25.03.2024 йилдаги 9-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.03.2024 йилдаги 9-сон
Date of entry into force
25.03.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, фуқаролик ишини апелляция, кассация тартибида қайта кўриб чиқиш суд процесси иштирокчиларининг суд ҳужжати устидан шикоят беришга бўлган ҳуқуқини кафолатловчи ҳуқуқий институтнинг муҳим қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 383, 403-моддаларига мувофиқ, апелляция, кассация инстанцияси судида иш юритиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) даъво тартибида юритиладиган ишлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогар, жавобгар, учинчи шахснинг шикояти бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил шикояти бўйича, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг палата аъзолари манфаатида берган шикояти бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) буйруқ тартибида юритилган ишлар бўйича (суд буйруғи бундан мустасно):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачи (ундирувчи), қарздорнинг шикояти бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачи, манфаатдор шахснинг шикояти бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг шикояти бўйича қўзғатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация тартибида иш юритиш, шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахснинг шикояти бўйича ҳам қўзғатилиши мумкин. Ушбу шахс суд ҳужжатида кўрсатилмаган ҳолларда ҳам унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига, шунингдек, тарафлар, учинчи шахслар ҳамда ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахснинг ҳуқуқий ворислари ҳам эга. Бундай ҳолда шикоятга ҳуқуқ ўтганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг қонуний вакили (ота-она, фарзандликка олганлар, васий, ҳомий ва ҳ.к.) ўз вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилиши талаб қилинади (ФПК 66-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда қатнашаётган шахс вакили, шу жумладан, адвокат, суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилишга бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган ҳолдагина ҳақли (ФПК 69-моддасининг иккинчи қисми).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Прокурор, юқори турувчи прокурор ва уларнинг ўринбосарлари прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ҳамда қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжати устидан апелляция, кассация протести келтиришга ҳақли. Шунингдек, прокурор ФПК 383-моддасининг биринчи қисми, 403-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлганда, апелляция, кассация протести келтириши мумкин.
(2-бандининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 52-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар (масалан, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва ш.к.) фақат даъво ариза (ариза) улар томонидан берилган ҳолдагина суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят бериши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари бундан мустасно.
(3-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улар томонидан бундай шикоят берилган ҳолларда, уни қабул қилиш ФПК 3891-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 4074-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Судларга тушунтирилсинки, қонунда апелляция, кассация тартибида иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар белгиланган. Жумладан, қуйидагилар устидан апелляция, кассация шикояти (протести) берилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) суд буйруғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қонунда шикоят қилиниши назарда тутилмаган ёки ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайдиган биринчи инстанция суди ажримлари (масалан, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича эр-хотинга ярашиш учун муддат тайинланиши муносабати билан иш муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақидаги ажрим). Бироқ бундай ажримларга қарши эътирозлар апелляция, кассация шикоятига (протестига) киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай суд ҳужжати устидан шикоят (протест) берилган бўлса, шикоятни (протестни) қабул қилиш ФПК 3891-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 4074-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ФПК 385, 405-моддаларига кўра, апелляция, кассация шикояти (протести) апелляция, кассация инстанцияси судининг номига йўлланади, лекин суд ҳужжатини қабул қилган судга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатини қабул қилган суд апелляция, кассация шикоятини (протестини) у келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда апелляция, кассация инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир шикоят (протест) келиб тушган санаси кўрсатилган ҳолда рўйхатга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, агар шикоят (протест) суд ҳужжатини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса, шикоят (протест) апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан қайтарилади (ФПК 389-моддаси биринчи қисмининг 4-банди, 4073-моддаси биринчи қисмининг 4-банди). Шикоят (протест) қайд этилган асос билан