05.06.2024 йилдаги ПҚ-213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.06.2024 йилдаги ПҚ-213-сон
Date of entry into force
06.06.2024
Ҳужжат 06.06.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда «яшил» иқтисодиётни жадал ривожлантириш, илғор халқаро стандартларга мувофиқ ушбу йўналишда шаффофлик даражасини тубдан ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-436-сон қарорида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимининг (кейинги ўринларда — Париж битими) 13-моддасида иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишда мамлакатлар томонидан иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш чоралари кўрилиши ҳисобидан эришилган натижаларни доимий равишда баҳолаб бориш мақсадида такомиллаштирилган шаффофлик тизимини йўлга қўйиш назарда тутилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Париж битимига мувофиқ, шаффофлик тизими орқали иссиқхона газлари ажратмалари мониторинги натижалари ва ҳисоботларни, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашиш жараёнларига оид маълумотларни жамоатчилик эътиборига етказиб бориш талаб этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-436-сон қарорида миллий миқёсда иссиқхона газлари ажратмаларининг мониторинги, ҳисоботи ва текшируви бўйича шаффофлик тизимини (кейинги ўринларда — MRV тизими) яратиш ва ривожлантириш белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илғор халқаро стандартлар ва хорижий тажриба асосида Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепцияси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мамлакатимизда «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизими (кейинги ўринларда — миллий шаффофлик тизими) доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги миллий шаффофлик тизимининг миллий органи ҳисобланади ва у қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология вазирлиги билан биргаликда Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (кейинги ўринларда — тармоқ мувофиқлаштирувчилари) ишини самарали йўлга қўйиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилдан бошлаб ҳар 5 йилда Париж битими доирасида иқтисодий ва ижтимоий таъсирни баҳолаш асосида иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш бўйича миллий мажбуриятни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
MRV тизими талабларига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва сифатини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт, шу жумладан саноат тармоқларида иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилишини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
MRV тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва юритиш, шу жумладан барча MRV тизими ҳисобот элементларини қўллаб-қувватлаш учун онлайн платформа ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилишининг миллий реестрини жорий этиш, қисқартирилган иссиқхона газларининг миллий ва халқаро даражадаги савдосини мувофиқлаштириш, бунда биринчи навбатда миллий манфаатларни инобатга олган ҳолда, халқаро мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Экология вазирлиги қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси доирасида Иссиқхона газлари хатлови миллий ҳисоботини тайёрлаш, тасдиқланган ҳисоботни Иқлим ўзгариши тўғрисидаги миллий ахборот ҳамда икки йиллик шаффофлик ҳисоботларига интеграция қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, миллий эҳтиёжлар, имкониятлар ва тартибларга мувофиқ расмий ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси котибиятига тақдим этиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш, муҳофаза этиш, ўрмон фондини кенгайтириш, дарахтзорларни барпо этиш ва қайта тиклаш омилларига кўра иссиқхона газлари ютилишига оид маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тармоқ мувофиқлаштирувчилари Экология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ бўйича иссиқхона газлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, уларнинг шаффофлигини таъминлаш ва бошқа маълумотлар билан интеграция қилиш ҳамда хатлов ҳисоботини тайёрлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқда иссиқхона газлари ажратмаларини хатловдан ўтказиш ва унинг натижасида тўпланган ҳамда қайта ишланган маълумотларни миллий органга тақдим этиб бориш ҳамда уларнинг «Яшил иқтисодиёт» онлайн платформасига даврий юклаб борилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга (Ж. Қўчқоров) иссиқхона газларининг хатлови бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона газлари хатлови ҳисоботини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатлов тизимининг ички қоидаларини тасдиқлаш ва янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатлов тизими иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Экология вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йил 1 декабрга қадар миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси (кейинги ўринларда — онлайн платформа) ишга туширилишини ва унинг «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2025 йил 1 январга қадар тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари хатловдан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда онлайн платформанинг фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Яшил» иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан мувофиқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) онлайн платформа ишга туширилгандан сўнг уч ой муддатда MRV тизимини жорий этишга оид қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона газлари ажратмалари ҳажми бўйича ўзаро кросс-текширувлар ва ҳисоб-китоб сифатини аниқлаш текширувлари рўйхатини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартириш ва уларни хатловдан ўтказиш учун ҳудудга хос ёндашувларни ишлаб чиқиш, хусусан, республика ҳудудлари бўйича иссиқхона газлари ажратмалари ҳажмини ҳисоблаш ва камайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда прогнозларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатлов натижаларини мустақил текшириш тизимларини йўлга қўйиш, шу жумладан энергетика соҳасидаги ташкилотларда метан гази ажратмаларини ҳисоблашда сунъий йўлдош кузатувларидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Экология вазирлиги ва Гидрометеорология хизмати агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда онлайн платформа самарали ишга туширилишини таъминлаш мақсадида 1990 — 2023 йиллар кесимида иссиқхона газлари ажратмалари тўғрисидаги батафсил маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда иссиқхона газлари ажратмалари тўғрисидаги батафсил маълумотлар онлайн платформага жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Экология вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда энергия ресурсларидан билвосита ҳосил бўладиган иссиқхона газлари ажратмалари ҳажмини аниқлаш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан иссиқхона газлари ажратмалари ҳажмини ҳисоблаш бўйича услубий қўлланмаларни (кўрсатмаларни) ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш таркибининг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 5 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-213-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги ПҚ-213-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗГАРТИРИШ

5-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

1.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Идоралараро кенгаш раиси

2.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Идоралараро кенгаш раиси ўринбосари

3.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

4.

И.Ю. Абдурахмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

5.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

6.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

7.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

8.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

9.

А.Х. Кулдашев

фавқулодда вазиятлар вазири

10.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Ш.Ҳ. Далиев

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

12.

Б.А. Бегалов

Статистика агентлиги директори

13.

Ш.Х. Хабибуллаев

Гидрометеорология хизмати агентлиги директори

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда, Идоралараро кенгаш ишига бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари жалб қилиниши мумкин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.06.2024 й., 07/24/213/0407-сон)