14.06.2002 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 14.06.2002 йилдаги 11-сон
Date of entry into force
14.06.2002
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича қабул қилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек одил судловни амалга ошириш амалиётида келиб чиқаётган масалаларни тўғри ҳал этиш бўйича тушунтиришлар бериш зарурияти туфайли «Судлар тўғрисида» ги қонуннинг 17-моддасига асосан, Олий суд Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан фуқаролик ишлари бўйича қабул қилган қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Олий суд Пленумининг 1991 йил 20 декабрдаги (1997 йил 2 май ва 1998 йил 11 сентябрдаги Пленумда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган) «Юридик ҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судлар мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлганлик фактини белгилашда Фуқаролик кодексининг 1139, 1141-моддалари ва Олий суд Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги «Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4-5-бандларида баён қилинган меҳнатга қобилиятсиз боқимларининг уч тоифаси юзасидан берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим. Бунда, мерос қолдирувчи билан унинг қарамоғида бўлган шахс ўртасида қариндошлик муносабатлари бор-йўқлиги аҳамиятга эга эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Юридик фактларни белгилаш тартибида фуқароларнинг ёшини аниқлаш судларга тааллуқли бўлмай, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан Фуқаролик кодексининг 38, Оила кодексининг 228, 233-моддалари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларининг 139-140, 154-155, 185-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ёки уларда ёши ҳақидаги маълумот бўлмаган ёхуд бундай маълумотларда қарама-қаршилик бўлган ёинки ҳужжатларда кўрсатилган туғилганлик санасига эътироз билдираётган фуқаронинг талаби ФҲДЁ органи томонидан рад этилса, мазкур хулоса устидан аризачи Фуқаролик процессуал кодексининг 269, 274-моддаларига асосан судга шикоят қилишга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 15-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси» сўзларидан кейин «Фуқаролик кодексининг 38,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 21-бандининг биринчи хатбошисидаги «ФПКнинг 274-275-моддалари» сўзлари «Фуқаролик кодексининг 38, Фуқаролик процессуал кодексининг 274-275-моддалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 21-бандининг иккинчи хатбошисидаги «халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланган» сўзлари чиқарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олий суд Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги (1998 йил 11 сентябрдаги Пленумда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган) «Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги 5-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тушунтирилсинки, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги нотўғриликларни белгилаш тўғрисидаги ариза, агар дастлабки ёзувлар сақланган ёки тикланган бўлса ёки уларга фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, вояга етмаган боланинг фамилиясини ўзгартириш муносабати билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан ўзгартиришлар киритилган бўлса ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаси ёзувларида жиддий тафовутлар бўлса, Фуқаролик кодексининг 38, Оила кодексининг 228, Фуқаролик процессуал кодексининг 274-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларига биноан судлар томонидан кўрилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банди қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Чет элда яшовчи Ўзбекистон Республика си фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари Оила кодексининг 203-моддаси ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларининг 5, 165-бандларида белгиланган тартибда консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 9-банди қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд, тақдим этилган далиллар ариза чининг туғилганлик ҳақидаги тикланган ёзувнинг нотўғрилигини белгилаш учун етарли эмас, деган хулосага келса, ўз ташаббуси билан ёки тарафларнинг талаби асосида тегишли экспертизалар тайинлаши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олий суд Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги (1997 йил 2 май ва 1998 йил 11 сентябрдаги Пленумда ўзгартиришлар киритилган) «Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»ги 13-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кириш қисмининг учинчи хатбошисидаги «моддий зарарни ундиришга салбий таъсир кўрсатиб» сўзлари «моддий зарарни ундиришга салбий таъсир кўрсатмоқда» сўзлари билан алмаштирилиб, жумла тугаллансин. Шунингдек, «мол-мулкни мусодара қилиш каби жазо чораларини қўллаш самарадорлиги пасайтирилмоқда» сўзлари чиқарилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «қўшимча жазо сифатида ёки» сўзлари чиқарилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 5-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бундай даъволар бўйича мулки рўйхатга олинган қарздор, манфаатлари учун мулк рўйхатга олинган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, мулк жиноят қуроли сифатида рўйхатга олинган бўлса, судланган шахс ва тегишли молия бўлими вакили ишга жавобгар сифатида жалб этилишлари судларга уқтирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 7-бандининг учинчи хатбошиси чиқарилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 8-бандининг биринчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судья мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъво аризани қабул қилгач, бу ҳақда ижро иши юритаётган суд ижрочисини хабардор қилади ва иш мазмунан ҳал қилингунга қадар даъвони таъминлаш мақсадида низоли мулкка нисбатан ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақида ажрим чиқаради ҳамда мазкур ажрим нусхасини Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментининг суд ижрочилари бўлинмасига юборади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 12-бандининг биринчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноят иши мазмунан ҳал қилингунга қадар қарздор вафот этиши муносабати билан иш тугатилганда, судлар мулкни рўйхатдан чиқариш масаласини ҳал эта туриб, бу мулкни кимлар томонидан, қачон ва қайси маблағлар ҳисобига олинганлигини аниқлаши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 13-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фуқаролик кодексининг 224-моддаси талабига кўра, ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун умумий мол-мулк хатланганда, умумий мулкнинг улушли мулкдори шу мулкни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олий суд Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги (1998 йил 11 сентябрдаги Пленумда ўзгартиришлар киритилган) «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида»ги 18-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «суд ижрочиси» сўзлари чиқарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги 42-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 18-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «кассация» сўзи «апелляция, кассация» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 18-бандининг учинчи хатбошисидаги «ҳам кассация ҳам назорат» сўзлари «апелляция, кассация ҳамда назорат» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги 12-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 19-бандидаги «корхона бошлиғи» сўзлари «корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 19-бандидаги «раҳбарга» сўзи «Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандида кўрсатилган ходимга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 19-бандининг биринчи хатбошисидаги «Раҳбарнинг» сўзи «Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандида кўрсатилган ходимнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 27-бандининг иккинчи хатбошисидаги «корхона раҳбари» сўзлари «корхона раҳбари ва унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 40-бандининг биринчи хатбошисидаги «корхона раҳбарига» сўзлари «корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходимга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 40-банди биринчи хатбошисининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шунга кўра, корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаганда, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходимдан ташқари ҳар қандай ходим билан Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига кўра меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ноқонуний деб топилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 40-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «корхона раҳбари» сўзлари «корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 42-бандининг олтинчи хатбошисидаги «корхона раҳбари» сўзлари «корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 13-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 8-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва юридик шахснинг номи тўлиқ келтирилиши, даъво талабларининг қаноатлантирилганлиги (тўлиқ ёки қисман) ёки бутунлай ёхуд қисман рад этиш ҳақидаги суднинг хулосаси аниқ акс эттирилган бўлиши лозим. Шунингдек, суд харажатларининг тақсимланиши, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш муддати ва тартиби кўрсатилиши шарт. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми қарорни ижро этиш чоғида тушунмовчиликлар ва низолар вужудга келмаслиги учун тушунарли ва аниқ тарзда ифода этилмоғи керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 9-бандининг учинчи хатбошисидаги «кассация» сўзи «апелляция» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 15-бандининг иккинчи хатбошисидаги «кассация» сўзи «апелляция, кассация» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 22-сонли қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги «кассация ёки назорат босқичида» сўзлари «апелляция, кассация ёки назорат босқичида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ЗАГС» сўзлари «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш» сўзларига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 14-бандининг тўққизинчи хатбошисидаги «кассация» сўзи «апелляция, кассация» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 46-бандининг биринчи хатбошисидаги «кассация» сўзи «апелляция, кассация» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 23-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26 ва 27-бандларининг биринчи хатбошисидаги «халқ маорифи» сўзлари «халқ таълими» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги «Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ва уларни кўриш муддатлари тўғрисида»ги 18-сонли қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш қисми 7, 8, 9-хатбошиларидаги «кассация» сўзи «апелляция, кассация» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси в.б. А. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Х. ҲАСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 14 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-сон