қайтарилганда, суд ажримида шикоят (протест) суд ҳужжатини қабул қилган суд орқали берилиши лозимлиги кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатини қабул қилган суд берилган шикоятни (протестни) процессуал қонуннинг бирор-бир талабларига мос эмаслиги асоси билан қайтаришга ёки қабул қилишни рад қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қонунга мувофиқ биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида, кассация шикояти (протести) эса, суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни инобатга олиш лозимки, суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) у қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтишининг бошланиши, тегишлича, суд ҳужжати қабул қилинган ёки қонуний кучга кирган кундан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФПК 262-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари мазмунига кўра, қўшимча ҳал қилув қарори устидан апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддати ҳам асосий ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома апелляция, кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан ФПК 3851, 4051-моддалари қоидалари бўйича якка тартибда ҳал қилинади. Шикоят қилиш (протест бериш) муддатини ўтказиб юборилганлигининг узрли сабаблари деб судга бундай шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга тўсқинлик қилган объектив ҳолатлар (масалан, фавқулодда ҳолатлар, сув тошқинлари, пандемия, карантин, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахснинг суд ҳужжатидан бехабарлиги ва бошқалар) тан олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахснинг касаллиги, унинг оилавий шароити (оила аъзосининг ўлими ёки оғир касаллиги), шунингдек, бошқа ҳолатлар, агар улар қонунда белгиланган муддатда шикоят беришни истисно этган ёхуд жиддий равишда қийинлаштирган бўлса, узрли сабаблар деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати тикланиши рад этилганлиги сабабли (ФПК 3891-моддаси биринчи қисмининг 4-банди, 4074-моддаси биринчи қисмининг 4-банди) уни қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш қайси асосларга кўра рад этилганлиги, ажримнинг хулоса қисмида эса, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилганлиги кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Судларга тушунтирилсинки, ўтказиб юборилган муддат, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрли деб топилган бўлса, апелляция, кассация шикояти (протести) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра апелляция, кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан тикланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай шикоят (протест) ФПК 389-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, 4073-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Апелляция, кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) қайтариш, қабул қилишни рад этиш асослари билан бирга шикоятни беришда тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳам ҳал этилиши лозим. Бунда почта харажатини қайтариш қонунда назарда тутилмаганлиги боис, шикоят беришда тўланган почта харажати қайтарилмаслиги тушунтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация шикоятини (протестини) қайтариш, иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига қонунда белгиланган муддатда тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин (ФПК 389-моддасининг учинчи қисми, 3891-моддасининг учинчи қисми, 4073-моддасининг учинчи қисми, 4074-моддасининг учинчи қисми, 4196-моддасининг бешинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация шикоятини (протестини) қайтариш, шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддати узрли деб топилган сабабларга асосан ФПК 3851 ва 4051-моддаларига мувофиқ тикланганда, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан ўтказиб юборилган муддатни, ўтказиб юборилиши сабабларидан қатъи назар, тиклаш тўғрисидаги масалани қўшимча равишда кўриб чиқиш талаб этилмайди. Бу шахсларнинг апелляция, кассация шикояти (протести) тегишинча, ФПК 386, 387, 406, 407-моддалари талабларига риоя этган ҳолда апелляция, кассация муҳокамаси тугагунига қадар апелляция, кассация инстанцияси судига берилиши ва умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ФПК 386, 387 ва 406, 407-моддаларида апелляция, кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни, шунингдек, унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар юзасидан муайян талаблар белгиланганлиги сабабли, апелляция, кассация инстанцияси судининг судьяси шикоят (протест) берган шахс ушбу талабларга риоя этганлигини текшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу моддаларнинг талабларига жавоб бермайдиган апелляция, кассация шикояти (протести) ФПК 389 ва 4073-моддалари асосида қайтарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Апелляция, кассация шикояти берган шахс томонидан давлат божи тўлашнинг қонун билан белгиланган тартиби ва миқдорига оид талабларга риоя қилинганлиги ҳақидаги масалани ҳал қилишда апелляция, кассация инстанцияси судининг судьяси Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг 1-банди, 8-моддасининг ва ушбу Қонуннинг иловаси бўлган «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари»га амал қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва унинг миқдорини камайтириш ҳақидаги илтимоснома судья томонидан апелляция, кассация шикоятини иш юритишга қабул қилишда ҳал қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, апелляция, кассация шикоятини (протестини) қайтариш, қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишга қабул қилиш масаласи ФПК 388, 4072-моддаларида белгиланган шикоят (протест) иш билан бирга судга келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатдан кечиктирмай апелляция, кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш апелляция, кассация тартибида кўрилаётганда бошқа шахсдан шикоят (протест) келиб тушган тақдирда уни иш юритишга қабул қилиш, қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш масаласи судлов ҳайъати таркиби томонидан ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация шикоятини (протестини) қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилганда, ажримнинг кўчирма нусхаси шикоят (протест) ва илова қилинган ҳужжатлар билан бирга шикоятни (протестни) берган шахсга юборилади. Ажрим ва шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхаси фуқаролик ишига қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 389-моддасининг биринчи қисми, 4073-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция, кассация шикоятини (протестини) қайтариш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар шуни инобатга олиши лозимки, агар шикоятни (протестни) қайтариш учун бир нечта асослар мавжуд бўлса, суд ажримида ушбу асосларнинг ҳар бирини кўрсатиб ўтиши ва улар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс апелляция, кассация шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлигини кўрсатиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилган айни бир хил камчилик билан такроран шикоят (протест) билан мурожаат қилинганда, айни бир асослар билан шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилмасдан, шикоят (протест) берган шахсга ажримда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳақида ёзма тушунтириш берилиши ҳамда шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Судларга тушунтирилсинки, агар шикоятда уни имзолаган шахснинг фамилияси тўлиқ ва исми, отаси исмининг фақат бош ҳарфлари кўрсатилган бўлса, бу ҳолат шикоятни ФПК 389-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 4073-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтариш, агар шикоят иш юритишга қабул қилинган бўлса, уни ФПК 3894-моддасининг биринчи қисми, 4078-моддасининг биринчи қисмига асосан кўрмасдан қолдириш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. ФПК 389-моддаси биринчи қисмининг 6-банди, 4073-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ апелляция, кассация шикояти (протести) уни берган шахс томонидан қайтариб олинишига (чақириб олинишига) судьянинг шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрими чиқарилгунига қадар йўл қўйилишини инобатга олиб, шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг у қайтарилмайди. Бунда шикоят (протест) умумий асосларда судлов ҳайъати мажлисида кўриб чиқилади ёки шикоят (протест) берган шахсга ундан воз кечиш (чақириб олиш) ҳуқуқи тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ФПКда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя этилган ҳолда берилган шикоят (протест) апелляция, кассация инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилинади. Апелляция, кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда уни кўриб чиқиш бўйича суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади ҳамда бу тўғрисида шикоят (протест) берган шахс, шунингдек, ишда иштирок этувчи шахслар тегишли тартибда хабардор қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида ФПК 3893-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ берилган илтимосномани муҳокама қилишда илтимосномада келтирилган важларни ўрганиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда апелляция инстанцияси судининг судьяси ҳал қилув қарори ижрога қаратилганлигини аниқласа, бундай илтимосномани қаноатлантиради, бундан дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кассация инстанцияси судининг судьяси ФПК 4076-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ берилган илтимосномани ҳар қандай ҳолатда қаноатлантиради, бундан дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Суд ҳужжатининг ижроси апелляция, кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Бундай ҳолда судлар шуни инобатга олиши лозимки, шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижасида ҳал қилув қарори кучида қолдирилган бўлса, унинг ижросини давом эттириш (тиклаш) юзасидан алоҳида процессуал ҳужжат қабул қилинмайди ва ёзма кўрсатма юборилганлиги етарли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар шуни инобатга олиши лозимки, ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш масаласи суднинг ташаббуси билан ҳал қилинмайди. Бу масала нафақат шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, балки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномаси асосида ҳам ҳал қилиниши