16.04.2024 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.04.2024 йилдаги 204-сон
Date of entry into force
17.04.2024
Ҳужжат 08.04.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2024 йил 1 майга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сотиш ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш тарифларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Статистика агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ўзгариши муносабати билан айрим тоифадаги истеъмолчиларга таъсирни юмшатишга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Статистика агентлиги томонидан 2024 йил 1 майга қадар ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар (кейинги ўринларда — эҳтиёжманд оилалар) учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) жорий этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар (кейинги ўринларда — Ягона реестрга киритилган оилалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона реестрга киритилмаган, «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилалар сони тегишли маҳалладаги Ягона реестрга киритилган оилалар сонининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимликлари тегишли туман (шаҳар) бўйича Ягона реестрга киритилган оилалар сонининг 15 фоизидан ошмаган ҳолда, маҳаллалар кесимидаги эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АТ «Халқ банки» билан биргаликда ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий газ учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу бандда назарда тутилган компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидаги эҳтиёжманд оилалар учун тўловлар октябрь ойидан бошлаб амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларга табиий газ ҳамда электр энергияси харажатларининг базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган қисмига компенсация 3-иловадаги схемага мувофиқ тўлаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда «маҳалла еттилиги» томонидан эҳтиёжманд оилалар рўйхати тўғри шакллантирилиши ва ўз вақтида «Инсон» ижтимоий хизмат марказларига тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 октябрга қадар компенсация тўловлари учун зарур бўлган маблағларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минимал истеъмол харажатлари миқдори ўзгариши муносабати билан 2024 йил 1 майга қадар энг кам пенсия ва нафақа миқдорларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари АТ «Халқ банки» билан биргаликда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхатга мувофиқ 2024 йил 1 ноябрга қадар банк пластик картаси мавжуд бўлмаган эҳтиёжманд оилалар вакилига бепул асосда пластик карталар очиб берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 июндан бошлаб фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот «базавий меъёр» ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича маълумотларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимига узатилишини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки, 2024 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзэнергоинспекция «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларни аниқлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кучайтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Энергетика вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда кўмирнинг улгуржи ва чакана нархларини бозор тамойили асосида шакллантириш бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ёқилғи-энергия ресурсларидан нооқилона (ноқонуний) фойдаланганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни жорий этиш ҳамда электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ва талон-торож қилиш учун белгиланган тарифларга нисбатан оширувчи коэффициентни қўллаш тўғрисидаги таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда аҳоли томонидан энергия тежамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий телерадиокомпания бир ҳафта муддатда табиий газ ва электр энергияси нархларини ошириш, эҳтиёжманд оилаларга тўланадиган компенсация юзасидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Энергетика вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг янги нархлари барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошиси ва 1-илова 2024 йил 1 майдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 16 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГРАФИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Истеъмолчилар номи

Ўлчов бирлиги

Ўлчов бирлиги учун нархлар

(ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, сўм)

2024 йил 1 майдан

2024 йил 1 июндан

2025 йил 1 майдан

I.

Электр энергияси

1.1.

Истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари:

кВт соат

а) «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, бюджет ташкилотлари, шунингдек, насос станциялари истеъмол қиладиган электр энергиясининг давлат бюджетидан молиялаштириладиган қисми учун;

1 000

1 000

1 000

б) қолган истеъмолчилар учун

900

900

1 000

1.2.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан аҳоли:

1.2.1.

Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт соатгача;

225

225

300

ойига 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача;

450

450

400

ойига 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;

450

450

500

ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;

675

675

750

ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;

787,5

787,5

875

ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.

900

900

1 000

1.2.2.

Қолган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт соатгача;

450

450

600

ойига 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача;

900

900

800

ойига 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;

900

900

1 000

ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;

1 350

1 350

1 500

ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;

1 575

1 575

1 750

ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.

1 800

1 800

2 000

1.3.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи

900

900

1 000

II.

Табиий газ

2.1.

Барча истеъмолчилар учун (2.2. — 2.6. бандлардан ташқари)

куб метр

1 500

1 500

1 800

2.2.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек бюджет ташкилотлари учун

куб метр

1 800

1 800

2 000

2.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (шу жумладан, балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари мавжуд бўлган юридик шахслар) учун

1 500

1 800

2 500

2.4.

Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари учун

1 500

1 500

1 800

2.5.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда):

а) ноябрь — февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 500 куб метргача;

650

650

1 000

ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача;

1 500

1 500

1 800

ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача;

1 950

1 950

2 100

ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача;

2 275

2 275

2 500

ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори.

2 600

2 600

3 000

б) март — октябрь ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 100 куб метргача;

650

650

1 000

ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача;

1 500

1 500

1 800

ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача;

1 950

1 950

2 100

ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача;

2 275

2 275

2 500

ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори.

2 600

2 600

3 000

2.6.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда):

а) овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун

1 500

1 500

1 800

б) иситиш учун

1 100

1 100

1 400

III.

