Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2017 27.04.2000 йилдаги 165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.04.2000 йилдаги 165-сон
Date of entry into force
27.04.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2017
Ҳужжат 06.02.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРиЛИШ СОҲАСИДАГИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАЗОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2936-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кейинги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Архитекторлар уюшмаси томонидан архитектура-шаҳар қурилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш, аҳоли пунктларини лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари билан таъминлаш ва уларни амалга ошириш масалаларига зарур эътибор берилмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўпчилик шаҳарларда шаҳар марказлари, архитектура комплексларини шакллантириш, тарихий-маданий меросни реконструкция қилиш шаҳар қурилиши талаблари бузилган ҳолда транспорт магистраллари, муҳандислик-коммуникация тизимлари, ижтимоий ва маиший инфратузилма комплекс ривожлантирилмасдан режасиз амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа-қидирув институтлари ва ташкилотларининг фаолияти суст ташкил этилган, шаҳар қурилиши истиқболларини белгилашда ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришда уларнинг роли етарли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармонига мувофиқ ҳамда шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктлари шаҳарсозлик жиҳатидан комплекс ривожлантирилишини таъминлаш, лойиҳа-қидирув ишлари ташкил этилишини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг эътибори бир қанча шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари марказларини барпо этишда йўл қўйилган архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилиши ҳолларига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган раҳбарлар йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг бош режалари лойиҳалари ва уларнинг марказларини шакллантиришнинг батафсил режалаштирилиши лойиҳалари билан таъминлаш, уларни замонавий шарт-шароитлар ва талабларга мувофиқлаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлар ва туман марказларида тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларисиз объектлар қуриш тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарлар ва аҳоли пунктларини барпо этишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсин, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва жазо жарималарини қўллаган ҳолда ушбу ҳужжатларни бузиш ҳолларини ўз вақтида бартараф этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзшаҳарсозлик ЛИТТИ» акциядорлик жамияти институти шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош ташкилот этиб белгилансин ва унга қуйидагилар юклансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкаларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари доимий равишда янгиланиши мониторингини юритиш, унинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан норматив-услубий раҳбарлик қилиш, ушбу соҳада илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 августдаги ПҚ-165-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси институтнинг тузилмаси ва уставини белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсин, вилоятларда унинг минтақавий филиалларини ташкил этсин, институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари «Ўзшаҳарсозлик ЛИТТИ» акциядорлик жамияти институти филиалларини тегишли жойлар, инвентарь ва техникавий воситалар билан таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош ташкилот функцияси Тошкент қурилиш бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтида сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Капитал қурилишда лойиҳадан олдинги ҳужжатлар ва лойиҳа ҳужжатлари сифатини ошириш мақсадида бош лойиҳа-қидирув институтларининг тармоқ тизими шакллантирилсин, илмий ва техникавий сиёсатни ўтказиш, тегишли тармоқлар бўйича лойиҳалаштириш меъёрлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, услубий раҳбарликни амалга ошириш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги, тегишли лойиҳа ҳужжатларини келишиш уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош илмий-тадқиқот, лойиҳа ва қидирув ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 ва 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 23-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 ноябрдаги 492-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши, 2-банди, 5-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 27 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва қидирув ташкилотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Ташкилотларнинг номи‎

Бош ташкилотлар функцияларини амалга ошириш йўналишлари‎

1.‎ «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти ‎

Шаҳарлар, туманлар, туман марказлари ва шаҳар кўринишидаги посёлкаларнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни доимий янгилаш мониторингини юритиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш. ‎

2.‎ «ЎзЛИТТИ» очиқ акциядорлик жамияти ‎

Илмий-тадқиқот, эксперименталь, лойиҳалаш ишлари, илғор ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимларни, янги қурилиш материалларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, лойиҳалаш ечимларини бирхиллаштириш, турар жой ва жамоат биноларининг техник ҳолатини баҳолаш.‎

3.‎ «Ўзпўлатқурилмалойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ‎

Қурилиш металл конструкциялари ва ностандарт ускуналарни лойиҳалаштириш, фойдаланиш даврида уларнинг ҳолатини текшириш.‎

4.‎ «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти» давлат унитар корхонаси

Лойиҳалаштириш ва қурилишда муҳандислик-техник қидирувлар, геоахборот тизимларини жорий этиш.‎