мумкин. Бундай илтимоснома апелляция, кассация инстанциясида иш юритишнинг ҳар қандай босқичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) судлов ҳайъатида мазмунан кўрилаётганда, ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома келиб тушганда, ушбу масала судлов ҳайъати таркиби томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Судларнинг эътибори ишларни апелляция, кассация шикояти (протести) бўйича кўришда ФПК 395, 415-моддаларида белгиланган муддатларга, шу жумладан, апелляция, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтган ҳолда ҳам риоя қилиниши лозимлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) бўйича тушган ишни апелляция, кассация тартибида кўриш муддатлари алоҳида ҳолларда қонунда белгиланган муддатлар доирасида (ФПК 395, 415-моддалари) судлов ҳайъати томонидан узайтирилиши мумкин (масалан, бир иш юритувида бир нечта талабларнинг бирлаштирилиши, суд жараёни иштирокчиларининг кўплиги, қўшимча ҳажмдаги далилларни талаб қилиб олиниши ва уларни текшириш, ишга мутахассисларни жалб қилиш, суд топшириқларини юбориш зарурати ва ҳ.к.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларни шикоят (протест) бўйича ишни апелляция, кассация инстанцияси судида кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши мажбурийлиги қонунда белгиланганлиги сабабли, апелляция, кассация инстанцияси суди уларни бу ҳақда тегишли равишда хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган тақдирда ҳам, улардан бирортасининг келмаганлик сабабини узрли деб топса, ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлик сабаблари узрсиз деб топилган тақдирда, шунингдек, келмаганлик сабаблари ҳақида маълумотлар ва бу сабабларни узрли эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаганда, апелляция, кассация инстанцияси суди шикоят (протест) бўйича ишни уларнинг иштирокисиз кўришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. ФПК 47-моддасига асосан процессуал ҳуқуқий ворислик суд процессининг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили низоли ёхуд суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил қилиниши ва ҳ.к.), апелляция, кассация инстанцияси суди бундай шахсларни уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштирилишига йўл қўяди ҳамда уларга ишга доир барча материаллар билан танишишга имкон беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий вориснинг процессга киришганлиги ҳақида апелляция, кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 3894, 3895, 4078, 4079-моддаларида кўрсатилган апелляция, кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, у бўйича иш юритишни тугатиш асослари шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилганидан сўнг аниқланган бўлишини назарда тутганлиги сабабли, апелляция, кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, у бўйича иш юритишни тугатиш масаласи судлов ҳайъати таркиби томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. ФПК 393, 413-моддаларининг талабларига кўра, апелляция, кассация шикояти берган шахс апелляция, кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар шикоятни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга, протест келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор протестни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки қайтариб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоятдан воз кечилганда (протест қайтариб олинганда) суд апелляция, кассация тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоятдан воз кечилиши (протест қайтариб олиниши) муносабати билан апелляция, кассация тартибида иш юритишни тугатиш масаласи апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан суд мажлисида шахснинг шикоятдан воз кечиш (протестни қайтариб олиш) ваколати текширилганидан сўнг ҳал қилинади. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, ФПК 69-моддаси мазмунига кўра, вакилнинг ишончномада кўрсатилган суд ҳужжати устидан шикоят бериш ҳуқуқи ўз-ўзидан, башарти бу ҳолат ишончномада махсус кўрсатилган бўлмаса, шикоятдан воз кечиш ҳуқуқини бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатига нисбатан бошқа шахслар томонидан шикоят (протест) берилганлиги бу шахсларнинг шикоятдан воз кечишини (протестни қайтариб олишини) қабул қилмасликка асос бўлмайди. Бундай ҳолда воз кечилган шикоят (қайтариб олинган протест) қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, бошқа шахснинг шикояти (протести) умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божи тўлашни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш белгиланган ҳолда иш юритишга қабул қилинган шикоятдан воз кечилганда апелляция, кассация инстанцияси суди шикоят бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримда давлат божини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини ҳал қилади (ФПК 3895-моддасининг иккинчи қисми, 4079-моддасининг иккинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция шикоятидан воз кечилганлиги (протест қайтариб олинганлиги) муносабати билан апелляция тартибида иш юритиш тугатилганда, суд ҳужжати қонуний кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. ФПК 166-моддасига кўра, суд тарафларни яраштириш