Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2022 22.03.1994 йилдаги 153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.03.1994 йилдаги 153-сон
Date of entry into force
22.03.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2022
Ҳужжат 22.08.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар бирлашмаларини ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда; )
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонининг 12-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, концернлар, уюшмалар, иттифоқлар, акционерлик жамиятлари ва бошқалар), мулкчилик шаклидан қатъи назар, 1994 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтмаган хўжалик бирлашмаларининг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ҳамда уларнинг даромади тегишли бюджетга мусодара қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолият кўрсатаётган барча хўжалик бирлашмаларининг 1994 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтишларини таъминлаш мажбуриятларини юкласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 июндаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР ҳудудидаги Низомнинг 1-бандидан «бирлашмалар» сўзи чиқариб ташлансин (ЎзССР, ҚТ, 1991, 6-сон, 19-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 22 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 22 мартдаги
153-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 йил 15-16-сон, 106-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16 -сон , 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмалари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахслар бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси дейилганда қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган бирлашма тушунилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлардаги юридик шахслар бирлашмалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 август 347-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон , 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) юридик шахслар бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза ва белгиланган шаклдаги рўйхатга олиш картаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) таъсис шартномаси ва Устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсис шартномаси ва Уставнинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) юридик шахслар бирлашмасини рўйхатдан ўтказганлик учун белгиланган миқдорда йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юридик шахслар бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади. Олинган маблағнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказлаштирилган счётига, қолганлари республика (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганда) ёки маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсис ҳужжатлари ўзгарганда ёки уларга қўшимчалар киритилганда, шунингдек, юридик шахслар бирлашмаси қайта ташкил этилганда қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади, бунинг учун рўйхатдан ўтказганлик учун тўланган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза тақдим этилган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Юридик шахслар бирлашмалари реестри ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 август 2001 йил 347-сонли қарори асосида ўз кучини йўқотди— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон , 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фаолият кўрсатиб турган юридик шахслар бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлган таъсис ҳужжатлари тақдим этилганлиги муносабати билан уни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда, рўйхатга олувчи бу ҳақда ҳисоб-китоб операцияларини тўхтатиш учун маблағ билан таъминловчи банкка маълум қилади. Юридик шахслар бирлашмасини тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 августдаги 2001 йил 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон , 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатга олувчи орган сифатида юридик шахслар бирлашмалари томонидан ўзларининг таъсис шартномалари ва уставларига риоя этишлари устидан назоратни амалга оширади. Рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби бузилган тақдирда, шунингдек, юридик шахслар бирлашмалари томонидан таъсис ҳужжатларига риоя қилинмаганда (корхоналарнинг хўжалик фаолиятига аралашиш ва бошқалар) рўйхатга олувчи орган бирлашмадан хўжалик суди орқали энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима ундириб олишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима республика бюджети даромадига ўтказилади. Бундай даъволар билан хўжалик судига мурожаат қилишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг органлари давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар юридик шахслар бирлашмалари улардан жарима ундириб олингандан кейин амалдаги қонун ҳужжатларини бузишни давом эттирсалар ҳамда таъсис ҳужжатларида белгиланган ваколатлардан четга чиқсалар, рўйхатга олувчи орган уларни тугатиш тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар бирлашмалари қайта ташкил этилган ёки асосий фаолият турларида ўзгартишлар юз берган тақдирда, улар бир ҳафта муддатда рўйхатдан ўтказган органга қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Юридик шахслар бирлашмалари ваколатли давлат органларини ўзларининг почта манзиллари ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун юридик шахслар бирлашмаларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)