5.‎ «ЗПЛИТИ» институти‎

Пойдеворсозлик, асосларни, ер ости иншоотларини қуришда ва монолит қуришда тадқиқотчилик, эксперименталь ва лойиҳалаш ишлари.‎

6.‎ «Иқтисодиёт ва қурилишни ташкил этиш, янги технологиялар илмий-тадқиқот» институти ‎

Иқтисодиёт ва қурилишни ташкил этиш, қурилишга янги ва илғор технологияларни, бошқарув усулларини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги.‎

7.‎ «Ўзоғирсаноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ‎

Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида корхоналар ва саноат узелларини лойиҳалаштириш, жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.‎

8.‎ Тошкент қурилиш бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти ‎

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича лойиҳа-режалаштириш ҳужжат-ларини ишлаб чиқиш, уларни доимий янгилаш мониторингини юритиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш.‎

9.‎ «Ўзбеккоммуналлойиҳа» лойиҳалаш институти ‎

Уй-жой-коммунал хўжалигининг (газ таъминоти хўжалиги бундан мустасно) муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришни лойиҳалаштириш, ушбу объектларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.‎

10.‎ «Ўзенгсанлойиҳа» жамоа хўжалиги‎

Енгил саноат ва пахтани қайта ишлаш саноати объектларини лойиҳалаштириш, ушбу тармоқлардаги корхоналарни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.‎

11.‎ «Ўзмевасабзавотузум-саноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ‎

Мева-сабзавот ва озиқ-овқат саноати объектларини лойиҳалаштириш, ушбу тармоқлардаги корхоналарни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.‎

12.‎ «Ўзқишлоқлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ‎

Қишлоқ аҳоли яшаш жойлари учун ишлаб чиқариш ва турар жой ҳамда жамоат объектларини лойиҳалаштириш, хўжа-ликлар ҳудудлари ва схемаларини режали ташкил этишни ишлаб чиқиш.‎

13.‎ «Тошқурилишматериаллари ЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти ‎

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш, тармоқ корхоналарини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.‎

14.‎ «Ўзгазлойиҳа» лойиҳалаш институти‎

Ер ости-муҳандислик коммуникациялари ва иншоотларининг газ таъминоти ва газлаштириш, электр-кимёвий ҳимоялаш тизимларини лойиҳалаштириш, газ таъминоти ва газлаштириш тизимларини ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш.‎

15.‎ «Ўзйўллойиҳа» лойиҳалаш институти‎

Автомобиль-йўл хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш, автомобиль йўллари, кўприклар, кўприк йўллар схемаларини лойиҳалаштириш, йўл бўйидаги иншоотларни жойлаштириш.‎

16.‎ «Ўзбекнефтгаз» ЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти ‎

Нефть ва газ саноати объектларини лойиҳалаштириш, корхоналарни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.‎

17.‎ «Ўздавтиблойиҳа» лойиҳалаш институти ‎

Соғлиқни сақлаш объектларини лойиҳа-лаштириш ва уларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.‎

18‎ «ТрансДЛИ» жамоа корхонаси‎

Темир йўлларни ва тегишли инфратузилмаларни лойиҳалаштириш.‎

19.‎ «Ўзмелиорациясувхўжалик ДЛИ» лойиҳалаш институти ‎

Мирзачўл, Жиззах ва Қарши чўллари ва Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги ва мелиорация объектларини лойиҳалаштириш.‎

20.‎ «Ўзсувхўжалиги ДЛИ» лойиҳалаш институти ‎

Бошқа минтақалардаги сув хўжалиги ва мелиорация объектларини лойиҳалаш-тириш.‎

21.‎ «Ўзэнерготармоқлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ‎ Электр таъминоти объектларини ва уларни жойлаштириш схемаларини лойиҳалаштириш.‎
22.‎ «Гидролойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ‎ Гидроэлектр станцияларни лойиҳалаштириш.‎
23.‎ «Ўзсаноаттехнология ЛИТИ»‎ Кон-қазиб чиқариш саноати объектларини лойиҳалаштириш.‎
24.‎ «Ҳарбийлойиҳа» лойиҳалаш институти ‎ Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш.‎
25.‎ «Ўзрангметлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ‎ Рангли металлургия объектларини лойиҳалаштириш.‎
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 33-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 23-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 23-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 23-сон, 233-модда)