чораларини кўради, уларга фуқаролик суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Апелляция, кассация шикояти (протести) берилгандан кейин даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши, тарафларнинг келишув битими ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этилиши керак. Бунда тарафларнинг тасдиқлаш учун тақдим этилаётган келишув битими ФПК 166, 167-моддалари талабларига жавоб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгар томонидан арз қилинган талаблар тан олиниши ёхуд тарафларнинг келишув битимига эришиши иш апелляция, кассация инстанцияси судида муҳокама қилинаётганда амалга оширилса, бу ҳақда суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация инстанцияси суди даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишдан ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин даъвогарга (тарафларга) иш юритишни тугатишнинг ФПК 126-моддасида назарда тутилган ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация инстанцияси суди даъвогарнинг даъво талабларидан воз кечишини қабул қилишда, тарафларнинг келишув битимини тасдиқлашда ҳал қилув қарорининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги масаласини муҳокама қилишга киришмасдан, уни бекор қилади ва иш бўйича иш юритишни тугатади. Бундай ҳолда суд, шикоятни (протестни) қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик масаласини ҳал қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг арз қилинган талабларни тан олиши ёки тарафларнинг келишув битими қонунга зид бўлса ёхуд бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига хилоф бўлса, суд бундай воз кечишни, талабларни тан олишни қабул қилмайди ёхуд тузилган келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни апелляция, кассация тартибида мазмунан кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. ФПК 3722-моддаси биринчи қисмининг 4-банди, 3724-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, апелляция, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтади ва бу ҳақида асослантирилган ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақидаги ажрим билан шикоят (протест) берилган суд ҳужжати бекор қилинмайди ва бу ажрим ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги сабабли, унинг устидан шикоят (протест) берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Апелляция, кассация инстанцияси суди холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафларга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишлари учун зарур шароит яратиб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация инстанцияси судида ишнинг кўрилиши ҳайъатда, уч нафар судьядан иборат таркибда ФПК 397-моддасида назарда тутилган истисноларни инобатга олган ҳолда, биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этувчи шахслар ўзларининг тушунтиришларида шикоятда (протестда) кўрсатилмаган важларни келтиришга ва қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФПК 276-моддаси талабларига мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси судининг ҳар бир суд мажлиси, шунингдек, суд мажлиси залидан ташқарида амалга оширилган процессуал ҳаракати ҳақида баённома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳар қандай далилларни, улар биринчи инстанция суди муҳокамасида бўлганлигидан ёки янгидан тақдим этилган ёхуд талаб қилиб олинганидан қатъи назар, текширишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация инстанцияси суди янги тақдим қилинган далилларни текширишни рад қилишни ажримда асослантириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг экспертиза ўтказиш, далилларни таъминлаш ва талаб қилиб олиш, гувоҳларни сўроқ қилиш ҳақидаги ва бошқа илтимосномаларини улар биринчи инстанция суди томонидан рад этилганлиги сабаблигина, рад этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далиллар биринчи инстанция суди учун белгиланган тартиб бўйича текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Судларнинг эътибори биринчи инстанция судида муҳокама предмети бўлмаган, шу жумладан, қарши даъво тариқасида келтирилган янги моддий-ҳуқуқий талаблар, шунингдек, тарафнинг даъво муддатини қўллаш ҳақида арз қилган талаби апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилиниши ва кўрилиши мумкин эмаслигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу қоида апелляция, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш чоғида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган ёки хабардор қилинмаган шахслар томонидан берилган талабларга нисбатан қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан иш юритишни тўхтатиб туриш ФПК 10-бобида назарда тутилган асослар ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш юритиш тикланганлиги тўғрисида тегишли инстанция суди ажрим чиқаради ва ишда иштирок этувчи шахсларни иш кўриладиган кун тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Апелляция, кассация инстанцияси суди шикоят (протест) бўйича ишни кўриш натижалари юзасидан ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация инстанцияси судининг эътибори шикоят (протест)да келтирилган ҳар бир важни, унинг асосли ёки асоссиз эканлиги ҳақидаги хулосани ажримда кўрсатган