Маиший эҳтиёжлар учун аҳолига сотиладиган суюлтирилган газ

кг

1 600

1 600

2 000

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини давлат томонидан электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган харид қилишида II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган нарх базаси сифатида мазкур графикнинг 1.1. банди «б» кичик бандида назарда тутилган нархлар қабул қилинади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 мартдаги 194-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/194/0298-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАЗАВИЙ МЕЪЁРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Энергия ресурслари

Ўлчов бирлиги

Бир ойлик базавий меъёр

1.

Электр энергияси

кВт соат

200

2.

Табиий газ (иситиш мавсумида):
а) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: октябрь — февраль ойлари;

б) бошқа ҳудудларда: ноябрь-февраль ойлари.

куб метр

500

Табиий газ (бошқа мавсумда):
а) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: март — сентябрь ойлари;

б) бошқа ҳудудларда: март — октябрь ойлари.

куб метр

100

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, мазкур базавий меъёрларнинг иситиш ва бошқа мавсумлардаги амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ базавий меъёрларнинг амал қилиш муддатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ўзининг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 133-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/133/0207-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларга табиий газ ҳамда электр энергияси харажатларининг базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган қисмига компенсация тўлаб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш

1-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

«Инсон» ижтимоий хизмат маркази

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Ягона реестр) киритилган оилаларнинг дастлабки рўйхатини шакллантирилади ва Ягона реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилалар қўшимча рўйхати шакллантириш учун Маҳаллалар уюшмаси туман (шаҳар) бўлимлари орқали «маҳалла еттилиги»га етказади.

1 сентябрга қадар

2-босқич

«Маҳалла еттилиги»

Ягона реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилалар қўшимча рўйхати шакллантиради ва Маҳаллалар уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади.

Бунда, шакллантирилган эҳтиёжманд оилалар сони тегишли маҳалладаги Ягона реестрга киритилган оилалар сонининг 15 фоизидан ошмаслиги керак.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари тегишли туман (шаҳар) бўйича Ягона реестрга киритилган оилалар сонининг 15 фоизидан ошмаган ҳолда, маҳаллалар кесимидаги эҳтиёжманд оилалар қўшимча рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкин.

1 октябрга қадар

3-босқич

Маҳаллалар уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими

Эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхатини умумлаштиради ҳамда «Инсон» ижтимоий хизмат марказларига ўрганиб чиқиш учун тақдим этади.

15 октябрга қадар

4-босқич

«Инсон» ижтимоий хизмат маркази

Эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхатини Ягона реестр орқали текшириб чиқади ва якуний рўйхатни Маҳаллалар уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади.

Бунда, қўшимча рўйхатдаги оилаларнинг уй-жой ва (ёки) автотранспорт воситалари мавжудлиги ҳамда даромади Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори талабларига мувофиқ ўрганилади ва ушбу мезонларга мос бўлмаган оилалар рўйхатдан чиқарилади.

20 октябрга қадар

5-босқич

Маҳалла уюшмаси

Эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча якуний рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлатиб, «Инсон» ижтимоий хизмат марказига тақдим этади.

25 октябрга қадар

6-босқич

«Инсон» ижтимоий хизмат маркази

Тақдим этилган қўшимча рўйхат ва Ягона реестрга киритилган оилалардан иборат компенсация олувчи эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиради.

Бунда табиий газ ҳамда электр энергияси харажатларининг базавий меъёрдан юқори истеъмол қилган қисмига компенсация тўлашда 2024 йил ноябрь-декабрь ва 2025 йил январь-февраль ойларида болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар ҳам инобатга олинади.

1 ноябрга қадар

II. Табиий газ ҳамда электр энергияси харажатларининг базавий меъёрдан юқори истеъмол қилган қисмига компенсация тўлаб бериш

1-босқич

Компенсация олувчи эҳтиёжманд оилалар

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.

Бунда, аризада паспорт маълумотлари, абонент рақами ва телефон рақами кўрсатилади.

ноябрь — март ойларида

(ҳар ойнинг 15-санасига қадар)

2-босқич

«Инсон» ижтимоий хизмат маркази

Эҳтиёжманд оиланинг маълумотини Ягона реестрга киритади.

Ариза берилган ойнинг 25-санасига қадар

3-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

«Ҳудудгаз-таъминот» АЖ

Эҳтиёжманд оиланинг электр энергияси ва (ёки) табиий газ истеъмоли ҳақидаги маълумотлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва (ёки) «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг тегишли ахборот тизимлари орқали ўрганади.

Ариза берилган ойнинг 27-санасига қадар

4-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Эҳтиёжманд оилалар бўйича тўлов рўйхатларини шакллантириб, АТ «Халқ банки»га юборади.

Ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар

5-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Эҳтиёжманд оилаларга компенсация тўлови учун зарур маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради.

ҳар ойнинг 5 — 25 санасига қадар

6-босқич

АТ «Халқ банки»

Электр энергияси ва (ёки) табиий газ истеъмолининг базавий меъёридан ошган қисми учун белгиланган тартибда компенсация тўлови банк пластик картаси орқали тўлаб беради.

Ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасига қадар

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/204/0277-сон; 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон; 03.03.2025 й., 09/25/133/0207; 02.04.2025 й., 09/25/194/0298-сон; 10.04.2025 й., 09/25/215/0327-сон; 01.01.2026 й., 09/26/848/0001-сон; 15.05.2026 й., 09/26/243/0486-сон)