16.05.2024 йилдаги 284-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.05.2024 йилдаги 284-сон
Date of entry into force
17.05.2024
Ҳужжат 17.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ўқувчиларни соғлом овқатлантириш аутсорсинг асосида самарали ташкил этиб келинмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ўқувчиларни соғлом овқатлантириш аутсорсинг асосида ташкил этиладиган мактаблар сони ортиб бораётганлиги сабабли таомлар сифатини доимий назорат қилишда айрим қийинчиликларга олиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу эса, ўз навбатида, аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати ва таркибининг таомномага мувофиқлигини доимий назорат қилиб бориш тизимини янада такомиллаштириш заруратини юзага келтирмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў. Умарова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 16 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
284-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номидаги, муқаддимадаги, 1-банддаги ҳамда 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда мактабларда ўқувчиларга берилаётган таомлар сифати устидан қатъий назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджета параметрларида назарда тутсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номидаги, 1-банддаги, Низомга 1-илованинг белгисидаги ва номидаги, Низомга 2-илованинг белгисидаги, Низомга 3-илованинг белгисидаги ҳамда Низомга 4-илованинг белгисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мактаб ишчи гуруҳи — мактаб директори раҳбарлигида ташкил этиладиган, директор бошчилик қиладиган, ҳамшира, тарбиячи ҳамда бошқа ходимлардан иборат таркиб»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Комиссия томонидан тасдиқланадиган танлов ҳужжати ва баҳолаш мезонларида танловда иштирок этувчи талабгорнинг мазкур соҳада етарли катта иш тажрибасига (мазкур соҳада камида икки йиллик иш тажрибасига эга, умумий овқатланиш майдони мавжуд бўлган), тегишли молиявий, моддий-техник ва логистика базасига (техника, ишчилар сони ва уларнинг таркиби) эга бўлган талабгорларга устунлик берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Агентлик директори ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади ва комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркиби тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2 нафар ходимидан ташкил топади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Комиссия» сўзи «Мактаб ишчи гуруҳи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 19-банднинг олтинчи хатбошисидаги «гастроэнтеролог, аллерголог,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 21 -банднинг еттинчи хатбошисидан «ювиш воситалари, олинадиган соф фойда» сўзлари «ювиш воситалари, солиқлар, олинадиган соф фойда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«24. Ўқув йили давомида янги синфлар очилганда (ёки ёпилганда), ўқувчилар сони ўзгарганда ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган ўртача бозор нархлари кескин ўзгарганда, аутсорсер ва мактаб томонидан шартнома бўйича умумий бошланғич сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда қўшимча шартнома тузилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 28-банднинг биринчи хатбошисидаги «комиссия» сўзи «мактаб ишчи гуруҳи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 31-банддаги «хизматининг» сўзи «қўмитасининг» сўзи билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)