ҳолда муҳокама қилиш зарурлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни инобатга олиш лозимки, асослантирилган ажрим тузилиши кейинга қолдирилган ва суд мажлисида унинг хулоса қисми эълон қилинганда, апелляция, кассация инстанцияси судида раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ажрим билан қачон танишишлари мумкинлигини тушунтириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация инстанцияси суди ажримининг хулоса қисмида ФПК 399, 419-моддаларида белгиланган ваколатлар доирасида ишни шикоят (протест) бўйича кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар, зарур ҳолларда эса, суд харажатлари тақсимланиши кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация инстанцияси суди қабул қилинган ажримни ўқиб эшиттирганидан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қонунга кўра, иш апелляция, кассация тартибида кўрилаётганда қуйидагилар аниқланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ текширган-текширмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар исботланган-исботланмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг ҳал қилув қарорида, ажримида, қарорида баён этилган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча билдирилган талаблар бўйича суд ҳужжати қабул қилинган-қилинмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган-бузилмаганлиги, улар тўғри қўлланилган-қўлланилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган суд ҳужжати процессуал ва моддий қонун талабларига мувофиқ-мувофиқ эмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция, кассация инстанцияси суди ФПК 396, 416-моддаларига мувофиқ биринчи инстанция суди суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тўлиқ ҳажмда текширади. Апелляция, кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) важларидан қатъи назар, ишда иштирок этувчи шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириш деганда, биринчи инстанция суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари аниқланганлигини, моддий ва процессуал нормалари тўғри қўлланилганлигини текширишни тушунмоқ лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) важларидан қатъи назар, апелляция, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш, иш бўйича иш юритишни тугатиш ёки аризани кўрмасдан қолдиришга асослар бор ёки йўқлигини ҳам аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунга кўра, мазмунан тўғри бўлган суд ҳужжати фақат расмий, яъни ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлмаган асослар (масалан, суд музокараларини ўтказиш тартиби бузилганлиги, давлат божи асоссиз камайтирилганлиги ёки кечиктирилганлиги ва ҳ.к.) бўйича бекор қилинишига йўл қўйилмайди. Йўл қўйилган камчилик расмий эканлиги тўғрисидаги масала апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан ҳар бир муайян ҳолда, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш деганда, биринчи инстанция суди томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати қўлланилмаганлиги ёки қўлланилиши лозим бўлмаган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати қўлланилганлиги, қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни назарда тутиш лозимки, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши фақат ишни нотўғри ҳал этилишига олиб келган бўлсагина, ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни бекор қилишга асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Апелляция, кассация инстанцияси судлари биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари ФПК 3722-моддасида белгиланганлигига эътибор қаратиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шуни инобатга олиш лозимки, биринчи инстанция суди томонидан ўз кучини йўқотган қонунчилик ҳужжатларининг қўлланилганлиги ҳам моддий ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилиши деб баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга назарда тутиш керакки, айрим қонунчилик ҳужжатларида ҳуқуқий муносабатлар вужудга келган пайтда амалда бўлган қонунчилик ҳужжатлари қўлланилиши назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолда суд томонидан кучини йўқотган ёки ўзгартирилган қонунчилик ҳужжатлари қўлланилганлиги моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаш деб ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Апелляция, кассация инстанцияси суди, агар биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ҳар томонлама ва тўлиқ аниқлаб, қонуний, асосли ва адолатли суд ҳужжати чиқарган деган хулосага келса, ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса, қаноатлантирмасдан қолдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда апелляция, кассация инстанцияси суди ажримида шикоят (протест) важлари нотўғри ва суд ҳужжатининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига асос бўлмайди, деб топилганлиги сабаблари кўрсатиб ўтилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Шуни назарда тутиш лозимки, апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарори бекор қилинганда, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилишига йўл қўйилмайди (ФПК 399, 419-моддалари). Бундай ҳолда апелляция, кассация инстанцияси суди