29.03.2024 йилдаги 166-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.03.2024 йилдаги 166-сон
Date of entry into force
30.03.2024
Ҳужжат 30.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони ҳамда «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда транспорт воситаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини, шу жумладан, атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар ҳажмини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги), Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йил 1 июндан бошлаб барча тоифалардаги автомототранспорт воситаларидан (кейинги ўринларда — транспорт воситалари) ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга (кейинги ўринларда — нормативлар) мослигини назорат қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи «Экологик транспорт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба ва инновацион технологиялар асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик зоналарга ажратиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини автоматик баҳолаш тизимига асосан диагностика текшируви жараёнида аниқлаш ва натижалари бўйича қалбакилаштиришдан ҳимояланган ҳамда электрон белгига эга бўлган экологик стикерлар бериш орқали транспорт воситаларини «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга ажратиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Экологик транспорт» тизимини қуйидаги босқичларда жорий этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда (2024 — 2026 йилларда) — Тошкент шаҳрида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда (2026 — 2028 йилларда) — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи босқичда (2028 — 2030 йилларда) — бошқа барча ҳудудларда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш ҳамда жарима маблағларини мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йил 1 июндан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида босқичма-босқич амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур банднинг «а» кичик бандидан бошқа ҳолатларда экологик стикерларга эга бўлмаган транспорт воситалари уларнинг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш тартиботларидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан қуйидаги муддатларда ўтказилиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йил 1 январга қадар — Тошкент шаҳрида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2029 йил 1 январга қадар — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда экологик зоналарга ажратилган алоҳида экологик зоналарда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2031 йил 1 январга қадар — бошқа барча ҳудудларда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) экологик стикерларга эга бўлган транспорт воситалари ихтиёрий равишда уларнинг нормативларга мослиги даражасини қайта аниқлаш ва натижалари бўйича янги экологик стикерлар бериш тартиботларидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида бир йилда бир марта ушбу хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан ўтказилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) электромобил ва электромотоцикллар ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган бошқа турдаги транспорт воситаларига уларнинг эгалари томонидан онлайн ахборот тизимлари орқали юборилган мурожаатлар асосида реал вақт режимида «яшил» экологик тоифасига мансуб экологик стикерлар мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан диагностика текширувисиз берилади ва почта орқали юборилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) шошилинч ва тезкор хизмат транспорт воситаларидан ҳамда жамоат транспортидан (такси ва йўналишли таксидан ташқари) барча экологик зоналар ҳудудида ҳеч қандай чеклов ва тақиқларсиз фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган айрим турдаги транспорт воситаларидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда экологик компенсация тўловларини амалга ошириш орқали тегишли экологик зоналар ҳудудида вақтинчалик фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлардаги экологик зоналар чегараларини белгилаш ҳамда уларни ўзгартириш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Экология вазирлиги таклифига асосан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг нормативларга мослигини диагностика текширувидан ўтказиш ва аниқлаш Ички ишлар вазирлигининг «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диагностика ўлчов воситаларини мувофиқлик текширувидан ўтказиш Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Экологик транспорт» тизимини самарали жорий этиш доирасида қуйидаги вазифалар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Экология вазирлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг станцияларини «Атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг станциялари. Умумий техник шартлар» Ўзбекистон миллий стандартига мувофиқ Экология вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблар асосида харид қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Бунда, атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг станцияларини харид қилишда маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларга устуворлик берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий мутахассис ва экспертларни жалб этиш ҳамда инновацион технологияларни татбиқ қилиш орқали ўзида барча экологик зоналар ҳақидаги умумлашган маълумотлардан иборат мамлакатнинг атмосфера ҳавоси бўйича динамик электрон экологик харитасини шакллантириш ҳамда юритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашга қаратилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаларини ҳамда уларнинг дастурий таъминотини харид қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ташкилий тузилмасида атмосфера ҳавосини назорат қилиш мониторинг марказини ҳамда транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш бўйича маъмурий амалиёт бўлимини ташкил этиш, шунингдек, уларни барча зарур моддий-техника ва дастурий воситалар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат йўл ҳаракати хизмати рўйхатлаш бўлинмаларининг бино ва иншоотларини замон талабларига мос равишда янгидан қуриш, қайта қуриш ва капитал таъмирлаш, уларнинг ҳузурида диагностика марказларини барпо этиш, шунингдек, уларни зарур моддий-техника ва дастурий воситалар билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси тузилмасида транспорт воситаларини экологик диагностика текширувидан ўтказиш бўйича сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланувчи экология операторлар штат бирликларини киритиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини автоматик баҳолаш тизимига асосланган диагностика текшируви воситаларини харид қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик стикерлар бланкларини ва уларга ишлов бериш бўйича махсус чоп этиш ускуналарини харид қилиш ҳамда стикерларни транспорт воситаси эгасига почта орқали етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Экология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2024 йил 1 июнга қадар мазкур қарор ижроси доирасида жорий этиладиган ва амалда мавжуд электрон ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш учун хусусий сектор ва инвестиция маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, экологик зоналарга ажратиб бориш ҳамда уларнинг атмосфера ҳавоси бўйича динамик электрон экологик харитасини шакллантириш ва юритиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик зоналар ҳудудида ва уларга кириш жойларида аҳолини қулай тарзда хабардор қилувчи белгиларни ўрнатиш ҳамда электрон платформаларда маълумотларни жойлаштириш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, натижаси бўйича уларни экологик тоифаларга ажратиб бориш, экологик стикерларнинг намуналари ва ҳимоя элементларини белгилаш ҳамда экологик стикерларни бериш, шунингдек, транспорт воситаларидан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш механизмларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик компенсация тўловлари асосида экологик зоналар ҳудудида вақтинчалик фойдаланиш мумкин бўлган транспорт воситалари турлари рўйхатини ҳамда экологик компенсация тўловлари миқдори ва уларни ундириш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, маъмурий баённомаларни расмийлаштириш, ундирилган жарима маблағларини мақсадли йўналтириш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2024 йил 1 декабрга қадар экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда аҳолига «зарарли» тоифадаги транспорт воситаларини «тоза» тоифадаги транспорт воситаларига алмаштириш учун субсидия бериш тизимини жорий этиш ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва унинг ифлосланишининг олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувга асосланган чора-тадбирларни молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Давлат йўл ҳаракати хизмати рўйхатлаш бўлинмаларини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг қувватларини ошириш учун бўш турган ер участкаларини ажратиш бўйича асослантирилган таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Экология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов, ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 29 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2024 й., 09/24/166/0254-сон; 05.07.2024 й., 09/24/381/0474-сон; 06.09.2025 й., 09/25/562/0806-сон)