлар тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, қишлоқ хўжалиги субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилишга доир муносабатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта мукофоти — суғурта қилдирувчи томонидан суғурта шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда суғурталовчи ташкилотга тўланиши шарт бўлган суғурта тўлови;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта суммаси — суғурталовчи ташкилот билан суғурта қилдирувчининг ўзаро келишувига асосан белгиланадиган пул маблағлари миқдори бўлиб, суғурталовчи ташкилот суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта шартномасига мувофиқ суғурта қилдирувчига суғурта товонини ундан ошмаган миқдорда тўлаш мажбуриятини олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи ташкилот — суғурта қилиш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахс бўлган ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи — суғурталовчи ташкилот билан суғурта шартномасини тузган, суғурта шартномасида келишилган суғурта мукофотини тўловчи ва суғурталовчи ташкилот билан аниқ суғурта муносабатларига кирувчи юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ҳодисалари — суғурта шартномасида кўрсатилган (қишлоқ хўжалиги экинларига ва уларнинг ҳосилига зарар етказувчи ҳамда нобуд қилувчи кучли ёмғир (жала), дўл, сув тошқини, довул, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши (совиб кетиши, музлаши) ёки кўтарилиши (жазирама иссиқ, гармсел), касаллик ва зараркунандаларнинг кескин кўпайиб кетиши) ва уларнинг содир бўлиши билан суғурталовчи ташкилот томонидан суғурта товони тўловини амалга ошириш мажбуриятини келтириб чиқарадиган табиат ҳодисалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта шартномаси — суғурталовчи ташкилот ва суғурта қилдирувчи ўртасида ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган битим бўлиб, бунда суғурта қилдирувчи унга мувофиқ суғурта мукофотини (суғурта тўловини) суғурта шартномасида белгиланган тартибда, муддатларда ва ҳажмда тўлаш ҳамда суғурта шартномасида ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш, суғурталовчи ташкилот эса суғурта шартномасида кўрсатилган муайян ҳодисалар (суғурта ҳодисалари) юз берганда, суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда суғурта шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда ушбу Низом билан белгиланган шартларга мос келиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги субъектлари — юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги субъектлари, жумладан, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа субъектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда субсидия учун талаб этиладиган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомасига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар ҳисоби Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисми ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш бўйича мурожаат қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суғурта қилдирувчи қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ «Агроплатформа» АТ имкониятларидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта қилиш назарда тутилган суғурта қилдирувчининг қишлоқ хўжалиги экинлари «CropAgro» АТга электрон жойлаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Суғурта қилдирувчи суғурта ташкилотига суғурта мукофотини тўлиқ тўлагандан кейин Қишлоқ хўжалиги вазирлигига суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг субсидия ҳисобидан қоплаб бериладиган қисмини олиш учун «Agrosubsidiyа» АТ орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта полиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта шартномасида қайд этилган суғурта мукофотининг тўлиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси ва ҳисоб-фактура.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта қилдирувчи аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта қилдирувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Суғурта мукофоти учун тўлов харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш бўйича мурожаатни кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчининг аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрганиш натижаларига кўра «Agrosubsidiya» АТ орқали суғурта қилдирувчига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулосани тайёрлайди ва электрон имзо билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Суғурта қилдирувчи қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчининг ўз аризасига асосан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан суғурта қилдирувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суғурта қилдирувчига субсидия ажратишни рад этган тақдирда, суғурта қилдирувчини бир кун муддатда «Agrosubsidiya» АТ орқали рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия ажратиш рад этилган суғурта қилдирувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосасида кўрсатилган рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта қилдирувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлганда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизини, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун субсидияни subsidiya.mf.uz электрон тизими орқали суғурта қилдирувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар чорак якуни билан суғурта шартномасини тугаганлиги ёки муддатидан аввал бекор қилинганлигини мониторинг қилиб бориш мақсадида суғурталовчи ташкилот ва суғурта қилдирувчидан суғурта шартномасига оид ҳужжатларни ва маълумотларни талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганлиги аниқланганда ва (ёки) суғурта товони тўланмаган бўлса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суғурта шартномаси бўйича қоплаб берилган суғурта мукофотининг фойдаланилмаган даврига мутаносиб қисмини (суғурта агенти воситачилигида тузилган суғурта шартномалар бўйича воситачилик ҳақи чегирилмайди) қайтариш ҳақида суғурта қилдирувчига огоҳлантириш хатини юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Суғурта қилдирувчи огоҳлантириш хатини олган кундан эътиборан бир ой ичида ажратилган субсидияни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағи қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суғурта қилдирувчи ихтиёрий равишда субсидияни огоҳлантириш хатида кўрсатилган муддатда ва миқдорда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидияни суд тартибида ундириш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Суғурта қилдирувчи томонидан қайтарилган ёки суд тартибида ундирилган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган кунда тўлиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган субсидиялар миқдори ҳамда суғурта қилдирувчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Субсидия беришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг X боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Фермер ва деҳқон хўжаликлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқалар (кейинги ўринларда — суғурта қилдирувчи)
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг субсидия ҳисобидан қоплаб бериладиган қисмини олиш учун «Agrosubsidiyа» АТ орқали тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
Суғурта ташкилотига суғурта мукофотини тўлиқ тўлагандан кейин ихтиёрий равишда
2-босқич
Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги
1. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
2. «Agrosubsidiya» АТ орқали субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани тайёрлайди ва тасдиқлайди.
3 иш куни ичида
3. Қабул қилинган қарорга мувофиқ талабгорнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
5 иш куни ичида
3-босқич
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
1. Суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганлиги аниқланганда ва (ёки) суғурта товони тўланмаган бўлса, суғурта шартномаси бўйича қоплаб берилган суғурта мукофотининг фойдаланилмаган даврига мутаносиб қисмини қайтариш ҳақида суғурта қилдирувчига огоҳлантириш хатини юборади.
Йил давомида
2. Агар суғурта қилдирувчи ихтиёрий равишда субсидияни огоҳлантириш хатида кўрсатилган муддатда ва миқдорда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидияни суд тартибида ундириш чораларини кўради.
Бир ой ичида
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)