мавжуд, шунингдек, қўшимча тақдим этилган ёки талаб қилиб олинган материаллар (далиллар) асосида иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаб, ўзи ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ёхуд уни тўлиқ ёки қисман бекор қилиб, янги ҳал қилув қарори қабул қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш деганда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмига ўзгартиришлар киритиш тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ҳал қилув қарори деганда, апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суднинг асосий хулосасини жиддий ўзгартирадиган қарор қабул қилиниши тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Апелляция, кассация инстанцияси суди ФПК 122 ва 124-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ҳамда аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга, агар апелляция, кассация инстанцияси судида шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлувчи ҳолатлар аниқланган бўлса, ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Апелляция, кассация инстанцияси суди иш судга тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўриб чиқилганлигини аниқласа, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ФПК 311-моддасида белгиланган тартиб бўйича иш материалларини тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Шуни назарда тутиш лозимки, суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёки нотўғри ҳал этилиши, ўз-ўзидан суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда апелляция, кассация инстанцияси суди ажримининг хулоса қисмида суд харажатларини ФПК 138 — 141-моддаларида назарда тутилган қоидалар бўйича тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. ФПК 261 — 263-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, апелляция, кассация инстанцияси суди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажрим ёзувида йўл қўйилган хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча ажрим чиқаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажримни тушунтиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу масалалар суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлиси ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилган ҳолда кўрилади. Бироқ мазкур шахсларнинг келмаслиги бу масалаларни ҳал этиш учун тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. ФПК 400, 4191-моддаларига мувофиқ, қонунда назарда тутилган, шунингдек, ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган биринчи инстанция судининг ажрими устидан апелляция, кассация инстанцияси судига хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция суди ажрими устидан апелляция, кассация тартибида хусусий шикоят (протест) бериш ва кўриш суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция, кассация шикояти (протести) бериш ва кўриш учун назарда тутилган қоидалар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Биринчи инстанция суди ажрими устидан апелляция тартибида хусусий шикоят (протест) бериш учун ФПК 400-моддасининг биринчи қисмида белгиланган йигирма кунлик муддат суд ажрими тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга топширилган ёки юборилган кундан эътиборан, ажрим устидан кассация тартибида хусусий шикоят (протест) бериш учун ФПК 4191-моддасининг биринчи қисмида белгиланган олти ойлик муддат эса, биринчи инстанция суди ажрими қонуний кучга кирган кундан эътиборан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Апелляция, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоятни (протестни) ФПК 402, 4192-моддаларига мувофиқ ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 4021, 4193-моддаларига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича биринчи инстанция суди қарори устидан берилган апелляция, кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят (протест) бериш учун қонунда назарда тутилган қоидалар ва тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Апелляция, кассация инстанцияси суди ишни кўришда давлат органи ёки бошқа орган, ташкилот, мансабдор шахс ёки фуқаронинг фаолиятида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари бўйича, уларнинг суд процессида иштирокидан қатъи назар, ФПК 275-моддасига мувофиқ хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланганда эса, суд бу ҳақда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий ажрим ва хабарнома суд мажлисида эълон қилинади ва бу ҳақда баённомада акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Апелляция, кассация инстанцияси суди иш бўйича чиқарилган биринчи инстанция суди хусусий ажримининг қонунийлиги ва асослилигини текширишга ҳамда ушбу ажримнинг чиқарилишида хатолик бўлганлигини аниқлаган тақдирда, уни бекор қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш мақсадида вилоят ва уларга тенглаштирилган судларга фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиётини ҳар ярим йилда умумлаштириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги 14-сонли ва «Фуқаролик ишларини кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2021 йил 27 ноябрдаги 35-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 25 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-сон